феврал 21, 2018 10:59 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 2-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил феврал ойининг 21-чи кунидир.

Бундан 60 йил олдин, милодий 1958 йил феврал ойининг йигирма биринчи кунида Миср ва Сурия фуқоролари икки давлат “Бирлашган араб жумҳуриятлари” сифатида бирлашиш учун овоз беришди. Икки мамлакат фуқаролари шуниндек Мисрнинг уша вақтдаги призиденти Жамол Абдуносирни бирлашкан араб республикасининг биринчи призиденти сифатида сайладилар. Вақт ўтиши билан Яман ҳам бу бирлашган араб жумҳуриятига қушилди. Бу бирлашкан араб жумҳуриятни ташкил этиш Исроил режими режаларига қарши эди. Бирлашкан араб жумҳурияти ичида мустақил давлатлар ҳам бор эдиким, уларнинг фаолиятлари хусусан хорижий сиёсатлари олий кенгаш тамонидан тайинланарди. Бу бирлашкан араб жумҳурияти кўп давом этмади ва уч йилдан сўнг Мисрнинг мазкур бирлашган республикага раҳбарлик қилиши ва Суриянинг  ушбу бирлашишдан норози бўлиши ва 1961 йилда чиқишига сабаб бўлди.

Бундан 45 йил олдин милодий 1973 йил феврал ойининг 21-чисида:

Миср йўналишида учадиган Ливия ҳаво йўлларига тегишли мусофир ташувчи бир самолёт сионистик режим армиясининг қирувчи самолёти билан ўриб туширилди. Ноҳарбий бу самолёт Ливия пойтахти Триполидан Миср пойтахти Қоҳира томон учаётган эди.  Аммо ҳавонинг муносиб бўлмагани боис ўз йўлидан адашиб қолди ва Мисрнинг шимолида жойлашган Сино саҳросига кириб қолади. Уша замонда Сино саҳроси сионистик режимнинг ишғолида эди ва ушбу режимнинг ҳарбий самолётлари Ливия самолётининг мусофир ташувчи самолёт эканлигига эътибор қаратмасдан унга қарата ўт отишди.  Бу самолётнинг қулаб тушиши натижасида 113 нафар мусофирдан 108 нафари ҳалок бўлишди. Оқлаб бўлмайдиган ушбу жиноят дунё оммавий афкорининг ғазабини келтирди ва Халқаро фуқаролар авиацияси ташкилоти томонидан бу жиноят маҳкум этилди. 

Бундан 18 йил илгари милодий 2000-чи  йил феврал ойининг 21 куни жаҳоннинг бир қанча мамлакатларида илк маротаба  "Халқаро Она тили куни" нишонланди.  Милодий 1999 йили феврал ойининг 21 кунини ЮНЕСКО ташкилоти шундай деб номлади. БМТ-нинг  бош ассамблеяси эса 2008 йилни "Халқаро тиллар йили"- дея эълон қилди. Она тилини асраб-авайлаш муаммосининг бу қадар таъкидланишига сабаб дунёдаги олти минг тилдан деярли ярми турли сабаблар, айниқса жаҳон тилларининг  сиқуви натижасида йӯқ бӯлиш арафасида турибди. Ваҳоланки, ҳар бир тил ер юзида яшовчи маълум бир гуруҳ инсонларнинг маданияти, ахлоқ-одоби ва тарихини ӯзида мужассамлаштирган. Тилларнинг хилма-хиллиги эса аҳли башар маданияти хазинасини асраб-авайлашдир. Шу сабабли ЮНЕСКО 21 феврал кунини "Халқаро она тили куни" дея эълон қилиш йӯли билан маҳаллий ва миллий тилларни ривожлантириш заруратини таъкидлаб, кишиларни ӯз она тилларини ривожлантиришга тарғиб этган.

 

Ёрлиқ