март 07, 2018 13:38 Asia/Tashkent

Абу Саъид Абулхайрнинг ҳаёти ва ҳикматли сўзлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Шайх Абу Саъид Абулхайрнинг бошқа фазилат ва хислатларидан бири низо солиш ва риё-ёлғонлардан йироқдалиги  эди. У садоқат  билан ниқобсиз ҳаёт  кечирарди.  У такаллуф юзасидан  бўладиган тасаввуфни энг ёмон тасаввуф  ҳисоблаган. Унинг шогирдлари, яқинлари ҳамда кўча ва  бозор аҳли Шайх Абу Саъиднинг ҳақиқий шахсиятини  доимий тарзда  кўра олардилар.  Унинг феъл-атвори, амали ва сўзи бир хил эди. Агар унинг йиғиси келса, бошқалардан уялмасдан йиғлайверарди. Агар у бирон нарсадан хурсанд бўлиб кетса, кўнгилдан дод солиб, бошқалар олдида ҳам бемалол шодлик ҳолатини намоён этарди.

Эронлик машҳур ориф Абу Саъид Абулхайрнинг бошқа фарқ қилувчи сифатларидан бири унинг камтаринлиги ва манманлик ҳамда худбинликдан парҳез қилиши эди.  Ушбу сифатлар Абу Саъиднинг ахлоқий  буюк мактабида хос ўринга эга бўлган. Шайх ушбу сифатларни амалида ҳам ва сўзида ҳам исботлаган ва бошқаларга ҳам бу борада кўплаб таъкидлар қилган. Исломий тасаввуф ва ирфонда марказда турувчи асосий нарса  ўртада ўзни кўрмаслик ва  ўз –ўзига назар ташламасликдир.

Шайх Абу Саъид Абулхайр мен ва биз сўзларидан фойдаланишларни ёмон кўрарди ва ушбу сўзларни тилга келтирмасди. Ҳатто ўзи ҳақида гапирмоқчи бўлса ҳам  “эшон”, яъни  учинчи шахс бўлган “ у киши” сўзини ишлатарди.

Шайх дерди: “Агар сенинг сенлигинг  сен бўлган жойда  жаҳаннам бўлса,  сенлигинг йўқ бўлган жой эса  жаннатдир.”

Тадқиқотчиларнинг ақидаларига кўра, барча кина-кудуратлар, ҳасад ва низолар ҳамда ифлосликлар ўзни диққат марказида қўйиш, яъни эгоцентрик ва худбинлик, яъни эгоизм ҳамда ўзни севиш ва буюк кўриш  нарсисизмдан  манба олади.

Шайх Абу Саъид Абулхайр “Асрор ут-тавҳид” китобида шундай буюради: “ Банда ҳамда  Осмон ва Ернинг Парвардигори ўртасида парда мавжуд эмас; арш ва курси  мавжуд эмас. Сенинг ўйинг ва менлигинг пардадир. Агар ушбу пардаларни бартараф қила олсанг, Худога етасан.”

Абу  Саъид  ёшлик ва риёзат  вақтида камгап ва фикрини ичида ютиб юрадиган киши бўлган экан. Кейинчалик эса унинг ҳаёти ва хислатида ўзгаришлар юзага келиб, очиқкўнгил  кишига айланади.

 Психологларнинг ақидаларига кўра, ўзини жим тутиб  ва ёки  ойдин-очиқ  юрадиган кишиларнинг характери зотий заминага эга бўлиб, ушбу ҳолатларнинг ўзгариши қийиндир.

У ёш бўлган даврида кўплаб вақтини ёлғизликда ва тоат- ибодат билан ўтказган.

