Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил дей ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиус-сони ойининг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил январ ойининг 7-чи кунидир.
Бундан 82 йил олдин ҳижрий-шамсий 1314 йил дей ойининг 17-чисида:
Ризо Паҳлавий дастури билан Эрон аёллари фаранжи олиб юришлари ман этилди. Ризохоннинг ушбу дастури эркакларнинг кийимларига ўзгартириш киритиш лойиҳаси ижро этилганидан кейин содир этилди. Бу сайъ-ҳаракатдан мақсад исломий қадриятларни нобуд қилиш ва Ғарб мамлакатларига кўркурона пайравлик қилиш эди. Ризохон Туркияга сафар қилганидан кейин аёлларнинг исломий кийинишларини ман этган ва Ғарб мамлакатларига мойиллик зоҳир этадиган уша вақтдаги республика президенти Отатуркка тақлид қилиб мазкур лойиҳани Эронда ҳам ижрога киритди. Бундан кейин Ризохоннинг маъмурлари мамлакат бўйлаб муҳажжаба аёлларга нисбатан таҳқир билан муносибат қилишди ва исломий кийинишга риоят қилиш жиноят ҳисобланарди. Бу лойиҳа Эроннинг мусалмон халқи, ислом уламолари ва мутафаккирлари ҳамда бошқа эркинсеварларнинг жиддий мухолифатига юзмаюз бўлди.
Бундан 75 йил илгари милодий 1943 йил январ ойининг 7-чисида:
Югославиялик физика илмининг билимдони Нокола Тесла вафот этди. У милодий 1856 йилда таваллуд топди ва уша билим олаётган пайтидан бошлаб физика илмига катта қизиқиш зоҳир этди. Тесланинг амалга оширган тадқиқот ва кашфиётлари асосан электр токи заминасида эди. У бу йўналишда катта мувафаққиятларни қўлга киритди. Алтернатив электроэнергия Тесланинг кашф этган кашфиятлардан эди ва шу сабабдан магнит оқими ўлчов бирлиги Тесла деб унинг номи билан аталган.
Бундан 50 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1346 йил дей ойининг 17-чисида:
Эроннинг кўраш бўйича қаҳрамони Ғулом Ризо Тахтий шоҳ режими омилларининг фитна-найранглари билан қатл этилди. У Теҳроннинг ўртанча ҳаёт кечирадиган ойиласида таваллуд топди. Тахтий садоқат ва покликдан тўла инсон ҳамда довюрак ва катта жасоратга эга бўлган шахс эди. У меҳрубонликдан тўла қалб ва халққа нисбатан кенг меҳр-муҳаббатга эга эди. У ўз ҳаётида қаҳрамон бўлишдан олдин инсон бўлиб яшашни афзал кўрарди. Тахтий кўраш майдонларида катта мувафаққиятларни қўлга киритганига қарамай халққа нисбатан ўзининг эзгў муносибати ва камтаринлигини қўлдан бой бермасди. У ўз қаҳрамонлик даврида халқаро ва алимпия уйинларининг 9-та олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди. У халқаро муҳим уйинларида Эрон учун энг кўп олтин ва кумуш медалларини армуғон келтирган спортчилардан эди. Халқ орасида Тахтийнинг кундан кунга катта меҳр-муҳаббат қозониши ва шоҳнинг қарам бўлган режими билан унинг мухолиф бўлиши сабабли охири паҳлавий режимининг омиллари уни қатл этишларига сабаб бўлди.