Туризм-маънавият оламига очилган дарича
Туризм халқаро ташкилотининг маълумотларига кўра, дин ва мазҳаб сафар ва сайёҳат қилишнинг асосий мақсадларидан биридир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Туризм халқаро ташкилотининг маълумотларига кўра, дин ва мазҳаб сафар ва сайёҳат қилишнинг асосий мақсадларидан биридир. Дунёдаги сайёҳларнинг деярли учдан бир қисми диний сабаблар билан сайёҳат қилишади.
Сиз ҳозиргача, одамлар нима учун сайёҳат қилишларини ўзингиздан сўраганмисиз? Ёки одамларни махсус сайёҳатга чиқариш учун бирон-бир ундовчи омиллар борми?
“Туризм-маънавият оламига очилган дарича” туркум эшиттиришининг бугунги сонида сиз билан сайёҳатчилар сафар қилишнинг энг муҳим ундовчи сабаблари, ҳамда муқаддас жозибаларидан бири ҳақида сўҳбатлашамиз.
Ҳар бир шахс сайёҳат қилиш учун бирон-бир рағбатлантирувчи сабабга эгадир ва бу нарса эса уни бу йўлга ундайди. Бу ўртада, “дин” дунёдаги турли мамлакатлар ва ҳудудларга сафар қиладиган кўплаб одамлар учун кучли ният ва мақсадлардан биридир. Туризм халқаро ташкилотининг маълумотларига кўра, дин сайёҳатнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Туризмда маънавиятнинг энг муҳим жиҳатини диний мақсадлар билан амалга оширилган туризмида мушоҳада этиш мумкин.
Диний туризм – дунёда тарқалган энг муҳим ва кенг туризм турларидан бири бўлиб, бу туризмдаги асосий мақсад диний тажрибаларни касб этишдир. Ушбу турдаги туризмнинг тарихи ўтган асрлар тарихидан келиб чиқади. Тарихий турли даврларда одамларнинг қилган диний сафарлари ҳақида тарихий ҳужжатлар бор. Руҳонийлар томонидан гуруҳлар ва одамларни монастир ва черковларни зиёрат қилишга даъват этишлари билан уларнинг сайёҳат қилишдан ортган тажрибалари ҳақида масеҳият тарихида қайд этилган. Милодий 14 асрда масеҳият дунёсига зиёрат қилиш мақсадида амалга оширилган сайёҳат уюштирилган ва ташкил этилган ажойиб бир ҳодиса унвонида мавжуд эди. Бу даврда насронийлар Байтулмуқаддас ва Римга сафар қилган эдилар ва маънавий ва диний лаззатлардан баҳраманд бўлишларига қўшимча турли фаъолиятларни амалга оширардилар.
Дунёнинг шарқида ҳам, жаҳоннинг турли бурчакларидаги миллионлаб мусулмонлар ҳар йили махсус айёмларда дунёнинг энг йирик динларнинг ибодатларидан бири бўлган “Ҳаж”-ни бажо келтириш учун сафар қилишади.
Ислом дини Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) парвардигор фармонига биноан ўзларининг издошларини ҳаж маросимини адо этишга даъват этганларидан 14 аср ўтади. Уша замондан бошлаб бугунги кунгача ҳар йили кўплаб мусулмонлар Парвардигори олам ўйининг зиёратига бориб парвардигорга яқинлашиш нияти билан махсус аъмолларни адо этишади. Ҳаж зиёратининг барча босқичларини бажо келтиришда Роббийнинг номи ва Ул Зотнинг исмини зикр қилиш қабул қилинган шарт-шароитларидандир. Чунончи Ҳаж аъмолларининг биринчи босқичида Худо ўйининг зиёратчилари эҳром либосини кийганларидан кейин қўйидаги зикрни баён этиш ила ҳаж маносикларини бошлашади: «Лаббайкаллоҳумма лаббайк, лаббайка ла шарийка лака лаббайк, иннал ҳамда ванниъмата лака вал мулк, ла шарийка лак». (Маъноси: Лаббай, Аллоҳим, Сенга итоатдаман. Сенга итоатдаман. Сенинг шеригинг йўқ. Лаббай Сенга. Албатта, ҳамд, неъмат ва мулк Сеникидир. Сенинг шеригинг йўқ.)
