Хожа Насириддин Тусийнинг улуғлаш куни
Германиялик машҳур тарихшунос ва шарқшунос Карл Брокелман шундай деб айтади: “Ҳижрий еттинчи асрнинг энг машҳур ёзувчиси ва энг машҳур уламоси шак-шубҳасиз Хожа Насириддин Тусийдир”
Ҳар бир мамалакатнинг фахрланиши унинг илмий, адабий ва ҳунармандчилик мероси ва ўзининг миллий шон-шўҳратини муҳофазат этишидаги мойилликлари ва қизиқишларида намоён бўлади. Эрон мамлакати ҳозирги кунгача адабиёт ва илмда дунёда шўҳрат қозонган кўпгина машҳур одамларни тарбиялаб вояга етиштирган. Донишмандлар, файласуфлар, шоирлар, ёзувчилар, орифлар ва тарихшунослар Эрон номи билан тарихий машҳурликка эришганлар. Эрон маданияти, сиёсати ва илмининг тарихида машҳурликка эришган мутафаккирлардан бири Хожа Насириддин Тусий ҳисобланади. Хожа Насириддин Тусий таваллуд топган ва ўсган замон Эрон тарихида энг охир замонлардан эди. Тарихнинг бу буюк шахсияти ўзининг фикрий ўткирлиги ва муғуллар дарборида эга бўлган ўз нафузидан фойдаланиб ўз мамлакатининг манфаатига фаолият олиб борди ва дунё адабиёти ва илмига катта ҳисса қўшди.
Ҳижрий-қамарий 597 йил жумодиюл-аввал ойининг 11 кунида еттинчи аср математика ва ҳикмат илмининг ёрқин чеҳраси ҳаёт арсасига қадам қуйди. Бу кунда шундай бир бола дунёга келдиким, кейинчалик шиа ва барча мусулмонларининг фахрланишига сабаб бўлди. Унинг номи Муҳаммад ва у Шайх Важиҳиддин Муҳаммад бин Ҳасаннинг фарзанди ва аҳли байт алайҳимсаломлар издошларининг оиласидан эди. Унинг отаси исломий илмларда ўз замонининг пешволаридан бўлган Қум шаҳрининг донишмандларидан эди. Унинг Муҳаммад тахаллуси кейинчалик Абужаъфар бўлди. Шунингдек Насириддин, Муҳаққиқ Тусий ва Устодул-Башар каби тахаллуслар билан ҳамда дунёда шўҳрат қозонди.
Насириддин Тусийнинг болалик ва ўспиринлик даври Тус шаҳрида ўтди. У бу айёмда ўқиш ва ёзишдан кейин Қуръонни тиловат қилиш, араб ва форс тилларининг қонунлари, баён ва маоний ҳамда ҳадис илмини ўзининг донишманд ва бузургвор отасидан ўрганди. Унинг онаси форсча матнлар ва Қуръонни ўқишга кўмак берарди. Бундан сўнг, ўз отасининг тавсияси билан мантиқ, ҳикмат ва риёзиёт илмида машҳур бўлган донишманд ўз тоғаси Нуриддин Али бин Муҳаммад Шиий олдида ушбу илмларни ўрганиш билан шуғулланди. Унинг илмдаги чанқоқлиги ўз тоғасининг олдида бартараф бўлмади. Шунинг учун у ўз отасининг маслаҳати билан риёзиёт илмида машҳур бўлган донишманд Камолиддин Муҳаммад Ҳосибнинг наздида ўз таҳсилотини давом эттирди. Аммо ҳали бир неча ой ўтмасдан устод сафар қилишни мақсад қилди. Сафар қилишидан олдин у ўз шогирдининг отасига шундай деб айтди: “Мен билган нарсамни унга ўргатдим. Энди мен гоҳида билмайдиган ва жавоб беролмайдиган саволларни сўрамоқда!”
Хожа Насириддин Тусий риёзиёт, тиббиёт, геометрия, астрономия, фалсафа, фиқҳ, ҳадис ва калом илмида ўзига хос катта истеъдод ва маҳоратга эга эди. Муғулларнинг Эронга қарши ҳужум қилишлари ва Хожа Насириддин Тусийнинг Ҳалокухон ҳукуматининг идораларида катта нуфуз топишидан кейин нафақат унинг илмий мавқеига зарар етказмади, балки ундан кўп илмий асарлар келажак авлод учун мерос қолди. У шунингдек бу даврда сиёсий катта нуфузга эга бўлиши туфайли янада ўз шон-шўҳратига машҳурлик қўшди. Хожа Насириддин Тусийнинг тарихий ушбу даврдаги сиёсий нуфузи ва машҳурликка эришиши Эрон мамлакати ва Эрон халқи учун кенг ва катта фойда келтирди. Муғуллар ҳукмронлик қилган даврда улар Эроннинг бой маданиятидан кам баҳраманд бўлиш зимнида Эрон халқининг маданияти ва қадриятларини нобуд қилишга ҳаракат қилаётган бир вақтда Насириддин Тусий устуворлик ва матонат билан бундай хатти-ҳаракатларга қарши тўрди ва тўсиқлик ярата олди. У бир кутубхона таъсис этди ва турли фанлар учун мактаб ва мадрасалар қурди. Ҳамда у ўқувчи ва талабаларга имтиёз берди ва пул ажратди. Шу сабабдан олимлар ва донишмандлар дунёнинг турли шаҳарларидан бу диёрга сафар қилишди ва ушбу илм марказида тўпланишди. Хожа Насириддин Тусийнинг амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан бири бу ҳижрий-қамарий 657 йилда расадхона қуриши эди. Агарчи у бу расадхона очилишидан олдин дунёни тарк этган бўлсада, аммо унинг катта уғли бу катта бинони бошқариш масъулиятини ўз зиммасига олди ва ўз отасининг ишини охирга етказди.
Халқаро астрономик уюшма деб аташ ушбу расадхонага ярашадиган бир номдир ва унинг катта аҳамиятга эга бўлиши учун шу нарса кифоят этадиким, Ғарб ва исломий донишмандлар унинг азаматига тушуниб етишди. Ва уларнинг эътиқодларига кўра, Мароға расадхонаси қурилиши билан ислом оламида юлдузшуносликнинг катта машҳурликка эга бўлиши ҳам исломий ана шу мутафаккирнинг катта хизматлари ва сайъ-ҳаракатига боғлиқдир. Бу заминада милодий 1979 йилда Нобел мукофотининг совриндори покистонлик мусулмон физика илмининг донишманди марҳум доктор Абдуссалом шундай фикр билдиради: “Буюк донишманд Хожа Насириддин Тусийнинг бошчилигида ислом оламидан 20 нафар мунажжим билан Мароға расадхонаси эҳтимол бу сўзнинг ҳақиқий маъносида дунёнинг биринчи расадхонаси эди.” У бошқа бир жойда “12 асрда қурилган Истанбул, Хитой ва ҳатто Ҳиндустон расадхоналари ҳам Мароға расадхонасининг жилваларидан ҳисобланади”,-деб айтади.
Мусулмон халқининг буюк бу донишманди, ислом маърифатининг содиқ хизматкори ва илмнинг порлоқ юлдузи Хожа Насириддин Тусий баракотли умр ўтказганидан кейин ҳижрий-қамарий 673 йил зил-қаъда ойининг 18-чисида Бағдодда фоний дунё билан видолашди.