Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 13-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 3-чи кунидир.
Бундан 143 йил олдин милодий 1875 йил январ ойининг 3-чисида:
Франциялик луғатшунос ва ёзувчи Пиер Лорус вафот этди. У милодий 1817 йилда таваллуд топди. У маълумот олиши билан бирга ўз отасининг корхонасида ҳам ишларди. Лорус ана шу вақтдан бошлаб луғат ҳақида китоб ёзиш қарорига келди ва кўп сайъ-ҳаракат ва тадқиқотлар олиб борганидан кейин “Лорус катта луғати”-ни ёзиб тайёрлади. Лорус Франция мактабларида таълим йўналишини ўзгартирган ҳамда дарслик китобларини оддийлаштирган шахслардан эди.
Бундан 29 йил илгари ҳижрий-шамсий 1367 йил дей ойининг 13-чисида:
Исломий Инқилобнинг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг марксизмни четга қолдириб, исломга юз қаратиш ҳақида Шўролар Иттифоқининг бош котиби Михаил Гарбачевга таърихий паём юборилди.
Бу паёмнинг бир қисмида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Гарбачёвга хитоб айлаб, шундай ёзди: “Ҳақиқатга юз қаратиш лозим. Сизнинг мамлакатингизда мавжуд бўлган муаммолар моликият, иқтисод ва эркинлик эмас, балки сизнинг муаммоларингиз Парвардигорга ҳақиқий эътиқод қилмасликдир. Бу муаммо Ғарбни ҳам муаммоларга юзмаюз этмоқда ёки юзмаюз этади. Сизнинг асосий муаммоингиз узоқ муддат давомида оламнинг яратгувчиси Парвардигор билан кўрашишдадир”. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ўз паёмларининг охирида шундай ёзади: "Барчалар учун маълумки, бундан сўнг марксизмни дунёнинг сиёсий-таърихий музейларидан қидириш лозим бўлади. Чунки марксизм инсонларнинг ҳеч қайси эҳтиёжларини таъминлай олмайди." Кейин Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ Гарбачевга тавсия берди: "Сиздан шуни сўрардимки, исломни жиддий ўрганинг ва бу эса ислом ва мусулмонларнинг эҳтиёжи учун эмас, балки миллатларни нажот берадиган исломнинг жаҳоншумуллиги, олий қадриятлари ва инсониятнинг асосий муаммоларини ечиши учундир. " Шўролар Иттифоқи мамлакати раҳбарларининг Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг йўллаган паёмларига эътиборсизлик қаратишлари натижасида, икки йилдан сўнг марксизм ҳақидаги башорати амалга ошди. Милодий 1991 йилда Шўролар Иттифоқининг парчаланиб кетишидан сўнг марксизм таърихнинг архивига топширилди.
Бундан 25 йил аввал, яъни 1993 йилнинг 3 январ куни Россия президенти Борис Елсин ва Америка президенти катта Жорж Буш атом қуролларини камайтириш ҳақидаги келишувга имзо чекишди. Бу келишув асосида икки мамлакат ӯз ихтиёридаги ядровий қуролларининг учдан икки қисмини йӯқ қилишлари керак эди. Совет Иттифоқи парчалангач, Россия Ғарб билан ҳамкорлик қилиш сиёсатини қуллаб, энди Америкага хавф-хатар туғдирмайдиган ҳолатга келганди. Шу сабабли Америка бу келишувни имзолашга рози бӯлди. Аммо кӯп вақт ӯтмай, Америка захирада бўлган ўз қуролларини камайтириш ӯрнига уларни кӯпайтира бошлади. Натижада Россия ҳам атом қуролларини йӯқ қилиш жараёнини тӯхтатди. Милодий 2010 йилнинг апрел ойида эса бу мавзуга тегишли янги шартномани имзолашди. Бу келишувга асосан ҳар икки томонда 1550-та ядровий калакчалар қолдирилиб, ортиқчаси йӯқ қилиниши керак эди.