Илмий янгиликлар сари
Эрон Фан ва Технология Университети Темр Йӯл муҳандислиги Факултети аъзоси Халқаро Механик Муҳандислар Жамияти 2017 йили мукофотини қӯлга киритди. Бу мукофот инноватсион бир ғоя учун белгиланган бӯлиб, бу метод асосида танкерларда суюқликнинг чайқалиш ҳолатини назорат этиш вужудга келади. Бу мавзуда 2016 йили мӯътабар Rail and Rapid Transit журналида бир мақола ҳам чоп бӯлди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.
Эрон қадимдан илм ва адаб маскани бӯлиб, агар унинг тарихига назар солсак, бу ерда табий, риёзиёт ва тиббиёт фанида буюк олимлар келиб чиққанига шоҳид бӯламииз. Бугунги кунда ҳам эронлик олимлари турли соҳадаги илмий янгиликарини кузатиш мумкин.
Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланамиз.
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.
Яқинда илм ва технология соҳасида эронлик тадқиқотчилар иккита халқаро жоизаларни касб этишга ноил бӯлишди.
Эрон Фан ва Технология Университети Темр Йӯл муҳандислиги Факултети аъзоси Халқаро Механик Муҳандислар Жамияти 2017 йили мукофотини қӯлга киритди. Бу мукофот инноватсион бир ғоя учун белгиланган бӯлиб, бу метод асосида танкерларда суюқликнинг чайқалиш ҳолатини назорат этиш вужудга келади. Бу мавзуда 2016 йили мӯътабар Rail and Rapid Transit журналида бир мақола ҳам чоп бӯлди.
Эндиликда бир муъжизали лейкопластырь ёрдамида инсон баданига дори сингдириш воситаси ихтиро этилди. Бу ихтиро Небраска Университети доценти томонидан кашф этилган бӯлиб, бу лейкопластырь ёрдамида яраларни битиришдан ташқари инсон баданига дори ӯтказиш қобилиятига ҳам эга.
Яқинда эжронлик муҳаққиқлар томонидан оёқни вибро-массаж қиладиган оёқ кийим ихтиро этилди. Бу оёқ кийимлардан айниқса диабет ва паркинсон касаллигига чалинганлар фойдаланишлари мумкин.Тўғри танланган оёқ кийим кўплаб муаммоларни ҳал қилиш ва совуқ ойларда қулайлик ҳиссини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Кун давомида жуссамизни кўтариб юрадиган оёқларимизга қанчалар оғирлик тушишини тасаввур қилиш қийин эмас. Айтайлик, оёқ кафтида қадоқ ёки ёриқлар пайдо бўлса, қанчалар азобланамиз
Терининг юмшоқлиги, эгилувчанлигини сақлаш зарур. Чунки қон томирларининг узоқ вақт шикастланган ҳолда бўлиши терининг жуда қуриб қолиши ва осонлик билан ёрилишига сабаб бўлиши мумкин. Яхшиси, намловчи кремдан фойдаланинг.Яхши ёритилган жойда ойнадан фойдаланган ҳолда оёқларингиз ва уларнинг кафтини кўздан кечиринг.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Бармоқларингиз орасидаги терига, тери қатламидаги ёриқларга, қирилган, тирналган, қавариқ жойларга, яраларга, тери қатлами рангининг ўзгаришига, ҳарорат ва таъсирни сезиш қобилиятининг ўзгаришига эътибор беринг. Пойабзал қулай бўлсин! Оёқларингиз тагини асранг, кўчада ҳам, уйда ҳам оёқяланг юрманг. Табиий матолар (жун, пахта)дан тайёрланган оқ тусли пайпоқ кийганингиз маъқул. Пайпоқнинг резинаси оёқни қисмаслиги керак, акс ҳолда оёқларда қон айланиши бузилиши мумкин. Пайпоқларни ҳар куни алмаштиринг, оёқни иссиқлик асбобларидан узоқ сақланг
Яқинда Амир Кабир исмидаги Университети мутахассислари томонидан юрак хуружи ё инфаркт миокард касаллигига қарши амал қиладиган полиуретан моддасидан қурилган мослама ихтиро этилди. Ушбу мосламанинг бошқаларга кӯра фарқи шундаги уни ишлатгандан кейин юрак тӯқималари қайта тикланиши имконияти мавжуд. Ҳолбуки аввалги мосламалар бундай хусусиятдан холи эдилар.Миокард инфаркти тож томирлари етишмовчилигининг энг оғир хилларидан бўлиб, тож артерияларидан бирининг тешиги бекилиб қолиши ёки торайиши туфайли рўй беради. Натижада юрак мускули соҳасида некроз рўй беради. Миокард инфарктининг пайдо бўлиши тож томирлар атеросклерози билан бевосита боғлиқдир. Тож томир деворида ҳосил бўлган атеросклеротик пилакча аста-секин катталашиб томир бўшлиғини қисман беркитади. Пилакча атрофида қон лахтаси – тромб ҳосил бўлади, у тож томир тешигини бутунлай ёпиб қўяди.
.Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.