Ислом ва саломатлик
Терини парвариш қилиш, тери фаолиятини меъёрида сақлаш ва касалликлардан муҳофаза қилиш учун зарур. Баданимизни қоплаб турган тери организмимизни ташқи зарарли таъсирлар – совқотиш, қизиб кетиш, намлик, механик ва кимёвий шикастланишлардан ҳимоя қилади, модда алмашинувида фаол иштирок этади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азизлар! Ӯтган дастуримизда тери ва уни гӯзал сақлаш воситалари ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда ҳам шу мавзуда суҳбатлашамиз.
Барчамиз соғлом ва гӯзал терига эга бӯлишни истаймиз. Чунки гӯзаллик мезонларидан бири, бу гӯзал ва шодоб тери ҳисобланади.
Терини парвариш қилиш, тери фаолиятини меъёрида сақлаш ва касалликлардан муҳофаза қилиш учун зарур. Баданимизни қоплаб турган тери организмимизни ташқи зарарли таъсирлар – совқотиш, қизиб кетиш, намлик, механик ва кимёвий шикастланишлардан ҳимоя қилади, модда алмашинувида фаол иштирок этади.
Терининг касалланиши бутун организмга таъсир қилишини унутмаслик лозим. Шунингдек, асаб, ички безлар, юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимлари фаолиятининг бузилиши тери фаолиятига таъсир кўрсатмай қолмайди.
Ҳар бир одам юз териси озода, соғлом, нозик, тиниқ ва ажинсиз бўлишига ҳаракат қилиши керак. Юз териси чиройига нуқсонларни беркитиб турувчи ва сунъий ҳусн берувчи турли хил пардоз воситаларидан фойдаланиш билан эмас, балки юз терисини мунтазам равишда гигиеник парвариш қилиш, шунингдек, ички аъзолар ва ташқи муҳитнинг таъсирларидан асраш орқали эришиш мумкин.
Ҳазрат Имом Ризо (а) терини соғлом ва тиниқлигиа сақлаш учун тавсия этадилар: Пиёзни кӯп емоқдан тийилинг. Чунки пиёзни кӯп истеъмол қилиш тери рангини қоронғилаштириб, киши юзини ғамгин кӯрсатади. Шунингде ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Ҳар ким териси тиниқ бӯлишни истаса, пишган қовунни овқатдан кейин тановул қилсин. Бу амалда 10 фоида бӯлиб, уларнинг бири бу терини тиниқлаштиришидир.
Тўғри овқатланиш, меъда-ичакларнинг ҳолатини кузатиб бориш, спиртли ичимликлар ва ҳар хил дориларни билиб-билмай истеъмол қилмаслик, сабзавот, мевалар ва кўкатларни кўпроқ еб туриш керак. Вақтида ишлаб, вақтида дам олиш ҳам юз терисини соғломлаштириш ва гўзаллигини сақлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади.
Зайтун мойи гўзаллик эликсиридир. У терини намлантириб, рангини яхшилайди ва ажинларни йўқотади.
Зайтун мойи нафақат терини намлантиради, балки қайта тиклантириб, яллиғланган жойларни самарали даволайди. Шу сабабли мутахассислар ўта қуруқ тери соҳибаларига ва териси қуёш нуридан куйганларга зайтун мойи суртишни тавсия этишади. Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Зайтун мойи заифлашган сочларни мустахкамловчи энг яхши воситалардан биридир. Мойни бироз илитиб, соч илдизи ва узунлигига қараб суртинг. Сўнгра бошни плёнка ва сочиқ билан бир соатга ўранг. Белгиланган вақт ниҳоясига етганидан кейин сочни шампун ёрдамида ювинг.
Изланишлар натижасида маълум бўлишича, зайтун мойи таркибидаги полифенол моддаси терини ультрабинафша нурлар ва эрта ажин тушишидан ҳимоя қилади. У шунингдек, сизнинг терингизни бошқа зарарли таъсирлардан асраши мумкин. Ҳар сафар идиш товоқ ювиш ёки уйнинг бошқа жойларини суюқ воситалар билан тозалашдан олдин қўлингизга зайтун мойи суртсангиз, қўл қуруқшаши, ачишиши ва қичишиши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олган бўласиз.
Инсон табиатан ва фитрий жиҳатдан гӯзалликка интилган зот бӯлиб, қуруслик-қабиҳликлардан четланади. Шунинг учун ҳам зоҳирий кӯринишда ва ҳам ботиний ҳолатнинг чиройли бӯлишига таважжуҳ кӯрсатади. Бу озиқ-овқат маҳсулотлари тери учун энг машҳур косметика воситаларидан ҳам кўпроқ фойда келтиради. Сув – организмнинг тўғри фаолият кўрсатишига ва самарали тозалашга ёрдам берувчи энг тоза ва арзон ичимлик ҳисобланади. Кўк чой – антиоксидантлар макони бўлиб, терини намлантиради ва соғлом ранг бахш этади. Ялпиз ёшартирувчи, қувват берувчи ва яллиғланишга қарши курашувчи хусусиятга эга.
Ҳурматли тингловчилар! “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.