март 19, 2018 13:27 Asia/Tashkent

Илмий тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, мусулмонларнинг ибодати намоз, инсон руҳиятига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, мукаммал адо этилганда унинг жисмоний со­ғлигини мустаҳкамлайди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ибодат қилиш ва диний маросимларни ижро этиш инсонга на фақат руҳий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам ижобий таъсир етказади.

Кунига беш вақт намоз ӯқиш ҳам диний вазифалардан бӯлиб, инсон ҳа руҳий ва жисмоний саломатлигига катта таъсир етказади.

Илмий тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, мусулмонларнинг ибодати намоз, инсон руҳиятига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, мукаммал адо этилганда унинг жисмоний со­ғлигини мустаҳкамлайди.

Олимлар намознинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиб чиқишди ва намоз юрак уришини нормаллаштиришини, бел оғришини камайтиришини, тос соҳасидаги мускулларни мустаҳкамлашлигини аниқлашди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, руку ва сажда умуртқа поғонасидаги йўлларни очади ҳамда бош миядаги босимни туширади.

Аслида берилган сон-саноқсиз неъматлар эвазига бошни саждадан кўтармас ибодат қилинса ҳам, шукрини адо этиб бўлмаслигини тушуниб етган мусулмон, ҳеч бўлмаганда кунининг бир соатини абадий саодати учун айириши керак бўлади.

Намоз қалбга озуқа, руқга шифо, баданга сиҳат, виждонга ўлчов, ақлга истиқомат, иродага қувват, хулққа тарбия, феъл-атворга жиддият ва туйғуларга интизом беради. Намоз маънавий юксалиш омилидир.

Намоз инсонни яхшилик ва фазилатларга томон чорлайди. Намозсиз турмуш, худди қуёшсиз ӯлка ва нурдан холи қоронғи уйдай туюлади. Ҳар ким намозга юзланса, йирик сармояга қӯл топган ва ҳар ким намоздан ғофил бӯлса, ҳидоят ва саодат йӯлидан озган бӯлади. Илоҳий пайғамбарлар мана шу робита орқали ички ормликка эришиб, оламни тавҳид атри ва Аллоҳ зикри билан муаттар қилишган.Буюк мутафаккирлар фикрига кӯра, ҳар бир яхши иш унга идома берган ҳолда ижобий таъсир қилади. Намоз ӯқиш ҳам Худога мудовим таважжӯҳланиш бӯлиб, инсонни ғафлатда қолиш, ғурурланиш, ҳаво-ҳавасларга берилиш ҳодисаларидан йироқ тутади.Қуръони карим Моида муборак сураси 6 ояти каримасида ибодат ва таҳорат қилиш ҳақида келган:

Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Ибодат ва таҳорат ҳақида нозил бӯлган оятлар синчиклаб ўқиб-ўрганилса, Исломнинг поклик дини, поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини эканлиги яққол намоён бўлади. Аввалги беш оятда пок нарсаларнинг ҳалол қилингани, мусулмонларга пок таомлар, покиза аёллар ҳалол қилингани ҳақида сўз борган бўлса, бу оятда бадан поклиги ҳамда, энг муҳими, қалб поклиги ҳақида сўз кетмоқда.

Чунки намоз қалбни покловчи амалдир. Ҳамма нарса покликка таянади, покликка қаратилгандир. Хоссатан, намоз ўқиш учун нафақат бадан, балки кийим-бош ва жой ҳам пок бўлиши зарур.)

Таҳорат қўл, оғиз, юз, оёқларнинг доимо тоза бўлишини таъминлаб бадан тарбияси учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Бошқа ҳеч бир динда бундай фазилатли покланиш тартиби йўқ. Европада тиш тозалаш чўткалари ва ҳаммомлар сўнгги замонларда тараққий топган бўлса, мусулмонлар Ислом динимиз ёйилган илк йилларданоқ бу каби бадан тарбиясини фарз амаллари қаторида адо этганлар.

Шу тарзда мусулмонликда Ҳаққа кўнгил бермоқ, Унга боғланмоқ, Унга таваккал қилмоқ инсон руҳиятига омонлик йўлини очиши каби, таҳорат, ғусл, намоз, рўза, инсон танасига саломатлик бахш этади. Бу каби тарбия бошқа ҳеч бир динда йўқдир.

Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.