Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Эронга саёҳат қилишдан олдин мен эронликларнинг меҳмондўстликлари ҳақида кўп эшитган эдим.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Европалик сайёҳатчи Диаконеску Раду 2014 йилда бутун дунёни саёҳат қилишга қарор қилди. У ўзини синчков шахс деб таърифлайди ва шундай айтади: “Яхши ёки ёмон нарса сизнинг тажрибангизга боғлиқ ва сиз буни тажриба қилмагунингизча бирон-бир фикрни билдиришингиз мумкин эмас. “
Шунинг учун бориб, ҳамма нарсани тажриба қилиш ва бошидан ўтказиш лозимдир. У Эронга ҳам сафар қилди ва ажойиб лаҳзаларини суратга тушуриб ўз суратларини бир рамкада жой берди.
Радо Диаканско Эроонга қилган сафари ҳақида шундай ёзади: “Гавжум Теҳрон шаҳридан чиқиб кетгач, мен бир ҳафта мобайнида совуқ ҳавода саёҳат қилдим. Кечқурун бирданидан сомон ва лойдан қурилган уйларга эга бўлган қишлоққа бориб етдим. Уй эгаси оқо Ҳошим мени кўриб жуда ҳайрон бўлди. Эронга саёҳат қилишдан олдин мен эронликларнинг меҳмондўстликлари ҳақида кўп эшитган эдим. Ва энди бир ой ушбу ўлкада сафар қилишдан сўнг буни тасдиқлашим мумкин. Ҳамма нарсадан олдин менинг зеҳнимни эронликларнинг меҳмондўстликлари ва дўстликка бўлган муносибатлари ўзига жалб этган эди. Бирон киши улардан кўмак сўраб қолса, албатта қўлларидан келгунигача ёрдам беришади. Ҳатто агар молиявий кўмак ҳам бўлса улар иккиланмасдан ёрдам беришади. Халқаро ҳамжамиятликларда Эрон ва эронликлардан ёмон тасаввурни вужудга келтиришган бўлсаларда, аммо мен ўзим шахсан Эронга сафар қилганимдан кейин назарим ўзгарди. Албатта бу Эронда ҳамма нарса яхши ва олий даражададир деган маънода эмас. Аммо эронликларнинг шахсияти бошқа турли мамлакатлар халқларининг аксариятидан юқорироқ туради.”
Ҳозирги замонда инсоннинг энг муҳим ва жиддий бўҳронлдаридан бири бу маънавият бўҳрони саналади. Ғарбда гуманизм тафаккурининг пайдо бўлиши, тажриба ва илмнинг ҳукмрон бўлиши натижасида шундай тасаввур вужудга келган эдиким, инсон илм ва технология сояси остида ўз эҳитиёжларини таъминлай олади. Аммо охирги йилларда инсоннинг маънавий эҳтиёжларига жавоб бериш лозимлигини сезмоқдамиз. Бу иддаонинг далелини бугунги ҳаётда халқнинг кундан кунга янги маъноларни топиш учун мойиллик зоҳир этишларида кўришимиз мумкин. Бу янги тўлқиннинг далилини ўз ўзлигини аниқлаш учун мусофирнинг сафар қилишга қилган сайъ-ҳаракатларида ёки дунёнинг маънавий маконларига сафар қилишда мушоҳада этиш мумкин. Масалан турли мамлакатлар саёҳатчиларининг Эронга қилган сафарини назарга олинг. Эронга сафар қилган саёҳатчиларнинг ёзишлари ва хотираларидан шундай хулосага келиш мумкинким, Эронга сафар қилиш жисмоний бир жойдан бошқа жойга саёҳат қилиш бўлсада, аммо сафар қилишнинг маданияти ҳисобланади. Улар туризм ва саёҳатнинг гўзал жилваларини кўришадиким, уларнинг тасаввурларидан биткул фарқ қилади. Уларнинг эшитган ва кўрган нарсаларидаги қарамақаршилик саёҳатчини макон ва мафҳумлардан янги тажрибаларни касб этишга ҳидоят этадиким, фақат географик фазода чегараланиб қолмайди. Бу тажриба унга ўзлик ва имтиёзлар бағишлайди. Мисол учун келтириш мумкинки, Машҳадга сафар қилган ва шиа мусалмонларининг саккизинчи имоми ҳазрат имом Ризо алайҳиссаломнинг ҳарамини яқиндан зиёрат қилган саёҳатчиларнинг аксариятлари ушбу маконда ўзига хос тажриба касб этганлари ҳақида фикр билдиришади.
Муқаддас Машҳад шаҳрида жойлашган ислом дини суюкли Пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераларидан бўлмиш Имом Ризо алайҳиссалом ҳарамида ҳузур топган европалик саёҳатчилардан бири мусалмонларнинг ушбу муқаддас маконини зиёрат қилишидан ортирган тажрибаси ҳақида шундай деб фикр билдиради: “Мен учун бутунлай янгилик эди. Бундай ёруғ ва муқаддас маконни кўраман деб уйламаган эдим. Катта тасирландим. Бу муқаддас макон менга ёқди. Мен бу ерга сафар қилишимдан олдин бу ер ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасдим. Чунки бундан олдин ҳам муқаддас маконлар жумладан Осиёда бутпарастларнинг маконлари ва Европада эса насронийларнинг маконларини зиёрат қилган эдим. Мен мусалмонларнинг муқаддас маконига биринчи марта сафар қиляпман. Бинобарин мени нима нарса кўтаётганини билмасдим.”
Ҳақиқат шундаки, бундай сафарларни турлича сафарлар деб билиш мумкин. Чунки сафар қилишдан мақсад фақат битта уйни ижарага олиш ва кун ўтказиш бўлса, буни ҳар бир шаҳар ёки мамлакатда амалга ошириш мумкин. Саёҳатчиларнинг бундай маконларга сафар қилишларини бошқа жойларга қилган сафарларидан фарқ қилдирувчи ва афзал қилувчи масала бу уларнинг ўз атроф-муҳитларига қарашлари саналади. Бу қараш маънавий қадриятларга эгадир ва саёҳатчиларни тафаккур қилшга ундайди. Саёҳатчи шунга англаб етадиким, мизбон жамиятнинг хатти-ҳаракат қилиш усули моддий ва иқтисодий қарашлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар манфаатжўйлик қарашлардан йироқда бўлиб, меҳмонга энг яхши нарсаларини тақдим этишади ва унинг осойишталиги учун қўлидан келган нарсани бажо келтиради. Бу хатти-ҳаракатдан туризм ва саёҳат қилиш маънавиятининг мафҳуми намоён бўлади.