Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Туризм саноати дунёда кўп даромад ва фойда келтирадиган саноатлар жумласидандир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Туризм ва маънавият оламига очилган дарича дастури инсонлар ҳаётида вужудга келадиган қийматли ўзгариш омили унвонида сафар ва саёҳат қилиш учун мухотабларнинг диққат-эътиборини жалб этишга қаратилган. Ушбу дастур давомида саёҳат қилишнинг энг муҳим йўлини таништириш сифатида сафарнинг маърифий жиҳатларини мухотабга етказиш учун сайъ-ҳаракат қиламиз.
Туризм саноатини турли зовия ва жиҳатлардан таҳлил этиш мумкин. Туризм ҳақида баҳс мунозара қиладиган кўп мақола ва илмий тадқиқотларда ушбу саноатнинг иқтисодий жиҳатлари таҳлил этилади. Туризм саноати дунёда кўп даромад ва фойда келтирадиган саноатлар жумласидандир ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти қошидаги туризм халқаро ташкилотининг берган статистик маълумотларига кўра, туризм саноати дунё тижоратининг 7 фоизини ўзига ихтисослантирган. Ялпи ички ишлаб чиқаришнинг 10 фоизини ва бутун дунёда иш билан банд бўлишнинг 11 фоизи халқаро туризм саноатига тегишлидир.
Охирги пайтларда жаҳонда вужудга келган хавфсизлик ва сиёсий мушкулотларга қарамасдан халқаро туризм саноати кундан кунга кенг кўламда кенгайиб бормоқда. Бу саноат жаҳонда энг буюк фаол саноатлар жумласидандир. Халқаро туризм ташкилотининг берган маълумотига кўра, милодий 2012 йилда бир миллиард нафардан ортиқ одамлар дунёнинг турли минтақа ва шаҳарларига сафар қилишган. Ва бу саноатдан қўлга киритилган даромад 1300(бир мингу уч юз) миллиард долларни ташкил этган. Бу ташкилотнинг тарқатган маълумотларига кўра, милодий 2030 чи йилгача 1 миллиард 800 (бир миллиард саккизюз) миллион нафар киши дунёнинг турли минтақаларига сафар қилишади. Ўз иқтисодларидаги сафар ва саёҳат қилишнинг ҳажмини кенгайтириш учун бу саноатни фаоллаштириш мамлакатларга катта умид ва куч бағишлайди.
Дунёдаги иқтисодий мутахассисларнинг катта қизиқишлари кўпинча туризм саноатининг иқтисодий манфаатларига қаратилган. Аммо туризм мураккаб бир саноат унвонида бошқа жиҳатларга ҳам эгадирким, баъзида иқтисодий жиҳатдан ҳам муҳимроқ аҳамиятни касб этади. Маданий ва ижтимоий алоқа ва муносабатлар туризм саноатининг бошқа жиҳатлари саналадиким, яқиндан бир-бирлари билан ошно бўлишлари, бир-бирларининг маданий қадриятлари билан танишиш ва яқиндан кўриб мамлакатлар, миллат-эллатлар ва қавм-қабилаларнинг маданий ва яшаш тарзлари ҳақида хулосага келишлари учун муносиб имкониятни вужудга келтиради. ёаналади. Андеша ва тафаккур сояси остида саёҳатчининг қўлга киритадиган маълумотлари шак-шубҳасиз сафарнинг энг муҳим манфаатларидан ҳисобланади. Бу маълумотлар турли мақсадлар билан қилинган турли сафарларнинг самарасидир. Инсонлар турлича руҳий имкониятлар ва қудратларга эга бўлишади ва ҳар ким ўзининг руҳий имкониятига қараб қилган сафарларидан тасирланади ва маълумот олади.
Сиз сафар қилиш ва саёҳат қилишни қандай тушунасиз? Саёҳат қилиш бошқа минглаб сўзлардек турли одамларнинг нуқтаи назаридан турлича маъно ва таъбирларга эга бўлиши мумкин. Айримларнинг фикрига кўра, сафар қилишдан мақсад бу дам олиш ва ҳордиқ чиқаришдир. Айримлар эса сафар қилишни асабларни тинчлантиришнинг йўли деб билишади. Айрим одамлар бўлса саёҳат қилишни ҳаёт кечиришнинг воситаси деб билсалар, бошқа айримлари эса уни можарожўйлик эҳтиёжларни қониқтиришда деб билишади. Қандай мақсад ва ният билан сафар қилиш хулосасига келишимиз муҳим масала саналади. Ҳар бир сафарда бир паём, андеша ва чора-тадбир яширинган бўлади. Бу муҳим нуқтани ягона Аллоҳ таоло ўзининг охирги Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг тилидан Анкабут муборак сурасининг 20 ояти каримасида ўз бандаларининг қулоқларига шундай замзама этади:«Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. “Сен:«Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.”