феврал 22, 2018 17:32 Asia/Tashkent

Улар бориб-бориб парилар шоҳининг қалъасига етиб келишди.

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дўстлар,  бугун   “Подшоҳнинг ўғли ва парилар шоҳининг қизи” номли эртакимизнининг давомини сиз билан биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!   

Эслатиб ўтамизки қадим замонларда бир подшоҳ ўтган эдиким замон ўтиши билан  кўзлари ожизланиб қолди . Шаҳарнинг атрофидан  олиб келинган табиблар уни  даволай олмадилар.   

Кунлардан бир куни подошҳга тоғ бағрида бир кекса башоратчи яшайди деб,  хабар беришди. Уни олиб келишди. У подшоҳни кўриб, унинг  давоси парилар шоҳи отининг сути деб айтди.  Подшоҳ буни эшшитиб ўғилларини ўз ҳузурига даъват этиб деди: “ Фақат  сизларга  умид қиламан. Бориб кўзимнинг дорисини олиб келинглар.

Подшоҳнинг ҳар учала ўғли йўлга тушишди. Аммо подшоҳ эса соғлом ва кучли иккита  ўғлини керакли нарсалар билан таъминлаб дори-дармон олиб келишга юборди. Лекин озғин ва зайиф ўз ўғлини ушбу оғир ва хатарли сафарга юборишни хоҳламади. Ўғли  қанчаки илтимос қилмасин подшоҳ унинг сўзларини қабул қилмади.

Онаси кенжа ўғлини ўз акалари билан сафарга чиқиши учун подшоҳни кундирди. Учинчи ўғли ҳам отга миниб ва акаларига етиб олди.  Ҳар учала ака-укалар икки йўлакли йўлга етиб келишди.  Бу икки йўлакли йўлга етиб келган киши бир ясси тошга  юзмаюз бўладиким унда шунай деб ёзилган эди: “Агар унг  томондан борсанг хатар йўқ, аммо ўз мақсадларинга кечикиб бориб етасан. Агар чап томондан борсанг йўлингда кўп хавф-хатар билан юзмаюз бўласан, лекин тез бориб етасан .”

Биринчи ҳаракат қилган икки ака-ука унг  томондан борамиз деб айтишди. Учинчи укаси, нима бўлсин бўлаверсин деб   тезроқ бориб мақсадга етиш учун хатарли йўлни танлади.

Улар бир қилични ерга кумиб қўйишди. Кимки тезроқ етиб келса, тезроқ  етиб келгани маълум бўлиши учун  бу қилични олиши лозим бўлади деб  қарорга келишди. Бу сўзларни айтиб ака-укалар бир-бирлари билан хайрлашиб йўлга тушишди.

Подшоҳнинг зайиф ва озғин ўғли кўп йўл кезиб  тоғнинг устида тутун чиқаётган баланд тоғга етиб келди. Ўз-ўзича айтди: Шу ерда қоламан. Бориб тутун чиқаётган ғорни топтди. Ғорнинг ичида утирган бир кампирни кўриб қолди. Унга салом берди. Кампир бу боладан бу ерда нима қиласан ва қаерга борияпсан деб суради. Подшоҳ ўғли ҳам бўлиб ўтган ҳодисани ҳикоялаб берди. Кампир подшоҳ ўғли айтган сўзларини эшитиб айтди: “Мен парилар шоҳининг доясиман. Мен уни катта қилганман. У ҳозир Қоф тоғининг орқасига борган. Мен эса бу ерда қолдим. Парилар шоҳининг урғочи ҳам  Қоф тоғининг орқа томонидадир.  Чарчаб қолган подшоҳнинг ўғли, Ҳозир мен нима қилишим керак, деб сўради.

Кампир жавоб берди: “Фақат битта йўл бор.

