Исломий инсон ҳуқуқлари
Ислом тарихида қозилик маҳкамаларининг ривожланишида билвосита Қуръони карим оятлари ва севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) билдирган ҳадисларда келган адолат меъёрлари муҳим аҳамият касб этади. Ҳазрат Муҳаммад (с) ҳам илк шаклланаётган ислом жамиятини адолат меъёрлари асосида мустаҳкамлашни бош мақсад қилиб олганлар.
Азиз тингловчилар!
Ӯтган дастуримизда фуқаролар ҳуқуқлари ҳақида суҳбатлашдик. Фуқаролар ҳуқуқларини таъминлайдиган асосий манбалар, бу Қонун ва Суд ҳокимиятларидир. Суд фуқаролар шикояти асосида қонунга биноан адолат ва инсоф билан ҳукм чиқариши лозим.Тинчлик ва эркинлик инсонларнинг асосий ҳуқуқларидан бӯлиб, жаҳон миқёсида бу мавзуда қатор ҳужжатлар имзо қилинган.
Исломий тизимда қозилар инсон ҳурмат ва каромати асосида амал қилишлари лозим. Ислом тизимида айбланувчининг ҳақ-ҳуқуқлари олий даражада қадрланиши лозим бӯлиб, агар Қуръони каримга диққат билан таважжуҳ қилсак, пайғамбарларнинг юборилиши ҳам жамиятда адолатни барқарор этиш учун эканлиги аён бӯлади. Суд жараёнида айбланувчилар билан адолатли равишда амал қилиб, уларга лозим бӯлган шароитларни муҳайё этиш асосий шартлардан ҳисобланади.
Ислом тарихида қозилик маҳкамаларининг ривожланишида билвосита Қуръони карим оятлари ва севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) билдирган ҳадисларда келган адолат меъёрлари муҳим аҳамият касб этади. Ҳазрат Муҳаммад (с) ҳам илк шаклланаётган ислом жамиятини адолат меъёрлари асосида мустаҳкамлашни бош мақсад қилиб олганлар.
Қуръони карим оятларида адолат масалаларининг мусулмон жамияти учун муҳим эканлиги уқтирилган. Қуръонда қози ёки қозилик сўзлари учрамасада, лекин унга далолат қилувчи ҳукм қилишга чақирувчи оятлар мавжуд. Ушбу оятлар исломдаги қозининг статусини белгилаб беради.
Суд низоларни ҳал қилишда қонунларга асосланадилар. Шунинг учун суднинг фаолияти мамлакатдаги қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг фаолиятига жуда боғлиқдир. Суд адолатли бўлиши учун қонунлар адолатли бўлиши лозим.
Одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш лозим.
Айбланувчиларнинг суд жараёнида бӯлган асосий ҳақ-ҳуқуқларидан бири. бу унинг мавзудан комил тарзда хабардор бӯлишидир. Яъни айбланувчи уни нима гуноҳ билан қӯлга олиниб, суд бӯлишини аниқ билиши лозим.
Айбланувчининг нима асосида айбланишини тӯла била олиши уни суд жараёнида лозим чораларни кӯриб, унга қараб иш юритишига кӯмаг этади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.
Айбланувчи бошқа ҳақларидан бири, бу сукут ҳаққидир. Сукут ҳаққи нутқ эркинлиги ҳаққи асосида белгиланади.
Шунингдек айбланувчилар адвокат ё вакил танлаш ҳаққига эгалар. Айбланувчи унга боғлиқ ҳақ-ҳуқуқлардан комил огоҳ бӯлмаслиги сабабли уларни қӯлдан бериб қӯйиши ё ки ӯзи билмай айтиб қӯйган сӯзи суд жараёнида унинг зарарига бӯлиши мумкинлигини назарда тутиб, унга адвокат танлаш ҳаққи берилади.
Жиноят ишларини судда кўрилишида адвокат судланувчининг ҳимоячиси сифатида ҳимоя нутқи билан иштирок этса, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили сифатида эса уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимояси нутқи билан чиқади. Судда далилларни текшириш ва унга баҳо бериш босқичида ҳимоячининг ҳимоя нутқи процессуал ва тарбиявий аҳамиятга эга.
Ҳимоя нутқи-бу ҳимоянинг мустақил ва муҳим воситаси бўлиб, унинг ёрдамида ишнинг ҳақиқий ҳолатлари чуқур анализ қилинади, судланувчининг шахси баҳоланади ва бу асосларда иш бўйича хулоса қилинади. Ҳимоя нутқида конкрет жиноят ишининг ижтимоий сиёсий аҳамияти тавсифланади, айблов асосига қўйилган далиллар таҳлил, содир этилган қилмиш ҳуқуқий таҳлил ва квалификация қилинади, судланувчининг шахси тавсифланади шунингдек жазога оид масалалар кўриб чиқилади.