апрел 26, 2018 16:36 Asia/Tashkent

Мусофират доим мангу қоладиган лаззат ва тасирлардан тўладир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

«Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг сўнгги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

                                       Туризм маънавият оламига очилган дарича дастуримизда саёҳат қилишнинг энг муҳим йўлини таништириш  сифатида сафарнинг маърифий  жиҳатларини мухотабга етказиш учун сайъ-ҳаракат қилдик. Ушбу  эшитиришшимиз давомида инсонлар ҳаётида вужудга келадиган қийматли ўзгариш омили унвонида сафар ва саёҳат қилиш учун мухотабларнинг диққат-эътиборини жалб этиш борасида сўзлашдик.

Туризм ҳақида баҳс мунозара қиладиган кўп мақола ва илмий тадқиқотларда ушбу саноатнинг иқтисодий жиҳатлари таҳлил этилади. Туризм саноати дунёда кўп даромад ва фойда келтирадиган саноатлар жумласидандир ва Бирлашган Миллатлар ташкилоти қошидаги туризм халқаро ташкилотининг берган статистик маълумотларига кўра, туризм саноати дунё тижоратининг 7 фоизини ўзига ихтисослантирган. Ялпи ички ишлаб чиқаришнинг 10 фоизини ва бутун дунёда иш билан банд бўлишнинг 11 фоизи халқаро туризм саноатига тегишлидир.

Охирги пайтларда жаҳонда вужудга келган хавфсизлик ва сиёсий мушкулотларга қарамасдан халқаро туризм саноати кундан кунга кенг кўламда кенгайиб бормоқда. Бу саноат жаҳонда энг буюк фаол саноатлар жумласидандир. Халқаро туризм ташкилотининг берган маълумотига кўра, милодий 2012 йилда бир миллиард нафардан ортиқ одамлар дунёнинг турли минтақа ва шаҳарларига сафар қилишган. Ва бу саноатдан қўлга киритилган даромад 1300(бир мингу уч юз) миллиард долларни ташкил этган.  Бу ташкилотнинг тарқатган маълумотларига кўра, милодий 2030 чи йилгача 1 миллиард 800 (бир миллиард саккизюз) миллион нафар киши дунёнинг турли минтақаларига сафар қилишади. Ўз иқтисодларидаги сафар ва саёҳат қилишнинг ҳажмини кенгайтириш учун бу саноатни фаоллаштириш мамлакатларга катта умид ва куч бағишлайди.  

   Маданий ва ижтимоий алоқа ва муносабатлар туризм саноатининг бошқа жиҳатлари саналадиким, яқиндан бир-бирлари билан ошно бўлишлари, бир-бирларининг маданий қадриятлари билан танишиш ва яқиндан кўриб мамлакатлар, миллат-эллатлар ва қавм-қабилаларнинг маданий ва яшаш тарзлари ҳақида хулосага келишлари учун муносиб имкониятни вужудга келтиради. Сафар қилиш кўпларнинг эътиқодларига кўра, инсониятни таълим-тарбия берадиган энг муҳим воситаларидан саналади. Андеша ва тафаккур сояси остида саёҳатчининг қўлга киритадиган маълумотлари шак-шубҳасиз сафарнинг энг муҳим манфаатларидан ҳисобланади. Бу маълумотлар турли мақсадлар билан қилинган турли сафарларнинг самарасидир. Инсонлар турлича руҳий имкониятлар ва қудратларга эга бўлишади ва ҳар ким ўзининг руҳий имкониятига қараб қилган сафарларидан тасирланади ва маълумот олади.

Қандай мақсад ва ният билан сафар қилиш хулосасига келишимиз муҳим масала саналади. Ҳар бир сафарда бир паём, андеша ва чора-тадбир яширинган бўлади. Бу муҳим нуқтани ягона Аллоҳ таоло ўзининг охирги Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг тилидан Анкабут муборак сурасининг 20 ояти каримасида ўз бандаларининг қулоқларига шундай замзама этади:«Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. “Сен:«Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У зот аввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.”     

Ҳаяжонни келтирувчи ва дам олиш учун қиладиган ҳар бир сафар яхшидир. Аммо энг яхши сафар эса сизнинг руҳингизга боқий қоладиган сафарлар ҳисобланади. Агар сиз ҳозир ўз сафарингиз ҳақида уйласангиз албатта биринчи ёки қилган иккинчи сафарингизни эсга келтирасиз. Бу сафарларни яхши ўтказганингиз учун эмас, балки агар аниқроқ ва диққат билан фикр қилсангиз шунга ангалаб етасизким, бу сафарларда сиз янги тажрибаларни касб этгансиз ва ушбу сафарлардан қайтиб келганингиздан кейин кичик ёки катта ўзгаришлар сизнинг ҳаётингизда юз берган. Албатта ушбу ўзига хос сафарлар сизнинг тафаккурингиз ва дунёқарашингизга катта тасир етказгган.               

Қайд этиш жойизким диний маросимлар сайёҳлик жозибаликларининг жумласидан ҳисобланадиким бундай маросимларда ҳузур топиш тажрибаси туристларнинг аксариятини мазкур маросимларнинг ижро этиш маконларига жалб этади. Бундай туризм сайёҳлик шаклларида маданий туризм гуруҳига киради.

Шунингдек, ҳар бир мамлакатнинг маданиятини таништириш ва ушбу маданият билан ошно бўлишнинг эшигига айланиши мумкин.

Диний хатти-ҳаракатлар бир жамиятдаги шахслар томонидан қабул қилинган махсус хатти-ҳаракат ҳисобланади. Диний маросимлар тарихий ва қадимий тарихга эга бўлиши сабабли кўпинча бир минтақа халқининг тарихи ва анъана билан боғланиб қолади ва халқнинг инкор этиб бўлмайдиган кунлик маданиятининг бир қисми бўлиб қолади.

Дунёнинг катталиги кўпинча бизнинг тасаввуримизда сиғмайди. Аммо сафар қилиш бу буюклик ва катталикни дарк этишга кўмак беради ва унинг самараси эса шодоблик,хурсандчилик ва осойишталикка эришишдир. Сафар биз яшайдиган дунё ҳақида кенг истиқболларни бизга армуғон этади. Сафар руҳнинг маънавий озуқаси ва ҳаётнинг дарсидан тўла тажрибадан иборатдир. Сафарда бир бирига ўхшашлик ёки фарқиятларни мушоҳада этамиз. Ўз ақидаларимизни таққослаймиз ҳамда ушбу фарқ ва ўхшашиликлардан баҳра олиб ўзимиздаги билим ва тушунчаларимизни ривожлантирамиз.

Сафар бошқаларнинг қарашидан жаҳонни ўрганиш учун бир имкониятдир. Мусофират доим мангу қоладиган лаззат ва тасирлардан тўладир.

 

Ёрлиқ