Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни
Иш ва меҳнатнинг туридан ташқари ишдаги руҳий саломатликка таъсир этадиган яна бир қатор омиллар мавжуд. Жумладан ишдаги адолатни риоят этиш, ишда тинчлик ва саломатликни сақлаш, иш соати ва шулар каби ҳам руҳий саломатликка ката таъсир етказади.
Иш ва меҳнатнинг туридан ташқари ишдаги руҳий саломатликка таъсир этадиган яна бир қатор омиллар мавжуд. Жумладан ишдаги адолатни риоят этиш, ишда тинчлик ва саломатликни сақлаш, иш соати ва шулар каби ҳам руҳий саломатликка ката таъсир етказади.
Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра агар бир муассасанинг ишчилари ӯз ишларидан рози бӯлсалар иш натижаси ҳам юқори бӯлади. Шунингдек бундай ишчиларнинг саломатлиги барқарор бӯлиб, умрлари ҳам узоқ бӯлади. Улар иш жараёнидаги янгиликларни яхши қабул қилиб, унга биноан амал қилишади ва натижада ишдаги хатарлардан омон бӯлишади.
Соҳа бӯйича олиб борилган Майо шахсий тадқиқотга кӯра, иш соати орасидаги дам олиш дақиқалари, шахсий гигиена учун сарфланадиган харажатларни тӯлаш, ишчиларнинг фароға соатларига таважжуҳ қилиш, ишчи ва раис муносабатларини муносиб йӯлга қӯйиш каби амаллар иш кайфиятини юқори кӯтаради.
Ишчиларнинг руҳий саломатликларига салбий таъсир етказадиган яна бир омил, бу иш муҳитидаги стресс ҳолатлари ва психологик босимлар деб тарифланади. Узоқ муддатли психологик стресслар кишини изтироб ва ғазабланиш ҳолатларига учратади ва асаб тизимига ӯз таъсирини етказади. Натижада ишчилар саломатликларини қӯлдан беришади.
Албатта ҳама ишчилар иш муҳитида бирор маротаба стресс ва босимларга чалинишган. Шунингдек иш муҳитидаги стресс ҳолатлари кишини ӯзи ва бошқалар ҳақиа салбий тасаввур ҳосил қилишига олиб боради.
Шунинг учун ҳам ҳар бир ишчи иш муҳити ва иш шароитидан рози бӯлиши лозим. Акс ҳолда ишдаги номуносиб шароит кишини депрессия ҳолатларига олиб бориши мумкун.
Идора раислари ӯз вазифаларига қараб кӯпроқ стресс ҳолатларига чалинишади. Улар ҳаммадан ҳам кӯпроқ ӯз саломатликларига таважжуҳ қилишлари лозим.
Бугунги замонда одамлар турли каб-ҳунарлар билан машғул бӯлиб, уларнинг руҳий саломатлигини таъминлаш мудирлар зиммасига юкланган.
Одамлар ӯз куч-қудратлари ва иш қобилиятларини яхшилаб ӯлчаб, ишга қӯл уришсин. Бундай ҳолатда киши ишига улгуриб, унинг қолган куч-қувватини иш кайфиятини оширишга сарфлайди.
Руҳий саломатлик белгиларидан бири бу одамнинг ӯз фаолиятидан рози бӯлиши деб баҳоланади. Агар киши ӯз ишидан рози бӯлса, у ишда камроқ хатоларга йӯл қӯйиб, бутун борлиги билан қизиқиб ишлайди.
Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Аммо баъзида инсон бирор бир вазифани бажариш мақсадида ишлайди. Агарчи инсон бирор бир вазифани бажариш учун ишлаши арзигуи бӯлса ҳам майл-истак билан ишлашга тенг бӯла олмайди. Агар киши ӯз иродаси ва истаги билан ишласа, ӯз ишидан рози бӯлиб, ишда чарчовни сезмайди.
Иш ва меҳнат инсоннинг турли руҳий жиҳатларидан бӯлиб, қатор фоидалардан иборат. Муайян бир касб-ҳунар билан шуғулланиш инсонни моддий осойишталикка етказиши билан бирга унинг руҳий саломатлигини ҳам таъминлайди.
Иш ва меҳнат орқали инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилиб, одам ӯзини ишга лоиқ ҳис қилади. Хусусан агар иш яратувчанчил жиҳатларга эга бӯлса.
Аслида стресс организм устидан зўравонликдир. Статистик маълумотларга кўра, касб касалликлари рўйхатининг биринчи поғонасини стресс ва депрессия эгаллайди.
Бугунги кунда айнан стресс натижасида иш қобилиятини йўқотиш ҳолати меҳнат жараёнида олинган бошқа хасталик ва жароҳатлардан ҳам кўра кўпроқ учрамоқда. Иш пайтидаги руҳий зўриқишлар дарҳол таъсирини юзага чиқармаса ҳам, узоқ муддат саломатликка салбий таъсир кўрсатиб боради.