Январ 28, 2018 15:37 Asia/Tashkent

Яқинда Эроннинг Россияга содир бӯладиган биотехнологик дорилар Америкадан содир бӯладиган дорилар ӯрнини эгаллаган бӯлиб, бугунги кунда 100 фоизлик даражага Эрон томонидан таъминланади. Бугунги кунда Эроннинг илмга асосланган иқтисоди ривожланган бӯлиб, Эронда 3 минг ва 119 илмга асосланган компаниялар фаолият қилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Яқинда Эроннинг Россияга содир бӯладиган биотехнологик дорилар Америкадан содир бӯладиган дорилар ӯрнини эгаллаган бӯлиб, бугунги кунда 100 фоизлик даражага Эрон томонидан таъминланади.  Бугунги кунда Эроннинг илмга асосланган иқтисоди ривожланган бӯлиб, Эронда 3 минг ва 119 илмга асосланган  компаниялар фаолият қилади.

Охирги пайтларда эронлик мутахассислар томонидан альцгеймер касаллигига қарши ӯсимликлардан тайёрланган дори-дармон ихтиро этилди. Мутахассислар Эрон қадимий тиббиёт ва замонавий илмлар ёрдамида мия ва асаб тизими касалликларига қарши дори ишлаб бир қатор синовлардан ӯтказгандан сӯнг кенг оммага тақдим этишди.

Теҳрон доривор ӯсимликлар институти президенти Доктор Шамсали Ризозода бу борада дейди: тадқиқот гуруҳи ушбу дориворни 42 альцгеймер касаллигига чалинган хасталар устида синаб кӯрди. Беморлар ёши 65-80 ёш мобайнида бӯлишган.

Охирги йилларда Алььцгеймер касаллиги устида олиб борилган тадқиқотлар натижасига кӯра альцгеймер касаллигининг диабет касаллиги билан робитаси бор. Яъни диабет касалига гирифтор бӯлганларнинг алььцгеймер касаллигига чалинишлари имкони вужудга келади.

Инсоннинг ёши ўтиши билан фақат танасигина эмас, балки миясининг пушталари ҳам аста-секин ишдан чиқа бошлайди.

Альцгеймер мия ҳужайралари — нейронларнинг нобуд бўлиб, бемор ақлий салоҳиятининг секинлик билан пасайиб бориши билан намоён бўлади.

Альцгеймер касаллиги мия функциясининг сўниши аломатларидан биридир. Бу касаллик қарилик маразми, деб ҳам аталади, одам худди ёш боладек бўлиб қолади. Бемор бўлиб ўтган воқеаларни эслаб қололмайди, қайси кунлигини, ҳафталигини, ўзининг ёшини, турар жойини билмайди. Энг ёмони, бемор яқинларини, ҳатто хотини, ўғил-қизларини танимай қолади. Одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади. Оддий ишларнинг қандай бажарилишини билмайди. Ўзига қарамайди.

Қарилик ақли пастлигининг бошланғич шакли кўринишларидан ҳисобланади. Касаллик одатда анча эрта бошланади. 55—65 ёшлар, ҳатто 45—50 ёшлар оралиғида. Дастлаб шахс ўзгаришлари эмас, балки марказий нерв тизими томонидан ўчоқли ўзгаришлар юзага чиқиши тавсифлидир. Касалликнинг биринчи белгилари хотира бузилиши билан бўлади, бунда аффективлик ва ўз ҳолатига танқид сақланган бўлади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ислом ва саломатлик” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Альцгеймер хасталиги анча ривожланиб кетса, беморда галлюцинациялар, алжираш, ваҳимага тушиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бунга қўшимча равишда беморнинг юриш-туриши ўзгариб қолади, бундай одамлар қалтираб-қалтираб ва оёқларини судраб юрадиган бўлади. Ўз яқинлари ва таниш чеҳраларни фарқлай олмайди. Баъзан уларни тутқаноқ тутади.

Беморлада кузатиладиган ақлий заифлик негизида турли хил инфекциялар билан зарарланиш, осонгина шикастланиш, жароҳат олиш каби ҳолатлар кузатилади. Улар аксарият ҳолларда ўз вақтида овқатланишни унутиб қўйишади.

Беморнинг бош мияси махсус усулда текширилганида унинг чакка соҳаларида ҳужайраларнинг нобуд бўлиш жараёнлари кузатилади. Клиник нуқтаи назардан олганда, беморнинг шикоятлари, унинг хулқ-атвори, кайфиятларида юз берган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларга (анамнез) асосланиб, шунингдек, наслий касалликлари, ўтган даврдаги неврологик ва нейропсихологик ўзгаришлар хусусиятини эътиборга олиб ташхис қўйилади. Ташхисга аниқлик киритиш мақсадида беморларнинг интеллектуал қобилиятлари, хусусан, хотираси текшириб кўрилади.

Деменция ривожланиб бораверса, бемор одам жуда тажанг, серзарда, жаҳлдор, кайфия­ти ўзгарувчан бўлиб қолади. Аста-секин беморнинг нутқи бузилади, шу билан бирга унга қараб айтилган гап – сўзларнинг маъносини англаб етиш хусусияти йўқолади.

Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини олиш учун интеллектуал фаолиятни кучайтириш (масалан, шахмат, шашка ўйинини ўйнаш, доимий равишда бирон кимса билан мулоқот қилиш) тавсия этилади.

Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