март 03, 2018 14:41 Asia/Tashkent

Маънавий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштирган буюк аждодларнинг маънавий мероси халқнинг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини акс эттирадиган маънавий омиллардан биридир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Маънавий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштирган буюк аждодларнинг маънавий мероси халқнинг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини акс эттирадиган маънавий омиллардан биридир.

Шу маънода, ислом оламида ўлмас асарлари билан чуқур из қолдирган улуғ шоир ва ориф аллома Жалолиддин Румий меросини илмий асосда таҳлил этиш ва унинг ислом маданиятида тутган ўрнини тадқиқ қилиш масаласи маънавий соҳадаги ислоҳотларимиз ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Қуръони карим ва ҳадиси шарифга таянган тасаввуф ислом илм-фани ва маданиятидан муносиб ўрин олган Жалолиддин Румий учун ҳам маънавий етуклик пиллапояси бўлиб хизмат қилган. Мавлоно Румий шахсияти ва ижоди борасидаги тадқиқотларда Мавлоно фикр ва ақида жиҳатдан Қуръонга таянганлиги уқтирилади.

Маълумки, тасаввуфда илоҳий ишқ масаласи муҳим аҳамият касб этади. Ислом маданиятининг маънавий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган тасаввуф шеърияти асосида ҳам айнан илоҳий ишқ ётади.

 Мавлоно Румий ҳам ўз ижоди билан илоҳий ишқ масаласига эътибор бериб, унинг диний-тасаввуфий маъноларини очиб берди. Мавлоно дунёвий ишқни эмас, ҳақиқий ишқни англатган.

Шамс ишқи фақиҳ Мавлонони шоир ва орифга айлантирди. Бундан кейин унинг мадрасага қайтиши қийин эди.Мавлавий ӯқиш ва мутолаага ӯта берилган эди. Шамс ҳам Мавлонога дарс бериш ва баҳс-мунозарадан воз кечиб, ӯқиш ва мутолаа қилишга тавсия этганди. Албатта бу иш бир олим ва мударрис учун жуда мушкул эди. Аммо шамс тавсияси билан мутолаа қилишга киришди. Шамс у  учун Ишқни кенг қамраб олувчи тажассумига айланди, у билан жўшқин дўстлик ва маънавий яқинлик унга янги, шу чоққача англанмаган олам – ақл бовар қилмайдиган кечинма, шавқ ва машқлар оламини кашф қилди.

Шу билан бирга ислом тасаввуфи моҳиятини башариятга ўзининг илоҳий ишққа йўғрилган сатрлари билан англатишга ҳаракат қилди ва бу борада беқиёс муваффақиятлар қозонди. У тасаввуфни ишқ йўли эканлигини ўзига хос мажозий маъноларга бой ирфоний шеърияти билан тушунтирди.Бундан кўринадики, Мавлононинг мақсади инсонни ғофилликдан уйғотиб, ўз моҳиятини теран англашга ундаш, унинг фақат моддият асири бўлиб қолмаслиги ва ҳақиқий илм ва ҳикматнинг боши бўлган Аллоҳни танишга, Унинг жамолига мушарраф бўлишга чақиришдир. Бунинг учун инсон вужудидаги ҳайвонийлик сифати мағлуб бўлиб, инсонийлик сифати зуҳур этилиши керак бўлади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Маълумки, тасаввуфда илоҳий ишқ масаласи муҳим аҳамият касб этади. Ислом маданиятининг маънавий хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган тасаввуф шеърияти асосида ҳам айнан илоҳий ишқ ётади. Мавлоно Румий ҳам ўз ижоди билан илоҳий ишқ масаласига эътибор бериб, унинг диний-тасаввуфий маъноларини очиб берди. Мавлоно дунёвий ишқни эмас, ҳақиқий ишқни англатганлар.

Бундан кўринадики, Мавлононинг мақсади инсонни ғофилликдан уйғотиб, ўз моҳиятини теран англашга ундаш, унинг фақат моддият асири бўлиб қолмаслиги ва ҳақиқий илм ва ҳикматнинг боши бўлган Аллоҳни танишга, Унинг жамолига мушарраф бўлишга чақиришдир. Бунинг учун инсон вужудидаги ҳайвонийлик сифати мағлуб бўлиб, инсонийлик сифати зуҳур этилиши керак бўлади.

Шундай қилиб, Жалолиддин Румийнинг маънавий мероси ислом маданиятида юксак ўрин тутади. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти марказида инсонни тўғри йўлга бошлаш ва тарбиялашнинг долзарб аҳамиятини кўришимиз мумкин. Мутафаккир жамиятнинг тараққиётини диний-ахлоқий комилликда кўрган. Шунинг учун инсонларни комиллик сари элтувчи ўзига хос қарашларни илгари сурган. Бу қарашлар замирида ҳам маънавий тарбия муҳим ўрин тутиб, бу тарбия ислом маънавияти асосида қурилганини кўришимиз мумкин.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

Ёрлиқ