Нур томон йӯл-770
770-қисм« Сабо " муборак сураси 31-33-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида «Сабо " муборак сураси 31-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَن نُّؤْمِنَ بِهَـٰذَا الْقُرْآنِ وَلَا بِالَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ ۗ وَلَوْ تَرَىٰ إِذِ الظَّالِمُونَ مَوْقُوفُونَ عِندَ رَبِّهِمْ يَرْجِعُ بَعْضُهُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ الْقَوْلَ يَقُولُ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لَوْلَا أَنتُمْ لَكُنَّا مُؤْمِنِينَ ﴿٣١﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Куфр келтирганлар: «Ушбу Қуръонга ҳам, ундан олдинги нарсага ҳам ҳеч иймон келтирмаймиз», дедилар. Агар сен ўша золимларни Роббилари ҳузурида турғазиб қўйилганларида бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсанг эди. Ўшанда заиф саналганлар мутакаббирлик қилганларга: «Сиз бўлмаганингизда, албатта, биз мўмин бўлар эдик», дерлар. (Қуръонга ҳам, ундан олдинги китобларга ҳам ҳеч қачон иймон келтирмаймиз, деган ўша золимларни қиёмат куни маҳшаргоҳда Роббилари ҳузурида турғазиб қўйилганларида ҳар бири ўзини оқлаш учун бир-бирига гап қайтараётганларини кўрсанг эди. Ажойиб бир ҳолатни, яъни, бу дунёдаги мутакаббирлик, манманлик ва туғёндан асар ҳам қолмаганини кўрар эдинг. Улар иккига бўлиниб олиб, бир-бирларига айб ағдаришларини кўрар эдинг. Айб сизларда, сизларнинг гапингизга кириб, биз ҳам кофир бўлдик, мана, оқибат нима бўлди?! дейдилар.) (31)
Мӯминлар ва кофирларнинг қиёмат кунидаги мавқеини белгиловчи ӯтган суҳбатларимизда шарҳлаган ояти карималарнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: кофирлар Илоҳий китобларда тавҳид ва қиёмат куни ҳақида келтирилган нарсаларни инкор қилишади, бу гапларни қабул қилишмайди. Улар ҳақиқатни билиб туриб тан олишмайди. Худди ӯзини уйқуга солиб, қанчалик номини айтиб чақирсак ҳам, туртсак ҳам уйғонмайдиган кимсалардек.
Аммо дунёда бемаъни таассублари сабабли ҳақни оёқ ости қиладиган ана шу мункирлар қиёмат куни айбни бошқаларнинг зиммасига юкламоқчи бӯлишади. Шу сабабли дӯзахдаги ӯз қавмларининг бошлиқларига қарата ӯшқиришади: сиз бизни йӯлдан урмаганингизда иймон келтирардик ва бу азоб-уқубатларга гирифтор бӯлмасдик.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ҳаққа нисбатан якровлик қилиш инсонни куфр сари етаклайди. Бундай одам ҳеч қачон иймон келтиролмайди.
- Барча Илоҳий китобларнинг мақсади битта. Шу сабабли кофирлар уларнинг ҳеч бирига иймон келтиришмайди.
