Январ 07, 2018 13:43 Asia/Tashkent

Норанж ва Туранж қизи

         Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дӯстлар, эртакимизни шу жойига келган эдикки Норанж дарахти бу орада кундан кунга тез усиб катта бўларди. Агар шамол эсса бу дарахтдан нола  товуши эшиттиларди. Қора хизматгор   у дарахт уша норанж қизининг қонидан усиб чиққанини тушунди ва тезда уни нобуд қилиш пайида тушди. Қора хизматгор подшоҳ ўғлига қараб деди: Менга бир тахт ясаш учун дурадгорни чақир. Подшоҳ ўғли бу қора хизматгор қандай фикрда тушганидан хавари йўқ эди. У қасрнинг бош дурадгарини чақирди. Қора хизматгор дурадгорга уша норанж ва туранж дарахтини кесиб унинг ёғочидан ўзи учун тахт ясашини буйруқ берди. Дурадгор ҳам бу дарахтни илдизидан ковлаб олди ва дуконига олиб борди. У бу дарахтни ўртасидан кесишни ҳаракат қилганида бирданидан ундан нола садосини эшитди. Дурадгор ҳайрон бўлиб қолди. Бу вақтда уша шаҳзодани норанж ва туранж қизининг азобига гирифтор бўлгин деб дуо қилган кекса аёл етиб келди ва дарахтдан бир қисмини кесиб беришини илтимос қилди. Кампир дарахтнинг ёғочидан бир ип йириладиган урчуқ ясаб уни тоқчага қўйди.

Бир неча кун ўтди. Кампир жун сотиб олиш учун бозорга борди. У бозорга эрталаб бориб пешин вақтига қайтиб келди. Қараса ўйи супириб, идиш товоқлар ювилган ва ҳовлиси ҳам тозаланиб қўйган. Кампир ким бу ишларни қилиши мумкин деб ўйлаб қолди.  

Кампир ӯйини ким келиб тозалагани ва тартибга келтирганини билмай ҳайрон бӯлиб қолди.  Аммо ҳеч натижага ақли етмасди. Яна икки кун бозорга борганида ва қайтиб келганида шу аҳволни мушоҳада этди. Ӯзича айтди:  унинг йуқлигида қайси бир жин ёки пари келиб унинг ишларини бажармоқда ?

Бу сир -асрорни фош этиш қарорига келди. Бир неча кун ӯтди.  Ӯйдан чиқиб кетиш учун кийимларни кийди. Уйнинг эшикларини баланд товуш билан ёпиб ташқарига чиқиб кетди. Аммо ҳовлининг дархтлари орқасига яширинди. Ӯз уйининг ичкарисидан товушни эшитгани биланоқ шошилиб бориб бирданидан эшикни очиб уйига кирди. Қуёшнинг нурларидек чиройли бир қиз унинг хонасини тартибга келтираётган қизни кӯрди. Ҳам кампир ва ҳам бу қиз ҳайрон қолишди ва нима қилишни ҳам билмасдилар. Кампир олдига бориб қизга айтди:  Сен кимасан ва нима учун мени уйимдаги ишларни бажарияпсан. Қиз бошидан ӯтган барча саргузашни унга таърифлаб берди. Сӯзлари охирга етгани билан тоқчадаги урчуқ синиб кетди.

 Кампир,  сен менга ёқиб қолдинг,  менинг қизим бӯлишинг зарур,  ҳамда сенинг барча ишларингни тӯғрилайман деб айтди. Уша кундан бошлаб кампирга бор дунёнинг борлиги совға этилгандек бӯлди.  Қизнинг ёнидан ҳеч қаерга бормасди. Кечалари  чироғни ёқиб дастурхон атрофида утириб турли мавзулар ҳақида гапиришардилар. Бошқа томонда подшоҳ ӯғли  ва қора канизак ҳақида эшитинг.  Норанж ва Туранж қизи ҳақидаги хаёл ва фикр подшоҳ ӯғлининг зеҳнидан чиқмасди. У шу даражада фикрга ботдики аҳволи оғирлашиб қолди. Подшоҳ ва унинг хотини ҳам ӯғилларининг дард -алами нима эканлиги ва нима қилишини билмасдилар. Кейин ҳаким бошини олиб келишга фармон беришди.

Ҳаким боши келиб шаҳзодани  текширди ва бориб подшоҳга ўғлининг даволаниши учун бир шишадан ясалган занжирни  ва бу занжирни шаҳзоданинг бўйнига осишини буюуришини кераклигини айтди. Агар бу занжирни унинг бўйнига оссангиз, албатта шаҳзоданинг саломатлиги яхшилайди. Подшоҳ ун   ва чап қўлининг вазирлари ва атрофдагиларни чақириб уларга ҳаким боши айтган сўзларини айтиб берди.

Ўнг қўл вазири айтди: Бирон-бир киши бундай ойнали занжирнинг қандай қилиб ясашини билмайди. Яхшиси жарчилар шаҳар аҳолисига бу хабарни етказсинлар ва подшоҳ ўғлининг бу оғир ҳолатдан чиқаришга ёрдам берсалар. Жарчилар шаҳарга бориб кимки ойнали занжирнинг  ясаши қўлидан келса подшоҳ қизининг жонини нажот бериш учун қасрга келса деб хабар беришди. Норанж ва Туранж қизи ва кампир ҳам жарчиларнинг товушини  эшиттилар.

 Норанж ва Туранж қизи кампирга қараб деди: Мен бундай занжирни ясашини биламан . Бу хабарни бориб уларга айт. Аммо бу ойнали занжирни ясвш учун менга  махфий ҳовли ва асл ойна лозим. Кампир қасрга бориб қизининг айтган сўзларини айтиб берди. Тақдир тақозоси билан шаҳзода ўйининг ёнида бир махфий ҳовли бор эди. Подшоҳ хизматкорлари асл ойнани олиб келиб кампирга беришди. Кампир ҳам ойнани олиб Норанж ва Туранж қизини уша ҳовлига олиб борди. Подшоҳ ўғлига унинг даволаши учун ойнали занжир лозимлигини ва айни пайтда бу занжирни махфий ҳовлида ясаётганини ҳам хабар беришди.