Ислом ва саломатлик
Илмий тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, мусулмонларнинг ибодати намоз, инсон руҳиятига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, мукаммал адо этилганда унинг жисмоний соғлигини мустаҳкамлайди, шунингдек, жинсий муаммоларига ҳам барҳам беради. Малайзия университетининг бир гуруҳ биомедицина олимлари намознинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиб чиқишди ва намоз юрак уришини нормаллаштиришини, бел оғришини камайтиришини, тос соҳасидаги мускулларни мустаҳкамлашлигини аниқлашди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Намоз ўқиш, Аллоҳу таолога бандалик қилишнинг энг яхши йўли эканлигини Қуръони каримдан ва Пайғамбаримиз кўрсатмаларидан ўргандик. Бироқ бугунги кунимизда бир қатор тадқиқотчилар намоз ўқишнинг соғликка ҳам кўпгина фойдалари борлигини кўрсатадилар.
Илмий тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, мусулмонларнинг ибодати намоз, инсон руҳиятига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, мукаммал адо этилганда унинг жисмоний соғлигини мустаҳкамлайди, шунингдек, жинсий муаммоларига ҳам барҳам беради. Малайзия университетининг бир гуруҳ биомедицина олимлари намознинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиб чиқишди ва намоз юрак уришини нормаллаштиришини, бел оғришини камайтиришини, тос соҳасидаги мускулларни мустаҳкамлашлигини аниқлашди.
Намоз қалбга озуқа, руқга шифо, баданга сиҳат, виждонга ўлчов, ақлга истиқомат, иродага қувват, хулққа тарбия, феъл-атворга жиддият ва туйғуларга интизом беради. Намоз маънавий юксалиш омилидир.
Намоз инсонни яхшилик ва фазилатларга томон чорлайди. Намозсиз турмуш, худди қуёшсиз ӯлка ва нурдан холи қоронғи уйдай туюлади. Ҳар ким намозга юзланса, йирик сармояга қӯл топган ва ҳар ким намоздан ғофил бӯлса, ҳидоят ва саодат йӯлидан озган бӯлади. Илоҳий пайғамбарлар мана шу робита орқали ички ормликка эришиб, оламни тавҳид атри ва Аллоҳ зикри билан муаттар қилишган.
Намоз – инсоннинг қалбини поклаб жисмига саломатлик улашувчи ибодат. У ҳар бир мусулмонга фарз амал. Аллоҳ таолонинг бу раҳматини киши тоқати етганича ғайрат қилиши айтилган. Шунинг учун ибодатининг қай даражада ажру мукофотга эга эканини билмоқчи бўлган инсон ўзининг ушбу амалга қачондан киришганига эътибор қилсин. Намоз Исломнинг асосий устунларидандир. Қуръони каримни эътибор билан ўқиган инсон намоз бошқа ибодатлардан кўра кўпроқ зикр этилганини, уни комил суратда ўқиш бот-бот эслатилганини билади. Намозни қоим қилган инсон бошқа амалларни ҳам тўкис бажаради. Намозга эътиборсиз одам бошқа ишларга ҳам лоқайд қарайди. Ҳаётда кўриб турганимиздек, намози чиройли, тартибли одамнинг қолган амаллариям кўнгилдагидек бажарилади. Ибодати чала кишининг дунёвий ишлари ҳам ўлда-жўлда бўлади.
Ибодат ва таҳорат ҳақида нозил бӯлган оятлар синчиклаб ўқиб-ўрганилса, Исломнинг поклик дини, поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини эканлиги яққол намоён бўлади. Аввалги беш оятда пок нарсаларнинг ҳалол қилингани, мусулмонларга пок таомлар, покиза аёллар ҳалол қилингани ҳақида сўз борган бўлса, бу оятда бадан поклиги ҳамда, энг муҳими, қалб поклиги ҳақида сўз кетмоқда.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
унки намоз қалбни покловчи амалдир. Ҳамма нарса покликка таянади, покликка қаратилгандир. Хоссатан, намоз ўқиш учун нафақат бадан, балки кийим-бош ва жой ҳам пок бўлиши зарур.)
Таҳорат қўл, оғиз, юз, оёқларнинг доимо тоза бўлишини таъминлаб бадан тарбияси учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Бошқа ҳеч бир динда бундай фазилатли покланиш тартиби йўқ. Европада тиш тозалаш чўткалари ва ҳаммомлар сўнгги замонларда тараққий топган бўлса, мусулмонлар Ислом динимиз ёйилган илк йилларданоқ бу каби бадан тарбиясини фарз амаллари қаторида адо этганлар.
Намоз қалбга озуқа, руқга шифо, баданга сиҳат, виждонга ўлчов, ақлга истиқомат, иродага қувват, хулққа тарбия, феъл-атворга жиддият ва туйғуларга интизом беради. Намоз маънавий юксалиш омилидир.
Намоз инсонни яхшилик ва фазилатларга томон чорлайди. Намозсиз турмуш, худди қуёшсиз ӯлка ва нурдан холи қоронғи уйдай туюлади. Ҳар ким намозга юзланса, йирик сармояга қӯл топган ва ҳар ким намоздан ғофил бӯлса, ҳидоят ва саодат йӯлидан озган бӯлади. Илоҳий пайғамбарлар мана шу робита орқали ички ормликка эришиб, оламни тавҳид атри ва Аллоҳ зикри билан муаттар қилишган.Буюк мутафаккирлар фикрига кӯра, ҳар бир яхши иш унга идома берган ҳолда ижобий таъсир қилади.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.