Шайх Абу Саъид Абулхайрнинг ҳаёти ҳақида форс тилида ёзилган қисқа рисола мавжуд. Ушбу рисоланинг номи “Ҳолот ва суханони Абусаъид”, яъни “ Абу Саъиднинг аҳволи ва сўзлари” дея аталади. Шайхнинг  вафотидан юз йил ўтганидан кейин  мазкур рисола Жамолиддин  Абу Руҳ бин Аби Саъид томонидан ёзилган.  Ушбу китоб орифларнинг ҳаётига  бағишланган қадимий китоблардан  биридир. Ҳижрий-қамарий 541 йилдан олдин тасаввуф шайхларининг мақомлари  ҳақида форс тилида бу каби рисола ёзилмаган эди. Ушбу рисола мутолаасидан маълум бўладики, унинг муаллифи Абу Руҳ форс ва араб тилларини яхши билган.
Доктор Шафиъий  Кадканий мазкур китобнинг мусаҳҳеҳи (редактори)  ҳисобланади. Унга кўра,  агар ушбу китобнинг  бутун нусхаси мавжуд бўлганида, рисола  муаллифининг ёзувчилиги ва маҳоратини кенгроқ намоён этарди. Мазкур китоб форс тилини, ислом-Эрон  тасаввуфини  ҳамда  форс тилидаги тарихий ва услубий жиҳатларни ўрганишда муҳим  аҳамият касб этади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Ушбу китоб тасаввуф аҳлининг таржимаи ҳоли ва ақидалари бобидаги муҳим маълумотларни ўз ичига олган муҳим рисола ҳисобланади. Мазкур  китобда  мавжуд айрим маълумотлар бошқа китобларда умуман учрамайди ва ҳатто ягона ҳужжатлар  саналади.

“Абу Саъиднинг аҳволи ва сўзлари” китоби асосида Шайх Абу Саъиднинг невараси Муҳаммад бин Мунаввар Миҳаний томонидан  “ Асрор ут- тавҳид”  китобида  бобоси  ҳақида  янада кўпроқ маълумотлар берилган. “Асрор ут-тавҳид” китоби ҳижрий-қамарий олтинчи асрнинг иккинчи ярмида (милодий ҳисоб билан 12 асрда), аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳижрий-қамарий 574, милодий билан 1178 йилда ёзилган.

Бу йиллар  Хуросонда салжуқийларнинг шарқий ҳукуматидаги фосидликлардан юзага келган уруш ва нотинчликлар билан  тўғри келарди. Ўша йилларда эронлик машҳур ориф Шайх Абу Саъид Абулхайрнинг неваралари  Миҳанада  қатлиом қилинган эди ва  Шайх мақбарасидан бошқа ҳеч нарса улардан қолмаган эди. Ушбу оғир йилларда  бировларнинг таржимаи ҳоли ҳақида китоб  ёзиш  ҳайратлантирувчи ҳол эди  ва форс адабияётида  мисли кўринмаган бир ҳолат эди.

Классик форс адабиётида “Асрор ут-тавҳид” китоби наср билан бир орифнинг ҳаёти  ҳақида ёзилган биринчи асар ҳисобланади. Мазкур китобда  Абу Саъиднинг кароматлари, одатлари ва муридлари бобида маълумот берилади.  Милодий ўнбиринчи асрда Хуросон халқининг мазҳабий ҳаёти борасида ҳам ушбу китобда қимматли маълумотларни олиш мумкин.

Муҳаммад бин Мунаввар Шайх Абу Саъиднинг невараси ушбу авлоддан беш насл ўтганидан кейин  ўз  бобосининг ҳаёти ҳақидаги маълумотларни ёзгани  аниқликдан йироқда эмас. Исломий одатларга мувофиқ  ўша асрларда бирон шахсиятнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар бир оғиздан иккинчи оғизга ўтарди ва ушбу маълумотлар ўзгармасдан бир наслга бошқа наслга етказиларди.

Шайх Абулхайрнинг яқинлари унинг ҳаёти   ҳақидаги ҳақиқатларни  бошқа авлодларига етказишган. Албатта, Шайх ҳақидаги сўзлар қанчалик воқеликка яқин эканлагини бошқа манбалар йўқлиги  сабабли аниқлаш қийин.

Швейцариялик бир тадқиқотчи ўзининг “Абу Саъид Абулхайр: ҳақиқат ва афсона” номли китобида Шайх ва унинг муридлари ҳақида қизиқарли фикрлар билдирган.

Ҳар ҳолда ушбу орифнинг   амаллари ва атрофдагиларнинг аксиламалларига доир унинг мазҳабидан бўлган бирон  диндор  психолог ё мутахассис таҳлил ва тадқиқ этса, фойдадан холи бўлмас эди.

“Асрор ут- тавҳид” китобида, айтиб ўтганимиздек, Абу Саъид Абулхайрнинг  таржимаи ҳоли ва айтган ҳикматли сўзлари  борасидаги маълумотлар жамланган ва  ушбу китоб Эроннинг ўша вақтдаги ижтимоий ҳаёти ва ирфон тарихи жараёни  ҳамда шайхлар ва орифлар  ҳақидаги  жуда муҳим манба саналади.

 Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.