декабр 13, 2017 14:12 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари
    Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  пайшанба,  ҳижрий-шамсий   1396  йил озар  ойининг 23-си,  ҳижрий қамарий 1439  йил рабеул аввал    ойининг 25-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 14- кунидир.

Бундан 1003 йил бурун рабеул аввал ойининг 25-куни шиаларнинг буюк фақеҳи, машҳур аллома Шайх Муфиднинг етакчи шогирдларидан бири  Саййид Муртазо Алламулҳудо 80 ёшида оламдан ӯтди. Унинг шажараси беш пушт орқали етинчи имом Мусо Козим алайҳиссаломга етарди. Шайх Муфиднинг содиқ тушлари воситасида унинг шогирди бӯлиш бахтига мушарраф бӯлган Саййид Муртазо акаси Сайид Ризо билан биргаликда буюк олимнинг маърифати хирмонидан бошоқлар теришди.

Саййид Муртазо Алламалҳудо дарс ҳавзасининг бошқа  ҳавзалардан фарқи шулким, турли ақидадаги кишилар унинг дарсларида бемалол қатнашиб, илм ва дунёқарашидан баҳраманд бӯлишлари мумкин эди. Шунингдек у яшаш уйини дорулулум сифатида баҳс-мунозара масканига айлантирган биринчи шахс эди. Олимнинг шахсий кутубхонасида 80 000 нусха китоб сақланади.

Саййид Муртазо Алламалҳудо 85 тадан ортиқ  асарнинг муаллифидир. Аллоҳнинг динини тарғиб қилишдаги буюк хизматлари учун уни ҳижрий тӯртинчи асрда динни қайта тикловчи, дея аташди.

Хххххххххххххххххххххххххх

       Бундан 106 йил олдин милодий 1911 йил 14 декабр куни  кўп йиллик саъй ҳаракатлардан сўнг жанубий қутб кашф этилди ва биринчи бор ушбу минтақага бир нечта кашфиётчилар қадам қўйишади. Ушбу кунда жанубий қутбга биринчи етиб бориш учун Норвегиялик денгизчи ва қутбшунос капитан Ревалд Омундсен ва англиялик капитан Роберт Скот ўртасидаги рақобатда Ревалд Омундсен ғолиб бўлади ҳамда биринчи бӯлиб Норвегия байроғини жанубий қутбда  ўрнатади.

  Англиялик капитан Скот шериклари билан   орқага қайтаётган пайтда қор бўронида қолиб   ҳалок бўлишди.

Хххххххххххххххх

1981 йилнинг 14 декабр куни, яъни бундан 36 йил аввал сионистик режим парламенти Кнасет Жавлон теппаликларини босиб олинган Фаластин тупроғига қӯшиб ӯзлариники қилди. Бу босқинчи режим 1967 йилги араб давлатлари билан жанг пайти Суриянинг бир қисмини ишғол қилган эди.

Сионистик режимнинг бу амали маҳаллий аҳоли, Сурия,  араб давлатлари ва дунё мусулмонларининг қатъий қаршилигига сабаб бӯлди. Гарчи босқинчи режим парламенти Жавлон тепаликларини ишғол этилган Фаластин ҳудудига қӯшиб, ӯзиники дея эълон қилган бӯлсада, араб давлатлари ва жаҳон ҳамжамияти бу амалнинг ҳуқуқий жиҳатдан пуч бир нарса эканлигини эълон қилишди.    

Бу стратегик муҳим минтақанинг Сурия давлатига қайтарилиши Ӯрта Шарқ  тинчлик музокараларида ихтилофли нукталардан бири бӯлиб келяпти.

хххххххххххххххх

 1805 йилнинг 14 декабр куни, яъни бундан 212 йил бурун инглиз темирчиси Жорж Бронклин томонидан тошкӯмирнинг иссиқлик энергияси  кашф этилди. Бунгача ундан қурилиш  воситаси сифатида фойдаланиларди.

Ххххххххххххххххххххххххх

Бундан 22 йил муқаддам, 1995 йилнинг 14 декабр куни Париж  йиғилишида Босниянинг  Дейтон келишув шартномаси қабул қилинди. Бу келишув серблар томонидан мусулмонларнинг қирғинбарот қилинишига чек қӯйди. Бунгача ички низолар натижасида 250 минг мусулмон қатлиом қилинган эди.

Бу шартнома асосида Босния жумҳурияти иккига – мусулмон хорват федератсияси ва Босния серб жумҳуриятига бӯлиниб,  Босния пойтахти Сараеводаги ҳукумат томонидан бошқариладиган бӯлди. Бу шартнома асосида Боснияни уч қавмнинг намояндаси бӯлган уч нафардан иборат Президентлик кенгаши бошқаради. Шундай қилиб Дейтон келишуви Босниянинг  ҳукумат ва ҳудудий яхлитлиги учун таҳдидга айланди.