феврал 01, 2018 13:34 Asia/Tashkent

Шамсиддин унинг учун Ишқни кенг қамраб олувчи тажассумига айланди, у билан жўшқин дўстлик ва маънавий яқинлик унга янги, шу чоққача англанмаган олам – ақл бовар қилмайдиган кечинма, шавқ ва психофизик машқлар оламини кашф қилди. Яна бир марта қайд этиб ўтиш лозимки, Жалолиддин ўрта асрлар даврида яшаган, шунинг учун ҳам у ўзининг бутун иқтидори измида мафкуранинг биргина шакли – диний шакли ҳукм сурган ўз замонасининг ўғлони эди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда ҳам Мавлоно ҳаёт қиссаси ҳақида суҳбатлашамиз. Азизлари! Ӯтган дастуримизда айтиб ӯтганимиздек Мавлоно Жалолиддин ўз устози билан қирқ кун хилватда ўтириб тасаввуфнинг илмий муаммоларини муҳокама ва мунозара қилиб чиқди. Улар шу тариқа уч йил жаҳон динлари борасида суҳбатлар қилишди, бу суҳбатлар натижасида Жалолиддиннинг тасаввуфга юз бургани тўғрисида бир қанча ривоятлар мавжуддир. Тасаввуф шундай бир жараён эдики, у одам ва оламга ўзгача нигоҳ билан қарарди.

Шамсиддин унинг учун Ишқни кенг қамраб олувчи тажассумига айланди, у билан жўшқин дўстлик ва маънавий яқинлик унга янги, шу чоққача англанмаган олам – ақл бовар қилмайдиган кечинма, шавқ ва психофизик машқлар оламини кашф қилди. Яна бир марта қайд этиб ўтиш лозимки, Жалолиддин ўрта асрлар даврида яшаган, шунинг учун ҳам у ўзининг бутун иқтидори измида мафкуранинг биргина шакли – диний шакли ҳукм сурган ўз замонасининг ўғлони эди.

Жалолиддин бу даврлар ичида халойиқ ўртасида Мавлоно бўлишга ҳам, буйук бир уламо бўлишга ҳам улгурганди. Табийки у Шамс билан учрашгандан сўнг улар ўзларининг дунёларига шўнғиб кетгандилар, улар гўё сўз ва маънодек бирлашдилар. Мавлоно ўз шогирдларидан, мадрасаю масжиддан ҳам анча узоқлашди. Ҳар қанча бу икки шахсни дўстлиги ошса худди шундай халойиқнинг ҳам нафрати Шамсга нисбатан ортиб борарди.

Бундай вазият халойиқга хуш келмади. Улар Шамсни йўқ қилиш пайига тушдилар, чунки энди Мавлононинг суҳбатлридан улар бебаҳра қолгандилар. Улар Шамснинг жонига қасд қилмоқчи бўлганларида у 11 мартда Дамашқга кетади. Мавлоно устозининг кетидан бирма бир хатлар ёзди, аммо у қанча ҳаракат қилмасин ҳамма ҳаракатлари зое кетганди. Шамс ҳеж қандай жавоб қайтармасди. Жалолиддин ўғли Султон Валадни Дамашқга юборди.

Султон Валад Шамснинг кўнглини олиш учун бор кучини сарфлади. Султон Валад Сув бўлиб қалбига оқа бошлади, Булут бўлиб бошидан Ёмғир бўлиб қуйилди, Қуш бўлиб сайради. Охир оқибат у Шамсни Қунияга қайтишга рози қилди. Шундай қилиб улар Қунияга келар эканлар, Султон Валад Тамом вужуди ила Шамсни тинглаб келди. У Шамс билан бутун дунёни кезиб чиқишга ҳам тайёр эди. Улар Қунияга ҳам келдилар. Мавлононинг болаларча қувонган қалби Шамсни кўриб энди уни бутун вужуди билан асрашга ҳаракат қиларди. Шу ерда Мавлононинг яқин бир қариндошларининг қизи билан оила қуради. Ҳар қандай вазиятда ҳам исёнчилар унинг яқинларини унга мухолиф қилишга улгурадилар, яъни Мавлононинг ўғли Аловиддин ҳам шу исёнчиларга бирлашиб Шамсни йўқотиш пайига тушади. Оқибатда эса Шамс бу исёнчиларнинг қурбонига айланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Кунларнинг бирида тонг отиб қуёш ер юзини нурга тўлдирганда Шамсдан дарак бўлмади, у худди эриб ерга ёки бир қушга айланиб осмонларга учиб кетгандай эди. Бу воқеадан бутун Қуния аҳли қувонар, аммо Мавлоно бу ҳолатдан паришон ва кўнгли чўкган эди. Қуниянинг аҳли Мавлононинг масканида йиғилишиб ундан яна минбарга чиқиб суханронлик қилишини истардилар, албатта бу ҳолат Мавлонога хуш келмасди. У ҳаммани қувиб солиб ўзининг ёлғиз дунёсига шўнғиб кетди. Бир оз муддатдан сўнг эса у бир неча маротаба ўғли Аловуддин Валаддан Шамсга нима бўлганини сўради, лекин ўғил отасининг барча ишончини паймол қилган ҳолда ҳақиқатни айтмади. Шамснинг йўқолиши Мавлонони руҳан жуда чўктирган эди. У уч йил давомида уни қидирди, лекин ҳеч қандай натижага эриша олмади. Оқибатда тақдирга ва у-сизликга тан бериб Қуниянинг бутун сўфийлари ва қаландар дарвешларини шеърхонлик ва рақси Самоъ базмига даъват айлади.

Шамс Мавлононинг жуда кўп саволларига саҳиҳ жавоблар берган эдики, Мавлоно ҳатто жуда кўп олиму уламолардан эшитмаган ва ҳам уларни тан олмаган эди. Шунинг учун ҳам Мавлоно Шамсни ҳаётининг қуёши, умр йўлини мунаввар айлаган нури деб тан олган. У пайдо бўлиши билан бутун кайҳон ёришиб, Фозил олим қалбини дурахшон айлаган зот бўлган.Шамс Табризий ҳақиқатда Жалолиддин Балхий учун диний ва илмий жуда кўп муаммоларни калитини топиб берган. Унинг қалбида адабий фикрлар, шеър ва шоирлик эҳсосларини уйғотди.//// Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