Энди «Сабо" муборак сураси 32-33-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
قَالَ الَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا لِلَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا أَنَحْنُ صَدَدْنَاكُمْ عَنِ الْهُدَىٰ بَعْدَ إِذْ جَاءَكُم ۖ بَلْ كُنتُم مُّجْرِمِينَ ﴿٣٢﴾ وَقَالَ الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا بَلْ مَكْرُ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ إِذْ تَأْمُرُونَنَا أَن نَّكْفُرَ بِاللَّـهِ وَنَجْعَلَ لَهُ أَندَادًا ۚ وَأَسَرُّوا النَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُا الْعَذَابَ وَجَعَلْنَا الْأَغْلَالَ فِي أَعْنَاقِ الَّذِينَ كَفَرُوا ۚ هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ ﴿٣٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Мутакаббирлик қилганлар заиф саналганларга: «Сизга ҳидоят келганидан кейин биз сизни ундан тўсдикми?! Йўқ! Ўзингиз жиноятчи бўлдингиз», дерлар. (32) Заиф саналганлар мутакаббирлик қилганларга: «Йўқ! Кечаю кундузнинг макр-ҳийласи (тўсди). Ўшанда сизлар бизни Аллоҳга куфр келтиришимизга, Унга тенгдошлар қўшишимизга амр қилар эдингиз», дедилар. Улар азобни кўрган чоғларида надоматни ичларида тутдилар. Биз куфр келтирганларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар фақат қилиб юрган амалларига яраша жазоланурлар. (33)
Бу ояти карималарда бир неча маротаба “мустазъаф” ва мустакбар” сӯзлари ишлатилган. “Музтазъаф” деб худди кӯз-қулоғи боғланган, бошқаларнинг ортидан эргашувчи, ӯзининг ақл-тафаккурини ишлатмайдиган кишиларга айтилади. “Мустакбир”лар эса ӯзининг қудрат ва мол-дунёсидан фойдаланиб, бошқаларни ӯзининг таъсири остига олган ва уларга босим ӯтказадиган кишилардир.
Мустакбирлар одамларни ӯзларига эргашишга мажбурлашмайди. Аммо улар ӯзларининг ширкона тафаккурларини шундай устамонлик билан таблиғ қилишадиким, бир гуруҳ одамлар пайғамбарлар таълими ва Илоҳий китобларни бир четга суриб қӯйиб, уларнинг сирти ялтироқ таблиғотларига эргашадилар.
Дарвоқе, мустакбирлар таблиғ қиладиган нарсалар кӯпчилик кишиларнинг нафсоний майллари ва шаҳвоний лаззатларига яқиндир. Зеро, мустакбирларга эргашган киши ӯзининг кӯз, қулоқ ва тилини назорат қилиб ӯтирмайди.
Ояти карималарда мана шу икки гуруҳнинг қиёмат кунидаги тортишувлари келтирилган. Улардан билинадики, инсон гарчи саводсиз ва дунёқараши чекланган бӯлсада, аммо лаззат ва шаҳватга эмас, балки Алоҳ унинг вужудига жойлаган ақл ва пок фитратга эргашиши лозим.
Албатта, қиёмат куни мустакбирлар одамларни чалғитганликлари даражасида азобга гирифтор этилади. Аммо мустазъафлар биз уларга алданиб гуноҳ қилдик, деб масъулият ҳиссидан қочиб қутулолмайдилар.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Фисқ-фужур авж олган жамиятлар кишиларни ахлоқсизлик қилишга мажбурламайди. Шу сабабли ҳеч ким гуноҳ ва хатоларимга жамият сабабчи, деб айтолмайди.
- Қиёмат куни ҳеч ким ӯз гуноҳини бошқанинг бӯйнига юклай олмайди.
- Пайғамбарлар таълимоти ва Илоҳий китоблардан хабар топган, аммо уларни қабул қилмаган киши қиёмат куни буқилмиши учун жавоб беради.
- Қудрат ва мол-дунё эгаси бӯлган мустакбирлар ӯз фикр-қарашларини одамлар орасида таблиғ қилиш, уларга тафаккур қилиш имкониятини бермаслик учун кеча-кундуз ҳаракат қилишади. Улар бу йӯл билан одамларни Аллоҳнинг йӯлидан чалғитишади.
- Тӯғри йӯлдан адашган кишилар бошқаларни ҳам адаштиришга ҳаракат қилишади. Одамларни ёвузликлардан сақлаб қолиш ӯрнига ёмонликларга даъват қилишади. Шу тариқа жамиятни ӯз фикр-қарашларига мойил қилишади.