Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил исфанд ойининг 15-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил жумодиюс-сони ойининг 17-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил март ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 915 йил олдин ҳижрий-қамарий 524 йил жумодиюс-сони ойининг 17-чисида:
Араб халқининг машҳур шоири ва ёзувчиси Бореъ Бағдодий вафот этди. У ҳижрий-қамарий 443 йилда таваллуд топди ва сарфу наҳв илмида ўз замонининг машҳур уламоларидан бири ҳисобланарди. Бореъ Бағдодийнинг ягона боқий қолган асари унинг шеърий девони саналади. Бореъ Бағдодий 81 ёшида кўзлари ожизланиб қолган ҳолда вафот этди.
Бундан 852 йил илгари ҳижрий-қамарий 587 йил жумодиюс-сони ойининг 17-чисида:
Масеҳийлар жангчилари ва мусулмонлар ўртасида юзага келган салибий урушлар жараёнида “Акко” номли сиёсий шартнома имзоланди. Салибий урушлар жараёнида Акко сиёсий шартномаси масеҳийларга Акко шаҳрини таслим этиш ва уч минг мусулмон асирларини қайтариб бериш учун мусулмонлар ва масеҳийлар ўртасида имзоланди. Аммо масеҳийлар мусулмон асирларини қатл этишди ва иккинчи маротаба салибий урушлар бошланди ва масеҳийларнинг мағлубияти билан якунланди. Акко шаҳри ҳижрий 15 йилда мусулмонлар томонидан фатҳ этилган эди. Аммо ҳижрий-қамарий 497 йилда масеҳийларнинг ишғолига кирди. Бу шаҳар ҳижрий-қамарий 583 йилда Салоҳиддин Аюбий томонидан салибийлар қўлидан қайтариб олинди. Лекин ҳижрий-қамарий 587 йилда яна ғарбликларнинг қўлига кирди ва ҳалигача уларнинг қўлида боқий қолмоқда.
Бундан 32 муқаддам ҳижрий-шамсий 1364 йил исфанд ойининг 15-чисида:
Эронлик машҳур тадқиқотчи ва фақеҳшунос аллома Забиҳуллоҳ Маҳаллотий вафот этди. Устод Забеҳуллоҳ Маҳаллотий ҳижрий-шамсий 1271 йилда Маҳаллотда дунёга келди ва ўзининг бошланғич маълумотларини ўз ватанида олди. Кейин Нажаф илмия ҳавзасига бориб Абдулҳусейн Раштий, Сайид Ҳасан Садр, Сайид Муҳаммад Фирўзободий, Шайх Муҳаммад Жавод Ғуломий, Мирзои Ноиний ва Сайид Абулҳасан Исфаҳоний каби буюк ҳодисшунос ва олимларнинг илмларидан баҳраманд бўлди. Аллома Маҳаллотий Нажаф илмия ҳавзасида 11 йил истиқомат қилгани ва ижтиҳод ва ривоят даражаларини олганидан кейин Самирога борди ва Шайх Оқо бузург Теҳроний олдида таҳсилотини мукаммаллаштирди. Аллома Маҳаллотий Самирода 25 йил яшаганидан кейин ҳижрий-шамсий 1327 йилда Теҳронга борди ва ўзининг таълифотлари ва тадқиқотларини давом эттирди. Мусулмон машҳур ва соҳиб камол аёлларнинг таржимаи ҳоллари баёнида олти жилддан иборат “Доиратул-маориф Риёҳинуш-Шариати” саккиз жилда “Вақоеул-Айём”, 12 жилддан иборат Самиро тарихи ва ҳижобсизлик фасодлигида ёзилган Кашфул-Ғурур асари бу олим ёзган китоблар жумласидандир. Бу олим охири ҳижрий-шамсий 1364 йил исфанд ойининг ярмида 93 ёшида вафот этди.
Исфанд ойининг 15 куни Эрон ислом Жумҳуриятида дарахт экиш ва қайта тикланадиган табиий ресурслар ҳафтасининг бошланиши деб ном қуйилган. Бу ҳафтада Эрон табиати ва шароитига туғри келадиган турли дарахтларнинг ниҳоллари халқ ўртасида тақсимланади ва дарахт экиш йўллари уларга ўргатилади. Агар дарахтлардан илмий равишда фойдаланса ва дарахтларнинг хиллари кўпайтирилса нафақат ўрмонзорлардаги ёғоч ресурслари камаймайди, балки дарахтларнинг кўпайиши сабабига айланади.