Ислом ва саломатлик
Мева ва сабзавотлар қон босими ва холестерин миқдорини камайтиради, қон томирлари ва иммунитет мустаҳкамлигини таъминлайди. Улар таркибидаги бир қанча антиоксидантлар саратонга чалиниш хавфини камайтиради. Карамнинг барча турларида глюкозинолатлар деб номланган бирикмалар мавжуд бўлиб, улар саратондан ҳимоя қилувчи энг яхши воситалар ҳисобланади. Мева ва сабзавотлар ички органларда бактериялар табиий равишда пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Мевалар бир томондан Аллоҳ таоло азамити нишонаси бӯлишса бошқа томондан инсон саломатлиги ва эҳтиёжларини қондириш учун муҳим рол ӯйнайди.
Мева ва сабзавотлар қон босими ва холестерин миқдорини камайтиради, қон томирлари ва иммунитет мустаҳкамлигини таъминлайди. Улар таркибидаги бир қанча антиоксидантлар саратонга чалиниш хавфини камайтиради. Карамнинг барча турларида глюкозинолатлар деб номланган бирикмалар мавжуд бўлиб, улар саратондан ҳимоя қилувчи энг яхши воситалар ҳисобланади. Мева ва сабзавотлар ички органларда бактериялар табиий равишда пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Ислом дини таълимотида мевани пӯстини артмасдан ейиш афзалроқ ҳисобланади. Бу борада ҳазрат Имом Содиқ (а) оталари ҳазрат Имом Боқир (а) ҳақида деганлар: Ул зот меванинг пӯстини артишни макруҳ билардилар.
Одамлар, мева ва резаворларни кўпинча таомдан сўнг истеъмол қилишга одатланишган, бу нотўғри. Уларни салатлар каби овқатланишдан аввал истеъмол қилиш организм учун фойдали. Енгил тамадди учун сузма-творог ёки қатиқ маҳсулотлари билан қўшиб ейиш янада фойдали. Негаки, биринчидан, кӯплаб мевалар пектин моддасига бой. Агар таомдан аввал истеъмол қилинса, у холестерин, ёғлар ва айрим зарарли моддаларнинг организмга таом билан бирга сингишига тўсқинлик қилади. Иккинчидан, кўпгина резавор мевалар таркибида қанд ва углеводлар организмга сингишини меъёрга солувчи моддалар мавжуд.
Агар улар таомдан сўнг истеъмол қилинса, холестерин ва углеводларнинг қонга сўрилишини тўхтатишга улгурмайди. Меванинг ошқозонда ҳазм бўлиши учун тахминан бир соат, сабзавот учун эса тўрт соат сарфланади. Шарбатлар эса ҳоҳ меваники, ҳоҳ сабзавотники бўлсин бир неча дақиқадаёқ танага сингиб кетади. Демак, танамиз фойдали мевалар омборини ортиқса куч сарфламай тўлдириши мумкин. Қолаверса, шарбат сиқиб олинганда мевадаги барча қимматли витаминлар, минерал тузлар, аминокислоталар, ферментлар ва фойдаланган клетчаткалар шарбатга чиқади. Бир сўз билан айтганда, ҳаётий фаолиятимиз учун зарур бўлган барча моддалар шарбатларда тўпланади.
Кунига 200 грамм табиий мева-сабзавотлар истеъмол қилиш юрак хасталикларини, мияга қон қуйилишини, қон-томир касалликларини, саратонга чалиниш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.Тадқиқот муаллифларининг айтишларича, сурункали касалликларга йўлиқиш ва эрта ўлимнинг олдини олиш учун кунлик истеъмол қилинадиган мева ва сабзавотлар миқдорини бир неча баробар кўпайтириш лозим. Янги таклиф қилинаётган миқдор 800 граммни ташкил қилади.Олимлар антиоксидант ва витаминлар эканлиги айтилган кимёвий дори воситаларидан кўра табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш яхшироқ натижа беради, деган хулосага келишган.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Ҳазрат Имом Содиқ (а) буюрмишлар: Анордан яхши фойдаланинглар. Агар уни қорни оч киши еса қорнини тӯйдиради ва агар қорни тӯқ одам еса иштаҳасини очади.
Анор меваси барча меваларнинг қироли ҳисобланади. Унинг тўқ қизил ранги кўзни қамаштиради. Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор фойдалилиги тан олинган бўлиб, унда организмнинг яхши фаолият кўрсатиши учун барча керакли витаминлар мавжуд. Агар сиз гўшт маҳсулотли таомларни истеъмол қилмасангиз ва вегетариан бўлсангиз, албатта шу мева сизнинг дастурхонингиз устида доимий равишда бўлиши керак. Чунки унда гўшт маҳсулотида мавжуд 15 аминокислоталар бор. Унда яна асосий бўлган С, Р, B6 ва В12 тўрт витаминлари мавжуд. Анор яна йод, калий, кальций, темир ва кремний каби минералларга бой.
Анор устки қисмидан қуриган, ичи эса яхши пишган ва сувли бўлиши керак. Чунки сиз анорни пўсти силлиқроқ вақтида узиб олган бўлсангиз у тақдирда анор ҳали яхши етилиб пишмаган бўлади. Шунинг учун анорни пўсти қуриганроқ бўлиши керак. Анорнинг пўсти бизга унинг пишган ёки пишмаганлиги ҳақида билиш имконини яратади. Анор шарбати жуда ҳам фойдали бўлиб, уни қон камлик касаллигида, атеросклерозда, бронхиал астмада, ангинада, диабет касалликларида истеъмол қилиш тавсия этилади. Анорнинг пўсти, дони ҳам фойдалидир. Уларнинг ҳар биридан турли йўналишларда фойдаланилади.