Бу сўз талбия деб номланган, Раббийнинг ҳаж ибодатини амалга ошириш учун таклифига жавобдир.
Билингки, талбия айтиш суннатдир. Уни тарк қилса ҳам, ҳаж ва умраси саҳиҳ бўлаверади, лекин Расулуллоҳга иқтидо қилинмаган бўлади. Баъзилар уни вожиб деб, ҳажи саҳиҳ бўлиши учун айтишни шарт қилишган.
Ҳаж – аъмолларнинг тўплами бўлиб уларни бажарадиган инсон ўз яратгувчиси билан маънавий яқин алоқада бўлади. Ушбу маросимни адо этадиган зиёратчилар ва ҳажгузорлардан талаб қилинадиким Иброҳим Халил алайҳиссалом ва Ҳазрати Ҳожар саломуллоҳи алайҳо каби иллоҳий бузургворлар хулқ-атворига пайравлик қилиб ўз нафсини тийишга сайъ-ҳаракат қилсинлар. Ҳаж инсонни яратиш дастуридир ва Имом Боқир (а) марҳамат этганларидек, ҳаж қалбларнинг хотиржам бўлиш сабабидир.
Диний сафарларга тегишли бўлган фаъолиятларнинг муҳим қисми ва маънавиятни мустаҳкамлаш воситаларидан бири, маъбуд билан алоқани ижод этишдан иборатдир. Зиёрат қилиш мақсадида сафар қилиш маънавий сайёҳатнинг энг муҳим шаклидир. Одамларнинг кўпчилиги зиёратгоҳлар фазосида ҳузур топиш билан ўзларини ўз Роббийларига яқинроқ ҳис этишади. Шу сабабдан улар зиёрат қилиш йўлини бир рағбат ва қизиқиш билан кезишади.
Тарих давомида йўлларни кезиш, сафардаги ранж-азобларга сабр-тоқат қилиш ва хатарни истиқбол этишга зиёратчиларни ундайдиган масала бу уларнинг қалбий қизиқиш ва ички сайъ-ҳаракат қилишларидир. Шу сабабли туризм саноати муттахасисларининг фикрига кўра сафарга чиқишнинг устувор энг муҳим шакли бу муқаддас маконларва қадамжойларни зиёрат қилиш жиҳатидаги мазҳабий мақсадлар саналади. Бундай маконлар сайёҳларни жалб этишнинг асосий манбасидир.
Эроннинг шимол-шарқида жойлашган муқаддас Машҳад шаҳридаги Имом Ризо (а) ҳарами мазкур макони жумласидандир. Миллионлаб эронлик ва эронлик бўлмаган зиёратчилар, шунингдек турли мамлакатлардан келган сайёҳатчилар бу муқаддас жойга Эронга сайёҳат қилишнинг энг яхши тажрибаси сифатида ташриф буюришади.
“Вассернийли” газетасининг хорватиялик мусулмон мухбири Ҳасан Ҳайдар Диёб Муқаддас Машҳад шаҳрига сафар қилиш ва Имом Ризо алайҳиссалом ҳарамига ҳузур топишидаги ўз тажрибаси ҳақида шундай фикр билдиради: “Имом Ризо алайҳиссалом ҳарамини яқиндан кўришни доим орзу қилардим. Имом Ризо (а) ҳарамида ҳукумрон бўлган ийжобий тўлқин ва энергия на фақат ҳарамнинг ўзида, балки бутун Машҳад шаҳрида сезилади. Тун яримида кўп одамлар ҳарамга ташриф буюришади ва дуо қилиш билан шуғулланишади. Эронлик бўлмаган зиёратчиларнинг кўзга ташланадиган даражада ҳузур топишлари ҳам ушбу шаҳарнинг жозибадорлигини оширади. Имом Ризо (а) ҳарамининг маънавий фазосини бошқа ҳеч қаерда тажриба этмаганман. ”
Америкалик сайёҳатчи Жюдана ҳам ўзига хос тажрибани касб этиш, аммо муштарак ҳис –туйғусини шундай тавсиф этади: “Инсонни бирданидан ўзига жалб этадиган шукўҳли малакутий фазо ҳукмрондир.”