феврал 21, 2018 15:13 Asia/Tashkent

Абу Саъид Абулхайрнинг рубоийлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Азизлар, олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, “Асрор ут-тавҳид” китобида фақат унинг айтган арзирли сўзлари ва ақидалари борасида маълумот берилмаган, балки  унинг ажойиб феъл- атвори тўғрисида ҳам қизиқарли воқеалар нақл этилган. Мазкур маълумотлар орқали  китоб ўқувчиси Абу Саъид Абулхайрнинг  юксак шахсияти  билан  яқиндан таниша олади.

“Асрор ут-тавҳид” китоби ва бошқа манбаларда келтирилган маълумотларда аён  бўлишича,  Абу Саъид Абулхайр халқ билан доим бирга бўлиб, кўнгли очиқ ва  улфат  ҳамда одамлар ташвишларига бефарқ бўлмаган бир шахсият бўлган ва бошқа айрим орифларга ўхшаб, оммадан ўзини четга олмаган.

Унинг тасаввуфи ижобий, воқеликни кўрувчи ва оптимист руҳида бўлган тасаввуф бўлган. У оммавий бир ҳаётда яшарди ва халқнинг турли табақалари билан  муносабатда эди ва ҳар бири билан мулоқот қиларди.  Абу Саъид  шундай орифлар жумласидан эдики, жамоат билан бирга бўлиб, омма билан суҳбат қилсада, ҳеч вақт  Аллоҳнинг зикридан ғофил эмас эди.  Ушбу заминада “Асрор ут-тавҳид”   китобида кўплаб ҳикоятлар  келтирилган.

Шайхга дедилар: Фалон киши сув устида юрмоқда.

Шайх деди: Қийин иш эмас. Қурбоқа ва саъва ҳам сув устида юриши мумкин.

Дедилар: Фалон  киши ҳавода учмоқда. Шайх деди: Чивин ва лочин ҳам учади.

Дедилар: Фалон киши бир зумда бир шаҳардан бошқа шаҳарга бориши мумкин.

Шайх деди: Шайтон ҳам бир нафасда машриқдан мағрибга боради. Бу нарсаларнинг аҳамияти йўқ. Мард киши халқ орасида бўлиши, улар билан бирга туриши, бирга яшаши ва бирга овқатланиши  ҳамда бозорда одамлар билан тижорат қилиши ва уларга  савдо қилишни ўрганиши ва ҳеч  вақт кўнглидан Худони узоқлантирмаслиги  лозим.

 Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Унинг тасаввуфи ижобий, воқеликни кўрувчи ва оптимист руҳида бўлган тасаввуф бўлган. У оммавий бир ҳаётда яшарди ва халқнинг турли табақалари билан  муносабатда эди ва ҳар бири билан мулоқот қиларди.  Абу Саъид  шундай орифлар жумласидан эдики, жамоат билан бирга бўлиб, омма билан суҳбат қилсада, ҳеч вақт  Аллоҳнинг зикридан ғофил эмас эди.  Ушбу заминада “Асрор ут-тавҳид”   китобида кўплаб ҳикоятлар  келтирилган.

Шайхга дедилар: Фалон киши сув устида юрмоқда.

Шайх деди: Қийин иш эмас. Қурбоқа ва саъва ҳам сув устида юриши мумкин.

Дедилар: Фалон  киши ҳавода учмоқда. Шайх деди: Чивин ва лочин ҳам учади.

Дедилар: Фалон киши бир зумда бир шаҳардан бошқа шаҳарга бориши мумкин.

 Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.