Мавлавий жаҳон кезади
Бу орада Шамсиддин Муҳаммад Маликдод Табрезий ҳеч бир устод ҳузуридан сероб бӯлмасди. У ӯзининг руҳий чанқоғини жеч нима билан бостиролмасди. Ҳар ким билан ҳам ҳамнишиелик қилса барибир унинг замирида ӯз жавобини топа олмаган саволлар кӯп эди. Шамс инсоннинг комилликка эришиш пайида умрининг кӯп қисмини сафарларда ӯтказди. Шу сабабли унга “Шамси паранда” деган лақаб қӯйишди.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам Мавлоно ҳаёти ҳикояси ҳақида суҳбатлашамиз. Бугунги дастуримизҳга қадар Мавлоно Шомда дарс ӯқиганидан кейин Қунияга келиб, муфтийдек фаолият этишни бошлади. Унинг кӯнгилга ӯтирадиган сӯзларидан кӯплаб одамлар йиғилишиб, эшитишарди. Мавлоно хосу ом эҳтиромини қозонган эди.
Бу орада Шамсиддин Муҳаммад Маликдод Табрезий ҳеч бир устод ҳузуридан сероб бӯлмасди. У ӯзининг руҳий чанқоғини жеч нима билан бостиролмасди. Ҳар ким билан ҳам ҳамнишиелик қилса барибир унинг замирида ӯз жавобини топа олмаган саволлар кӯп эди. Шамс инсоннинг комилликка эришиш пайида умрининг кӯп қисмини сафарларда ӯтказди. Шу сабабли унга “Шамси паранда” деган лақаб қӯйишди.
Ӯша кеча Шамс беқарор бӯлиб, тинчини йӯқотган эди. Унинг бетоб жонини жеч нарса тинчитолмасди. У ӯтирди ва Аллоҳга муножот қилди: Эй Худо! Маҳжуб маҳбубларингдан бирини менга кӯрсатишингни истайман. Шамс шуни айтиб, тушида Жалолиддин Муҳаммад Балхийни кӯрди.
Шунда Шамс Жалолиддин пайида Рум ӯлкасига жӯнаб кетди.
Ҳижрий-қамарий 642 йили жумодийулохар ойининг 26-сида Шамс Қонияга кириб келди. Шаҳарда бир муддат айланганидан сӯнг бозорга борди ва “Шакарфурушлар” растасидан бир хонани ижарага олди. Кейин унинг эшигига катта қадимий қулфларни солди.
Одамлар бу аҳволни кӯриб Шамсни бирор бир савдагар деб ӯйлашди. Агарчи хонанинг ичида бир эски гилам ва синган бир кӯзадан ташқари ҳеч нарса йӯқ эди.
Шу ҳолда неча кун ӯтди. Шамс ҳар куни Мавлонони муридлари қуршовида ӯтиб кетишини кузатарди. Ӯша куни Шамс хонасида ӯтирган эдики Мавлоно “Пахтафурушлар” мадрасасидан чиқиб келди. Унинг ёнида бир неча ктолибилмлар ва донишмандлар ҳам бор эди. Шамс бошқа сабр-тоқати қолмаган эди. Шунинг учун ҳам олдинга бориб Мавлоно кӯзига тик боқди. Сӯнг можароли бир савол сӯради: Эй шайх! Муҳаммад (с) улуғ эди-ми ё Боязид Бастомий?
Мавлоно бу сӯзлардан хафа бӯлган эди. Ғазабланган ҳолда бир табассум қилиб деди: Муҳаммад (с) пайғамбарлар сарҳалқасидир.
Боязид Бастомийнинг унга нима робитаси бор?
Шамсни бу жавоб қониқтирмади. Худди шу жавобни кутган Шамс ҳазратлари муддаога ўтадилар.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
У ҳазрат Муҳаммад (с) лафзларидан ва Боязид Бастомий сӯзларидан бир лафзни мисол келтириб саволига аниқ жавоб беришини талаб қилди:
— Унда нега :Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) «Субҳонака мо арафнока ҳаққа маърифатика» дедилар ( Бу жумла Аллоҳни улуғлаш ўзни хоксор тутиш маъносида бӯлиб, Биз сени сенга шоиста бӯлган даражада танимадик деганидир). Боязид эса «Субҳоний мо аъзами шаъний» (Худоликнинг даъвосини қилиш маъносида бўлиб, мен тамоми айблардан пок, шаъним улуғдир дегнанидир) дедилар?
Мавлоно бир муддат ӯйланиб қолди, сӯнг деди:
— Дарёи маърифатдан Боязиднинг идиши ниҳоятда кичик эди, тўлиб кетдим деб даъво қилди. Сарвари олам (с.а.в.)нинг идишлари ниҳоятда катта эди, ҳар қанча унга дарёи маърифатдан қуйилса ҳам у тўлмади.
Ажойиб бир савол ва жавоб эди. Шоядки Мавлоно ӯрнида ирфон оламидан озгина хабардор ҳар ким бӯлса ҳам бу саволга жавоб бера оларди. Аммо Мавлонодан халқ кӯзи олдида, бозорда сӯралди. Атрофдагиларнинг кӯпи савол маъносига пайқамаган бӯлиши мумкин эди. Шамснинг бу саволи унинг чуқур илми ва руҳий ҳолатидан ҳикоя қиларди.