апрел 26, 2018 16:08 Asia/Tashkent

Сафар бошқаларнинг қарашидан жаҳонни ўрганиш учун бир имкониятдир

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

 Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Туризм бошқа ҳодисалардек шакл ва маънога эгадир. Бизнинг ҳаммамиз туризмнинг шакллари билан ошно бўлганмиз. Аммо камроқ аҳамиятга юзмаюз бўлган нарса бу туризмнинг маъноси ва ички дунёси ҳисобланади.

Ўтган йилларда дунё 1 миллиард (уч юз )300 миллион  халқаро туристларнинг бир жойдан бошқа минтақаларга сафар қилиш шоҳидига айланди. Туризм саноати 7 фоиз ривож-равнақ топиш мизони билан охирги пайтларда ўзининг ривожланишини давом эттирмоқда. Айтишларича, бу саноат дунёнинг учинчи саноати унвонида 1400 (бир мингу тўртюз) миллиард доллар молиявий даромади билан жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизини ўзига қамраб олади. Туризм саноати иш жойини вужудга келтириш қобилияти ва маҳаллий жамиятларни ривожлантиришдаги қудрати билан дунёда 11 –та ҳар бир иш ўрнига бир иш ўрнини ижод этади. Дунё бўйлаб 100 миллион иш ўрни бевосита ва бу соннинг уч баравари билвосита шаклда туризм саноатига тегишлидир. Жаҳон тижорат ташкилотининг қилган башоратига биноан милодий 2020-чи  йилгача дунёда туристларнинг сони 1 миллиард (олтиюз)600 миллион нафарга етади. Шак-шубҳасиз ҳеч қайси замонда дунё мамлакатлари орасида бундай сафар қилиш ва намояндаларнинг саёҳат қилиш мизони мушоҳада этилгани йўқ.

Бугунги дунёда туризм саноати бир мамлакатнинг иқтисодини ривожлантиришни ижобий йўлга қуйиш учун кучли восита саналади. Туризм саноатида фаолият олиб борадиган жамиятда режа тузадиган шахслардан бошлаб меҳмонхоналар, туризм бўйича ширкатлар, мусофир ташувчи агентликлар каби туристик хизматларида фаолият олиб борадиган шахслар  ва бошқа  кўп омилларнинг асосий мақсадлари туризм саноатини ривожлантиришдан иборат. Бу масала муҳим масала ҳисобланади. Чунки агар туризм саноатининг бу жиҳатлари диққат-эътиборга олинмаганида, шак-шубҳасиз туризм саноати бугунги шаклида шаклланмасди. Лекин туризм бошқа барча ҳодиса-воқеалардек ўз маъноси ва шаклига эгадир. Биз барчамиз одатда туризм саноатининг шакли билан танишганмиз, аммо унинг ботини ва маъноси билан ошно эмасмиз. Туризм халқаро бозорларига бир назар ташлаш билан шуни англаш мумкинки, халқ кўпинча ўзларини бир сайёҳ сифатида эмас, балки бир мусофир унвонида деб билишади. Улар кўпинча ўзларини мизбон жамияти ёки халқининг маданиятига яқинлаштиришга мойиллик зоҳир этишади. Ҳатто энг содда ва маъмулий сафарларда ҳам мусофирлар ўзларининг саёҳатларида махсус тажриба ва ўзига хос ҳиссиётни касб этиш пайида бўлишади. Янги ва тоза тажрибаларни касб этиш инсоннинг ҳаётга бўлган қарашини ўзгартиради. Инсоннинг дунё қарашининг ўзгариши сафар қилишдан вужудга келади. Мирям Брадий исмли бир туристнинг айтишича: “Сизда сафар ижод этадиган ўзгариш сизнинг руҳингизга ҳам боқий қолади ва сизнинг ҳаёт тарзингиз ҳар бир сафардан кейин ўзгаради”.

Ҳаяжонни келтирувчи ва дам олиш учун қиладиган ҳар бир сафар яхшидир. Аммо энг яхши сафар эса сизнинг руҳингизга боқий қоладиган сафарлар ҳисобланади. Агар сиз ҳозир ўз сафарингиз ҳақида уйласангиз албатта биринчи ёки қилган иккинчи сафарингизни эсга келтирасиз. Бу сафарларни яхши ўтказганингиз учун эмас, балки агар аниқроқ ва диққат билан фикр қилсангиз шунга ангалаб етасизким, бу сафарларда сиз янги тажрибаларни касб этгансиз ва ушбу сафарлардан қайтиб келганингиздан кейин кичик ёки катта ўзгаришлар сизнинг ҳаётингизда юз берган. Албатта ушбу ўзига хос сафарлар сизнинг тафаккурингиз ва дунёқарашингизга катта тасир етказгган.

Шахсий ривожланишга эришиш ташқи кўринишда мунча ҳам мураккаб ёки қийин эмас. Бирон бир жойга сафар қилганимизнинг бу жой халқининг биз билан фарқли  расм-русум ва хулқ-атворларга эга бўлишлари ва уларнинг дунё қарашлари билан ҳаётга қарашимизнинг ўзи шахсий ривожланиш ва камолот топишдир.  Сафарнинг тури ҳам ҳар хил бўлади. Аммо унинг натижаси тажриба касб этиш, тафаккур қилиш, ҳаётни давом эттириш учун куч-қудратга эга бўлиш ва охири инсоннинг камолотга эга бўлишидир. Сафар бошқаларни ўрганиш ва ўзини таништириш жараёнида бевосита ҳаяжон билан боғлиқдир.

Айрим пайтларда ўзоқ-ўзоқларга сафар қиилиш, баъзида эса бошқа сарзаминларда адашиб қолиш ва барча фарқлари билан ер куррасининг катталиги,  нажот топиш ва осойишталикка эришишнинг ягона йўлидир. Дунёнинг катталиги кўпинча бизнинг тасаввуримизда сиғмайди. Аммо сафар қилиш бу буюклик ва катталикни дарк этишга кўмак беради ва унинг самараси эса шодоблик,хурсандчилик ва осойишталикка эришишдир. Сафар биз яшайдиган дунё ҳақида кенг истиқболларни бизга армуғон этади. Сафар руҳнинг маънавий озуқаси ва ҳаётнинг дарсидан тўла тажрибадан иборатдир. Сафарда бир бирига ўхшашлик ёки фарқиятларни мушоҳада этамиз. Ўз ақидаларимизни таққослаймиз ҳамда ушбу фарқ ва ўхшашиликлардан баҳра олиб ўзимиздаги билим ва тушунчаларимизни ривожлантирамиз.

Сафар бошқаларнинг қарашидан жаҳонни ўрганиш учун бир имкониятдир. Мусофират доим мангу қоладиган лаззат ва тасирлардан тўладир.   

 

Ёрлиқ