Маънавий соғломлик
Хайр-эҳсон ва яхшилик қилиш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азизлар, бугунги дастуримиз маънавий саломатликда ижобий муҳим рол ўйнайдиган хайр-эҳсон ва яхшилик қилиш мавзўсига бағишланган.
Ўтган дастуримизда айтган эдикки маънавий саломатликнинг асосий меъёри иллоҳий яқинлашишдир ва инсоннинг барча қарашлари, хулқ-атвори иллоҳий жиҳатга эга бўлса унинг юксак ривож-равнақ топишига ёрдам бериш мумкин. Инсоннинг маънавий соғломлигини юксалтиришда хайру-эҳсон ва яхшилик қилиш муҳим рол ўйнайди.
Хайру-эҳсон ва яхшилик қилиш инсон ахлоқининг усулларидан биридир ва иллоҳий барча динлар, айниқса ислом дини хайру-эҳсон ва яхшилик қилишга махсус аҳамият қаратади. Одамларга хайру-эҳсон қилиш на фақат Аллоҳ таолога яқинлашиш сабабига айланади, балки инсоннинг бошқа одамлар билан яхши муносабатда бўлиш заминасини ижод этади. Ва Аллоҳ таоло билан яқин алоқада бўлиш инсон жисмининг саломатлиги ва психологиясига чуқур таъсир етказади.
Япон халқи бу мавзў бўйича кенг тадқиқотни амалга оширдилар. Улар хайр-эҳсон ва яхшилик қилиш инсон ҳаёти, хатти-ҳаракати ва хулқ-атворига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун 175 нафар одамлар ихтиёрига турли саволларни қўйишди. Ҳамда иштирокчилардан уларнинг хурсанд бўлишлари ёки хафа бўлишлари сабабига айланган 10-та ҳодиса воқеаларни нақл этиб беришларини сўрадилар.
Қўлга киритилган натижаларга кўра бу шахслар икки гуруҳга бўлинишди: Биринчи гурўҳ ризоятни ҳис этувчи 8 кишини ташкил этди.
Иккинчи гурўҳга эса 94 нафар киши киришдиким биринчи гуруҳга нисбатан камроқ ризоят ҳиссига эга эдилар.
Хулоса, бу тадқиқотнинг натижаси шуни кўрсатдиким кунлик ҳаётда меҳрубонроқ, ҳамда фаъолиятлари ва хатти-ҳаракатларпи эзгў амал ва хайру эҳсон пойдиворига асосланган шахслар ҳаётда хушбахтлик ва ризоят ҳисс-туйғусига эга бўлишади. Бу шахслар ҳаётда кўпроқ хурсандчилик ва шодобликни тажриба этишади. Шунинг учун яхшилик ва хайру-эҳсон қилиш на фақат шахснинг саломатлигида, балки у яшайдиган жамият ва унинг атрофидагиларга ҳам катта таъсир етказади.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра хайру-эҳсон қилиш эзгў амаллари ижро этиш ва ҳар қандай яхши ҳис-туйғуси “серотонин “ номли модда вужудга келишининг сабабига айланди. Бу химиявий модда ҳис-туйғу мувозанатини сақлашда муҳим рол ўйнайди. Бинобарин, яхши ишни амалга ошириш ва меҳрубонлик қилиш хайру эҳсонли шахснинг руҳ ва жисмига ижобий таъсир етказади.
“Ниятнинг қудрати” китобининг муаллифи ва руҳшунос доктор Вен Волтер Дейр бу ҳақда шундай фикр билдиради: Эзгў амал оддий бўлса ҳам на фақат хайру эҳсонли шахсда, балки манфаат кураётган шахсда ҳам “серотонин” моддасининг ишлаб чиқариш сабабига айланади. Муҳим нуқта шундан иборатки ана шу ҳодиса яхши амал шоҳидига айланган шахс ва атрофидагиларга ҳам юз беради. Яъни, эзгўлик ва хайру эҳсон қилиш, хайру эҳсон қилувчи инсон, манфааат курувчи киши, ҳатто бу амалнинг шоҳидига айланган шахснинг хулқ-атворига ҳам ижобий таъсир етказади.
Хайру-эҳсон қилиш ботиний ризоятга эга бўлишнинг мояси ва руҳнинг осойишталикка етиши сабабига айланади.
Ўзини бошқаларга нисбатан меҳр-муҳаббатли, хайр-эҳсонли ва очиқ кунгил кўрсатадиган шахс ўзига хос лаззатланишни касб этади. Бу лаззатланиш ва хурсандчилик “кортизол секретсияни камайтириш” сабабига айланди.
Хавфли ҳолат пайдо бўлгандан бир неча сония ўтгач, организм ҳаддан ортиқ миқдордаги норэпинефрин ва адреналин гармонларини ишлаб чиқара бошлайди. Кейин, саҳнада "стресс гармони" деб аталувчи кортизол пайдо бўлади. У организмнинг тўғри ишлашида катта аҳамиятга эга. Қон ичида шакар ҳосил қилиб, адреналин даражаси камайганда бутун танани тартибга солади. Албатта, агарда сўз хавфга тезкор таъсир кўрсатиш ҳақида бўлса. Бироқ узоқ давом этувчи стресс ҳолатида мутлақо зарарлидир. Кортизол суякларнинг ўсишини максималь даражада сўндиради, улар мўрт ва синувчан бўлиб қолади. У гармон ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўювчи иммун тизими шаффофлигига жавобгардир.
Шунингдек, хайр-саховат кишининг баҳри дилини очади, нафсга ором ва қувонч бағишлайди.
Қуръонда эҳсоннинг фазилати ҳақида зикр этиш баробарида эҳсон қилувчиларга бериладиган савоб-мукофотлар, уларга етадиган манфаатлар ҳам баён этилади. Ҳақиқатан, бирор кишига бир нарсани эҳсон қилсангиз ёки унга бирор яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, руҳий хотиржамлик юзага келади, ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз.
Шунинг учун, ҳар биримиз катта-кичик, арзийди, арзимайди, демасдан, яхшилик борки, ҳаммасини қилишнинг пайидан бўлишимиз керак ва ўша қилинган яхшиликнинг ҳар биридан бизга садақанинг савоби етиши, номаи аъмолимизга ёзилиши, охиратда манфаат беришини унутмаслигимиз лозим.