декабр 21, 2017 13:59 Asia/Tashkent

Милодий 2013 йил декабр ойининг 28-чисида Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош асамблеясида қилган ўз нутқида “ Дунё экстремизм ва зўравонликка қарши” дастурини таклиф этди.

Милодий 2013 йил декабр ойининг 28-чисида Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош асамблеясида қилган ўз нутқида “ Дунё экстремизм ва зўравонликка қарши” дастурини таклиф этди. Бу таклиф дунёнинг 190 мамлакати намояндалари томонидан бир овоз билан тасдиқланди. Бу таклиф “Дунё экстремизм ва зўравонликка қарши” резолюцияси номи билан танилган ва 18 декабр куни бе резолюциянинг тасдиқлаш куни ҳисобланади.

Башарият аҳли учинчи минг йилликда ижтимоий, иқтисодий, саноат ва илмий ривожланишига қарамай турли нотинчликликлардан ранж-азоб чекмоқда ва улардан энг муҳими бу кенг кўламда кенгайган терроризм, экстремизм,  душманлик ва зўравонлик шум ҳодисалари ҳисобланади. Бу ҳодисалар охирги йиллар давомида Ўрта Шарқ, айниқса Сурия, Ироқ ва Афғонистон мамлакатларининг бегуноҳ мусалмонлар халқини ўз қурбонига айлантирган. Ўзининг урушқоқлиги ва қон тукишини мазҳабий эътиқодлар билан хаспўшлайдиган экстремистик гуруҳларнинг зуҳур топиши минтақанинг нотинчликларга юзмаюз бўлиши сабабига айланган. Нотинчликлар қаторида Ғарб мамлакатларининг ҳарбий нуфуз топишлари, уларнинг Ўрта Шарқ харитасини ўзгартиришга қаратилган сайъ-ҳаракатлари ҳам минтақада ушбу гуруҳлар фаолиятларининг кенгайиши сабабига айланган.

Бундай экстремистик ҳаракатлар дунё бўйлаб кенг бир ҳодисага айланиб қолган ва ҳар куни ҳатто Шимолий ва жанубий Америка, Европа қитъасидаги мамлакатлар ҳамда кенг кўламда Африка қитъасида юзлаб бегуноҳ инсонлар бу душманлик ва зўравонликнинг тасирида ўз жонларидан айрилишмоқда.  Европада неонационализм ёки унчи экстремистик жараёнлар каби тафаккурларнинг ривож-равнақ топиши Ғарб сиёсий маданиятидан келиб чиққан ҳодисалар жумласидан ҳисобланади ва бу жараёнларнинг тасири ва оқибатини  Ғарб жамиятида исломбадбинлик ва ирқпарастлик ифротий тафаккурлар шаклидан келиб чиққан экстремистик ва душманлик деб билиш мумкин. Бундай шароитда экстремизм илдизларини билиш зарурий масала ҳисобланади. Экстремизм ва терроризмни илдизидан йўқ қилиб ташлаш ва уни ўрганиш учун унинг ички ва ташқи омиллари ва далилларига аҳамият қаратиш зимнида, унинг идеологияси, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий сабабларини топиш лозим. Инсониятнинг осойишталиги ва тинчлигини нишонга олган, дунё бўйлаб миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг овора бўлишлари ва ўлимига сабаб бўлган бу ҳодисанинг томирини қуритиш учун жаҳонда ҳукмрон бўлган шароитни туғри дарк этишга эҳтиёж сезилади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий   ҳазратлари Европанинг ёшларига хитоб айлаб ёзган иккита машҳур мактубларида ҳақиқат ва воқеиятларни билиш заруратини таъкидладилар ва инсониятга хатар солаётган хатар бу “жоҳилият” даврига қайтиш хатари ҳисобланади,-деб изҳор этдилар. Жоҳилият шундай бир ҳаракатдирким, инсонни инсонийликдан узоқлаштиради ва ўз мавжудлигининг моҳиятидан инсонни ғафлатда қолдиради.

“Араб адабиёти тарихи” китобининг ёзувчиси ва франциялик шарқшунос Режа Блошарнинг фикрига кўра, “Жоҳилият сўзи ҳақиқатан ҳам душманлик, ваҳшийлик, мустабидлик ва эгоизм каби барча ҳодисаларни ўзига қамраб олади.”

Ҳақиқат шундан иборатким, бугунги кунда дунёнинг турли жамиятларида ахлоқий қадриятлар ўз қадр-қийматини  юқотган ва бу эса жоҳилият даврига қайтиш маъносидадир.

Ғарбнинг машҳур журналистларидан бири Бари Робин ҳозирги дунёнинг жоҳилияти ҳақида ёзган ўз мақоласида шундай ёзади: “Инсоният учинчи минг йиллик ва ривож-равнақ топган саноат асрида Ғарбнинг маданий ва ахлоқий мустамлакачилиги ва мустабидлигининг кўмаки ҳамда дунёда ўз ҳукмини ўтказиш, зўравонлик сиёсатларидан  келиб чиққан ва қизларни тириклайин кўмадиган замонавий жоҳилият даврида яшамоқда. Янги асрда демократик, адолат ва инсонпарварлик шиорлари остида узоқ муддатли қонли урушлар шоҳидига айланмоқдамиз.”

Америка Қўшма Штатлари милодий 2001 йил 11 сентябрда амалга оширилган ҳужумлардан кейин терроризм билан қарши кўраш олиб бориш баҳонаси билан Афғонистонга ҳужум қилди ва Афғонистонни ишғол этганидан уч йил ўтгач Ироқни ҳам шундай баҳона билан ишғол этди. Ҳолбуки, мажуд далиллар Ал-Қоида ва ИШИД террористик гуруҳларнинг вужудга келишида Америка, Британия ва уларнинг минтақадаги иттифоқчилари катта рол уйнаганларини исботлайди. Шу сабабдан зўравонлик ва экстремизмни замонавий жоҳилиятнинг инъикоси деб билиш лозим. Аччиқ ҳақиқат шундан иборатким, охирги асрнинг ярмида Ғарб мустамликачилари мактабларида сохта ва қалбаки идеологияларга таяниб ислом динидан комилан нотуғри ва исломни тезкари талқин этиш билан ваҳшийлик хислатлари ривож-равнақ топди ва одамларнинг бошини кесиб ташлаш, аёл ва болаларни тириклайин оловда ёқиб юбориш, инсоният тарихининг тарихий ва маданий меросини нобуд қилиш исломдан қурқитиш ва исломбадбинлик жараёни учун ривожланган бир услубга айланиб қолган. Албатта хавфсизлик кенгашининг лоқайдсизлиги ҳам кўпинча бу жараёнларнинг кучайиши ва халқаро хавфсизлик ва тинчлик учун таҳдид солиши сабабига айланди. Хавфсизлик кенгашининг заиф амал қилиши ҳам террористлар, тажовузкорлар ва уларнинг зўравонлик сайъ-ҳаракатларининг кучайиши ва уларни рағбатлантириш заминасини вужудга келтирди.