феврал 05, 2018 14:41 Asia/Tashkent

Ӯтган ҳафта давомида эронлик мутахассислар, Симнон ва Шероз Университети мутахассилари бир илмий тадқиқотда йирик саноат қисмларини ишлаб чиқаришга ноил бӯлишди. Лоиҳа асосчиси сӯзларига кӯра бугунги кунда машина саноатида йирик қисмларнинг енгилроқ қилиш ва натижада ёқилғи маҳсулотлари ҳам камроқ сарфланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда эронлик мутахассисларнинг нано соҳасидаги ютуқлари ҳақида суҳбатлашгандик. Бугунги дастуримизда ҳам эронлик мутахассисларнинг янги ютуқлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Нанотехнолоия бугунги кунда Эронда ривожланган бӯлиб, бутун дунё Эронни нанотехнология соҳасида расмиятга танишган.

Бугунги кунда Эрон 21 давлатга наномаҳсулотларини содир этади. Эндиликда Жанубий Корея, Австралия, Малайзия, Россия, Германия, Испания, Италия ва Туркияга наномаҳсулотлар содир қилади.

Ӯтган ҳафта давомида эронлик мутахассислар, Симнон ва Шероз Университети мутахассилари  бир илмий тадқиқотда йирик саноат қисмларини ишлаб чиқаришга ноил бӯлишди. Лоиҳа асосчиси сӯзларига кӯра бугунги кунда машина саноатида йирик қисмларнинг енгилроқ қилиш ва натижада ёқилғи  маҳсулотлари ҳам камроқ сарфланади.Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди.Эрон халқ  хужалигининг турли соҳаларида эришилган асрларга татигувли ютуқларга бир назар солсак,  Эрон Ислом Жумҳуриятини минтақа ва дунё саҳнасида ўзига ишонган ривожланган мамлакат сифатида мавқеъ топганини гувоҳи бўламиз.

Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар  Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар  хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Инсонлар атомларни бошқариш йўли билан оддий кўзга илинмайдиган асбоб-ускуналар яратишни ўрганиб олдилар. Ўз ичига физика, кимё ҳамда биология фанларининг ютуқларини қамраб оладиган НАНОТЕХНОЛОГИЯ ҳаётимизга кириб келмоқда.

Нанотехнология ютуқлари электроника, биология, тиббиёт, энергетика, материалшунослик ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Улар цемент, кошин, металл қотишмалари, лок-бўёқ ва бошқа кўплаб материаллар ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилинган. Бироқ бундай кўрсаткичларга эришилаётганига қарамасдан, ғоят катта имкониятларга эга нанодунё ҳалигача тўла ўрганилгани йўқ.Кундан кунга наноматериаллар анъанавий материалларни истеъмолдан сиқиб чиқармоқда. Юқори технология – нанотехнология ёрдамида барпо этилаётган наноматериаллар ҳозирги кунда кенг ишлатилаётган материаллардан арзон, енгил ва мустаҳкамдир. Улар ўзларининг физикавий, кимёвий ва механик хусусиятлари жиҳатидан одатдаги материаллардан ғоят устун туради. Ҳозирги кунда наноматериаллар қуйидагича таснифланади: нанозарралар ва нанокукунлар; наноковакли қаттиқ жисмлар; нанонай ва нанотолалар; нанодисперс материаллар; нанокристалл материаллар; наноструктурланган сиртлар ва юпқа қатламлар.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Нанотехнология соҳасидаги кўринарли ривожланишлар  Эроннинг турли соҳалардаги тараққиёт учун меъёр ва намуналаридан бири эканлиги, бу ривожланишлар ва ютуқлар  хусусан саноат тармоғларида мутахассислар, истеъдодли кишилар ва қизиқадиган шахсларни иш устига келишлари ҳамда кўринарли тараққиёт, саноат соҳасидаги жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.

Нанотехнология тушунчаси учун тугал ва аниқ ифода йўқ, аммо мавжуд микротехнология асосида бу ўлчамларни нанометрдаги технология деб юритиш мумкин.

Инсонлар атомларни бошқариш йўли билан оддий кўзга илинмайдиган асбоб-ускуналар яратишни ўрганиб олдилар. Ўз ичига физика, кимё ҳамда биология фанларининг ютуқларини қамраб оладиган НАНОТЕХНОЛОГИЯ ҳаётимизга кириб келмоқда.

Жаҳон миқёсида олиб қаралганда, бугун нанотехнологияларни ахборот-коммуникация технологиялари, тиббиёт, экология, энергетика, машинасозлик, самолётсозлик ва космонавтика, табиий бойликларни излаб топиш ҳамда қазиб олиш каби устувор соҳаларда кўпроқ қўллашга бўлган интилишлар юқори. Бу тармоқларнинг ривожланиши электроника ва микроэлектроника соҳаларида қўлланиладиган янги наноматериаллар (кўп қатламли тизимлар, нанонайчалар) олиш билан белгиланади.//// Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