феврал 07, 2018 12:08 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил баҳман ойининг 18-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюл-аввал ойининг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 7-чи кунидир.

Бундан 206 йил олдин, милодий 1812 йил феврал ойининг еттинчи кунида машҳур инглиз романисти, адиби ва унтуккизинчи аср Англия адабиётидаги реализмнинг асосчиси Чарлз Диккенс дунёга келган. У ёшлигидан ёзувчиликка қизиқди ва Англия халқининг кундалик ҳаёти борасида ҳажвий мақолалар ёзди. Диккенс ёзган дастлабки китобларида унинг шон-шўҳрат қозонишига сабаб бўлган Малика Виктория асридаги жамиятни танқид остига олиш мавжуддир. Шунингдек у ўз асарларида жамиятда мавжуд бўлган ҳақиқатни инъикос этиши сабабли реализм жанрига асос солган ёзувчилар унвонида танилган. Диккенс ҳақиқатпарастлигига қўшимча, халқнинг кўнглига жой оладиган жозибали тилга ҳам эгадир.  У катта ёшдаги одамлар томонидан болаларга етказадиган зулм ва адолатсизликларини ўқувчининг назараида тажуссум этади. Дастлаб Диккенс газетада журналист бўлиб ишлади, аммо сўнгра қиссалар ёзиш билан шуғулланди ва  "Оливер Твист", " Дэвид Копперфилд " каби романларни ёзиши билан жаҳонда шўҳрат қозонишга муяссар бўлди. Бу ёзувчининг бошқа китобларидан "Буюк орзулар", "Икки шаҳардан бир қисса" ва "Бизнинг муштарак дўстимиз"-га иишора этиш мумкин. Чарл Диккенс  охири милодий 1870 йили июн ойининг 9-чисида 58 ёшида оламдан ўтди.                         

Бундан 156  йил олдин шу куни, милодий 1862  йил феврал ойининг 7-чисида:

Инглиз адиби, тадқиқотчиси ва шарқшуноси Эдвард Браун Англиянинг Ньюкасел шаҳрида таваллуд топтди. У ўз таҳсилотини тиббиёт йўналишида Кэмбридж университетида олди. Аммо Машриқзаминга кенг қизиқиш зоҳир этиши боис у  25 ёшга кирганида Эронга сафар қилди. Браун форс тилини эронликларнинг маданият ва тафаккурни баён этиш ва етказиш воситаси деб биларди. Шу сабабдан Браун кўплаб йиллар давомида Эронда яшади ва бу ўлканинг тарихи, адабиёти ва ижтимоий вазияти бўйича тадқиқот олиб борди. 4 жилддан иборат форс адабиётининг энг мукаммал ва биринчи тарихи унвонида "Эрон адабиёти тарихи", “Араб тиббиётининг тарихи”, "Эронликлар орасида бир йил" ва машрута наҳзати воқеалари ҳақида ёзилган “Эрон Инқилоби” каби китоблар Браун олиб борган тадқиқотларининг маҳсулидир. Эдвард Браун йиллар давомида Кембриж университетида араб ва форс тилларини дарс бериш билан шуғулланди. Охири у милодий 1926 йил 54 ёшида вафот этди.

Бундан 34 йил илгари ҳижрий -шамсий 1362 йил баҳман ойининг 18-чисида:  

Исломий Инқилоб жараёнида “Генерал Ғулом Али Увайсий” халқнинг қотили эди. Увайсий 1963 ва 1978 йилларда исломий инқилоб даврида халқнинг қотилларидан бири эди. У Исломий Инқилоб ғалаба қозониши ва Эрондан шоҳнинг қочиб кетишидан бир ой олдин мамлакатдан қочиб кетди. Исломий Инқилоб ғалабасидан сўнг Увайсий  инқилобга қарши монархистларни бирлаштириш ва Исломий Инқилобга зарба етказишга сайъ-ҳаракат қилди. Аммо унинг барча уринишлари муваффақиятсиз якунланди ва охир-оқибат у Парижда қатл этилди.                         

Ёрлиқ