Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Агар биз “инсонпарварлик ва инсон манфаатини кўзлаб” туризм саноатини ривож-равнақ беришни истасак, биз жисмга қўшимча инсоннинг руҳига ҳам эътибор қаратишимиз лозим .
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Агар биз “инсонпарварлик ва инсон манфаатини кўзлаб” туризм саноатини ривож-равнақ беришни истасак, биз жисмга қўшимча инсоннинг руҳига ҳам эътибор қаратишимиз лозим . Туризмда бу таъриф маънавият қолибида ўз маъносини яққол намоён этади.
Университет профессори Доктор Муҳаммад Ҳасан Имони Хушху шундай фикр билдиради: “Агар туризмда маънавий жиҳат эътиборга олинмаса, туризм фақат саноатга айланиб қолади холос, у яхши иқтисодий даромадга эга бўлади, аммо бу йўналишда туризмнинг моддий жиҳати ҳисобга олинади ва инсоннинг маънавий бойлиги назарга тутилмайди. Туризмда моддий жиҳатларни инобатга олиш билан бирга унинг моддий бўлмаган томонларни ҳам назарга олиш лозим. Туризмда бу таъриф маънавият қолибида қарор олади, яъни инсон сафар қилишда ўз жисмининг осойишталикка эришишига қўшимча қалбнинг осойишталигига ҳам эриша олади. ”
Бугунги гавжум ва саноатлашган дунёда сайёҳат ва сафар қилиш осойишталикка эришишнинг муҳим йўлларидан бири ҳисобланади. Маънавият бугунги кунда инсоннинг юқотган нарсаси ва ҳаётнинг стресс ва ҳаяжонлари устидан ғалаба қозонишининг эҳтиёжларидан биридир.Туризм маънавий эҳтиёжларни қониқтиришга сайъ-ҳаракат қиладиган инсонлар учун осойишталик заминаларини яратиб беради. Ҳар бир инсон ўзининг дунё қараши ва маданиятига қараб маънавият ҳақида фикр билдиради. Улардан бири маънавиятни чекланган ва умумий маънода, яъни хотиржамлик, руҳнинг мустаҳкамланиши ва ҳаётнинг кунлик чарчашларидан қутилиш маъносида билсада, бошқа бири эса ўзининг дунёқараши ва ё билимини кенгайтиради. Бу изланишларда инсон руҳий осойишталикка эришади ва ўз эҳтиёжларига тўғри жавоб топади.
Раъд сурасининг 28-чи ояти каримасида шундай келтирилади:” Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.)”
Сунгги ун йилликларда маънавий туризм турли мамлакатларда тўрли йўллар билан шакллантирилди. Ҳар йили кўплаб мамлакатларнинг сайёҳлари ўз руҳий эҳтиёжларини қондириш учун Ҳиндистон, Непал,Хитой, Боливия, Чехия, Болгария, Руминия ва Португалияга сафар қиладилар. Бу сафарни танлаган кишиларнинг мақсад ва қизиқишлари диний маросимларда қатнашишларидан бошлаб бошқа урф-одат ва расм-русумларда иштирок этишларигача фарқ қилади. Бугунги кунда соғлом туризм унвонида сайёҳлар ўзларининг жисмоний ва руҳий саломатликларини яхшилаш учун табиий ва маънавий жойларда йога ва медетатсия фаъолиятларини амалга оширишга сайъ-ҳаракат қилишади. .
Дунёдаги синагоглар, черковлар ва масжидлар осойишталикни касб этиш ва қалбни поклаш учун Парвардигор сояси остида яккапарастлик динларнинг издошларига хизмат қилишади. Муқаддас маконлар орасида Фаластин сарзамини учта буюк иллоҳий динларнинг издошлари учун алоҳида ва махсус уринни эгаллайди. Иброҳимий динлар тарихи давомида кўп одамлар алоҳида ёки биргаликда Байтул Муқаддасга сафар қилишган ва бу муқаддас сарзаминнинг ҳар бир жойида иллоҳий анбиёларнинг нишонаси бор. Бошқа томондан насронийларнинг издошлари Сан-Петро Нотердам собори ва Опорсидо черкови каби дунёнинг турли калисоларида ҳузур топиш учун Италия, Бразилия ва Францияга сафар қилишади.
Бошқа томондан дунёдаги юз миллионлаб мусулмонларнинг ўзоқ вақтдан бери истаги – икки муқаддас шаҳрлари, Макка ва Мадинага сафар қилиб Масжидул ҳаром ва Масжидун Набий масжидларини зиёрат қилишдан иборат эди. Миллионлаб мусулмонлар ва турли динларнинг издошлари ҳар йили Карбалога борадилар ва Имом Ҳусейн алайҳиссалом ҳарамини зиёрат қилишади, ёки ҳар йили тахминан 300 миллион зиёратчилар, Имом Ризо алайҳиссалом муттаҳар ҳарамини зиёрат қилиш учун эронликлар ва бошқа мамлакатларнинг зиёратчилари муқаддас Машҳад шаҳрига сафар қилишади. Бу зиёратчиларнинг мақсад ва маромлари маънавият ва ақл-идрокни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Ироқнинг Карбало шаҳридаги Ошуро кунидан 40 кун ўтгач амалга оширадиган Ошуро маросимида ун миллонлаб кишилар сафар қилишади. Дунёнинг кўп мамлакатлари сафар қилган Эронлик сайёҳ Маҳди Юсуфий шундай фикр билдиради: “Одамлар кўп сафар қилишади, аммо қандай мақсад ва маром билан сафар қилишлари аҳамиятга моликдир. Қуръон биздан сафар қилиб бошқа қавм-қабилалар аҳволидан бохавар бўлиш ва улардан ибрат олиш, улар ҳаётларини ўрганиш, ҳаётда ҳижрат қилиш йўлларини топишни сўрайди. Пок Имомлар алайҳиссаломлар ҳадисларидан бирида шундай келтирилади: “Худойим, менга ўргатадиган йўлни бергин, сукут сақлашимни тафаккур воситаси ва сўзимни зикр қилиш воситаси этиб қарор бергин . Мўминларнинг барча фаъолиятлари ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин, ҳатто сафар, чунончи тарих давомида нуфузли барча инсонлар сафар қилиш аҳлидан бўлганлар.”
Бу эронлик сайёҳ ўз сўзини давом этиб шундай айтади: “Карбало воқеаси Имом Ҳусейн (а)-нинг Мадина шаҳрига ташриф буюриши билан бошланди. Ул ҳазрат узоқ йўлда турли жойларда туриб одамлар билан мулоқот қилиш орқали ўзларининг паёмларини уларга етказардилар. Арбаин маросимининг бошқа сафарлар билан қиёслаганда, муҳим хусусиятларидан бири бу маросимда турли мамлакатлар халқларининг гўзал ва иллоҳий ягона мақсад билан тўпланишлари ҳисобланади.