август 21, 2016 13:31 Asia/Tashkent

 Дангасалик, ишёқмаслик эса, аввало инсоннинг ўзига, ундан кейин бошқаларга ҳам зарар етказади. Дангаса одам ҳаётда истагига эришолмайди. Ваҳоланки, бу ҳаёт доимий ҳаракатда, ўзгариш ва янгиланишда бўлиб, бир босқичда тўхтаб, қотиб турмайдиган жараёндир.

Инсоннинг ӯз иззат нафсига таважжӯҳ қилиши арзигули бир қадрият бӯлиб, уни пастлик ва ёвузликдан қутқаради. Севимли пайғамбаримиз ҳаззрат Муҳаммад (с) ӯзлари ва хонадонлари обрӯли кишилар бӯлиб, мудом иш ва меҳнат билан шуғулланишарди. Ул ҳазрат инсоннинг иззат ва шарофатини назарда тутиб, ёронларини доим иш ва меҳлнат қилишга ундардилар.

Мутахассислар айтишича ҳар бир кишининг қадр-қиймати у бажарадиган ишга қараб белгиланади.

 Шунинг учун ҳам агар бирор кун фойдали бир ишни бажармасак ӯзимизни нолозим ва манфаатсиздек ҳис этамиз. Оилада фаол бӯлган киши ӯзидан рози бӯлиб, оиланинг қолган аъзолари эса ӯзларини ором ва хотиржам ҳис этишади.

Ялқовлик бир тур касаллик бӯлиб, кишини ичидан нобуд қилади ва уни пастликка тортади. Инсон то бу камчилигини англайдики аллақачон кеч бӯлиб қолади.

Шунингдек бекорчилик оиладаги тинчликка халал киритиб, уруш-жанжаллар манбаига айланади. Чунки бекорчиликдан келиб чиққан иқтисодий мушкулотлар оилага тинчига путур етказади.

Ишсиз қолган бир ота ӯз боласи учун намуна бӯла олмайди. Бундай одамлар иззат нафсини қӯлдан берганидан сӯнг оилани идора этиш қобилиятини ҳам йӯқотиб қӯяди.

 Буларнинг ҳамаси кишининг кечираётган ҳаётидан қониқмаслик ҳиссини вужудга келтириб, турли руҳий чекинишлар ва депрессияга олиб бориши мумкин. Бекор киши четланиб, жамиятда ӯз истеъдодоларини юзага чиқариши мушкул бӯлади.

Иш одамларни ижтимоий жиҳатдан юқори кӯтариб, одамлар ишлаб ӯз ижтимоий ӯринларига эга бӯлишади. Маълумоти кӯпайиб, иш тажрибаси ва ижтимоий робиталар ортгани билан одамларнинг жамиятдаги ӯрни ҳам юксалади. Аксинча бекорчилик одамни жамиятдан узиб, унинг қадр-манзалатини ҳам аста-секин орадан кӯтаради.

Бекорчиликнинг биринчи самараси бу камбағаллик ва фақр бӯлиб, бу ҳолат охир-оқибат одамларни турли қонунга зид ва жиноий амалларга қӯл уришларига олиб боради. Безорилик, ӯғирлик ва наркотик моддалар савдо-сотиғи фақр ва камбағалликдан келиб чиқадиган жиноятлардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бекорчилик жамиятдаги жорий тизимлар ва ахлоқий қадриятларнинг орадан кӯтарилишига олиб боради.

Азиз тингловчилар! Сиз "Ислом тафаккури ва маданиятида меҳнатнинг ӯрни" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз якунигақадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Мутахассислар фикрига кӯра иқтисодий мушккулотларидан бири саналмиш бекорчилик жамиятдаги тинч ва ором муҳитига путур етказади.

Узоқ муддатда бекор бӯлиш кишидан ӯзига бӯлган ишончини тортиб олиши билан бирга иззат-обрӯй ва жамиятдаги ӯрнини торайтиради.

 Дангасалик, ишёқмаслик эса, аввало инсоннинг ўзига, ундан кейин бошқаларга ҳам зарар етказади. Дангаса одам ҳаётда истагига эришолмайди. Ваҳоланки, бу ҳаёт доимий ҳаракатда, ўзгариш ва янгиланишда бўлиб, бир босқичда тўхтаб, қотиб турмайдиган жараёндир.

Бекорчилик секин-аста инсонни ишдан чиқаради, ҳаётини вайрон қилади. Тана аъзолари ҳаракатсиз қолса, ишдан чиқади, заифлашиб қолади.

Ишлаш ва меҳнат қилиш даромад касб этиш асосий воситаси бӯлганидек ялқовлик ҳам ҳаётдаги файз-бараканинг қӯлдан беришига сасосий сабаб бӯлиши мумкин. Ҳаракат қилган киши камбағалликдан қутилиб, ӯз истакларини қӯлга киритади.

Танбаллик ва бепарволик зарарли ва бегона ӯтдек инсон шахсияти ниҳолига ӯралиб уни ривожланиш ва яшнашдан тӯхтатади. Исломий таълимотларда ялқовлик қаттиқ тақиқланади.

Ҳар ҳолда ҳам бекорчилик зарарли оқибатларга олиб боради. Шунинг учун ҳам диний таълимотларда бекорчилик шиддатли равишда ақиқланади. Бекорчилик на фақат иқтисодий жиҳатдан, балки психология фани нуқтаи назаридан ҳам бир зиёнбор падида ва ижтимоий улкан бир мушкулотдек баҳоланган.