Шу яқинда бир булоқ борким унинг олдига ҳар куни отлар галаси келиб  бирма-бир ундан сув ичишади. Бу отларнинг бири жуда зайиф ва нимжон отдир. Сен бу отни олиб кетишинг керак. Унинг тойчоқи дунёга келганда унга миниб Қоф тоғига боргин, акс ҳолда уша отлар билан ҳеч қачон Қоф тоғига бора олмайсан.”

Подшоҳ ўғли кўрдиким ҳеч қандай чора йўқ ва кампир  айтган бу ишни бажариш  керак. Кампир йигитнинг розилигини куриб унга бир сувлиқни берди ва деди: “Бу уша отнинг сувлиқидир. Қандай йўл билан бўлмасин бу сувлиқни унга урасан . Қирқ кундан сўнг бу от бир қулунни туғади. Унга ғамхўрлик қил. Бу қулун ҳар куни бир ёшга усиб улғаяди. Еттинчи кунда унга минишинг мумкин. Агар отнинг чап қулоғини товласанг осмонга қараб учади ва агар ўнг қулоғини товласанг ерга тушади.  Парилар шоҳи қирқ кун ухлайди ва қирқ кун ухламайди. Ҳозирги кунда парилар шоҳи урғочи кечаларни бидорлик билан ўтказмоқда. Сен борганингча у ухлайди ва унинг урғочини олиб бориб сутини соғиб отангнинг кўзларига суртишинг мумкин. Аммо парилар шоҳи ўйғонади ва сенинг пайинга тушади. Бошқа нима бўлишини билмайман.”

Кампир Қоф тоғининг белгисини подшоҳ ўғлига берди, ҳамда учта анор ва бир кўзгуни чиқариб булар ҳам бир кун  сенга лозим бўлади деб, унга берди.  

Подшоҳнинг ўғли кампирнинг ғорида бир кеча қолди ва эрталаб уша булоқнинг олдига бориб отни олдида ғорнинг олдига қайтди. У уша ерда бир қулунни туғишича бу отдан қирқ кун ғамхўрлик қилди. Бу қулунни етти кун асраб авайлаб катта қилди. Еттинчи кунида унга минди ва чап қулоғини товлади ва бирданидан осмонга қараб учди. Бориб-бориб Қоф тоғига етиб келди. Сўнгра подшоҳ ўғли ўнг қулоғини товлади ва тойчоқ тоғ бағрида жойлашган бир қалъа олдида тушди. Подшоҳ ўғли қурқмасдан қалъанинг ичига кириб борди. Бу қалъанинг гўзаллиги одамни ҳайратга соларди. У бориб-бориб бир булоққа етиб келди. Уша ерда парилар шоҳининг урғочи отини кутиб турди. У етиб келганида кампир айтганидек кўзгуни олди ва отнинг олдига қуйди. Урғоч от ўзини кўзгуда куриб деди: “Қандай мен чиройли эканман. Агар менда сувлиқ ва эгар бўлса, мен янада чиройлироқ бўлардим. Подшоҳнинг ўғли тезда отни эгарлади ва унга сувлиқни ҳам урди.

Урғоч от  деди: “Агар бир киши  эгаримда утирганида яхши буларди. “

Подшоҳ ўғли зудлик билан отга минди ва йўлга тушди. От эса ўзини кўрсатиш учун асовлик қилди. Подшоҳ ўғли анорларнинг биттасини олди ва отнинг бошига уриб анорни икки бўлакка тақсимлади ва айтди: “Мен одамзотман ва агар яна бир маротаба шундай асовлик қилсанг миянгни бу анордек икки бўлакка ажратаман  ."

Улар кўп йўл кездилар ва от янада асовликини бошлади. Подшоҳ ўғли иккинчи анорни ҳам унинг бошига урди ва от бир оз тинчланди. Бир муддатдан сўнг от учинчи маротаба асовлигини бошлади . Йигит яна анор билан унинг бошига урди ва от йўлга тушди. Улар бориб-бориб парилар шоҳининг қалъасига етиб келишди.