Нур диёридан
-
Нур диёридан
Нур диёридан
Азизлар тингловчилар, ўтган дастуримиз давомида айтган эдикки кунлардан бир куни хайбарлик яҳудийларнинг бири бошқаларнинг кўзидан яширин тарзда хурмозорларга етиб келди ва сўҳбатлашиш учун Пайғамбар (с)-нинг олдиларига шошилди.
Яҳудий киши айтди: "Эй мусулмонларнинг пайғамбари! Сенинг қўшунларинг учун қалъанинг дарвозаларини очиб берсам мени, оилам, фарзандларим, мол-мулкимни амонда қолдирасанми?
Р) Мусулмонларнинг муваффақиятни қўлга киритишлари ушбу эркакни қурқитган эди. Шунинг учун бу урушни давом этишни фойдасиз деб биларди ва Пайғамбар (с) олдиларига бирон келишувга келиш мақсади учун келган эди. Пайғамбар (с) ушбу эркакни амон қолдирди ва у сўзлашни бошлади. Сизлар учун маҳаллар ўртасидан қалъага оқаётган сув йўлини кўрсатаман. Шунингдек, агар ерни ковлаб сув йўлини бошқа томонга қайтарсангиз қалъадагиларнинг чораси қолмай таслим бўлишади.
Р) Мусулмонлар Парвардигорга ҳамду санолар айтиб уша эркак айтган сўзни бажо келтиришди.
Р) Мусулмонлар Хайбарга келганларидан бўён кўп вақт ўтган эди ва улар Хайбар қалъаларининг аксариятини фатҳ этишган эдилар. Аммо ҳали икки қалъа фатҳ этолмай қолган эдиким бир-бирлари билан жуда қаттиқ боғланган эди. Ушбу қалъаларнинг қаровуллари араб шижоатли эркакларидан бўлмиш Марҳаб номли полвон эдиким унинг ёнида курашувчи дўстлари ҳам бор эди.
Ривоятимизни эслатиб ўтиш зимнида сиз азизлар билан бирга бугун ҳам ушбу ривоятимизни давом этамиз ва сизларни ушбу достоннинг давомини эшитишга даъват этамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Шунингдек ҳар куни мусулмонлар бу қалъаларга ҳужум қилиб натижасиз ўз қароргоҳларига қайтишарди.
Фахр-ифтихорни касб этиш орзусида бўлган Пайғамбар (с)-нинг саҳобалари, кунлардан бир куни ул ҳазратдан қомондонликнинг оқ байроғини талаб қилишди ва бошқа гуруҳи эса уруш майдонига киришарди. Бу ўртада Марҳаб билан қарши урушишда ўз аскарларини зайиф деб билган мусулмонлар ҳаяжонланиб ва қурқиб ўз қароргоҳларига қайтишарди ва қўшун амирининг кўзларида қурқувни курганларини бошқаларга ҳикоялаб беришарди. Пайғамбар (с) уларнинг қочишларини кўриб мусулмонларнинг ғалаба қозонишларидан ноумид бўлган эдилар. Сўнгра кечалардан бирида қамондарлардан бири ўз дўстлари билан бирга қочиб қароргоҳга қайтган вақтида ул ҳазрат мусулмонларга қараб: "Эртага байроғимни Аллоҳ зафар эҳсон этадиган кимсага бераман. Бу зот Аллоҳни ва Пайғамбарни севган ва улар томонидан севилган одамдир! » дея марҳамат қилдилар. У ҳич қачон жанг майдонидан қайтмайди ва аллоҳ таоло у орқали бизларни ғалаба қозонишга етказади.
Р) Пайғамбар (с) тилидан ғалаба муждасини эшитиш мусулмонларнинг руҳияларини кўтарди. Улар эртага Пайғамбар (с) жанг байроғини қайси қамондонга топширишини билмасдилар ва шундай фикрлар билан ўхлаб қолишди.
Р) Бир киши айтди: Пайғамбар (с)нинг мақсадлари Али (а) дан бошқа ким бўлиши мумкин?
Бошқа киши жавоб берди : Пайғамбар (с) зикр этиб ўтган хусусиятлар мени ҳам ушбу фикрга солдиким ул ҳазратнинг мақсадлари Али бўлиши мумкин. Аммо Али (а)-нинг кўзлари зайифланиб қолган. У қандай қилиб бизнинг қумондонимиз бўлиши мумкин. Али (а)нинг кўзлари бу кунларда тоғларнинг баландлиги ва дашт-биёбонларни кўришга ҳам қодир эмас.
Р) Бир неча кундан бери Али (а)-нинг кўзлари касал бўлиб ўз қаршисида бўлган нарсаларни ҳам кўролмасди. Аммо қўёш ботиши билан Пайғамбар (с) Али (а)-ни излаш пайида бўлганларини барча мусулмонлар мушоҳада этишди.
Пайғамбар (с) сўрадилар: Али қаерда?
Бир киши айтди: Эй худонинг Расули, Али кўз оғриғидан азоб чекияпти!
Пайғамбар (с) айтдилар: Уни мени олдимга олиб келинглар!
Р) Мусулмонлар Пайғамбар (с) буюрган бўйруқларини бажо келтиришди. Али (а)-ни бир туяга миндириб Пайғамбар (с) олдиларига олиб келишди. Пайғамбар (с) меҳрубонлик билан Алининг кўзларига қўлини қуйиб дуо қилдилар ва уни худога топширдилар. Али (а)-нинг кўзлари гўё ул ҳазратнинг қўлларидан шифо топгандек бўлди. Пайғамбар (с) ўз қўлларида бўлган байроқни Али (а)-га бердилар ва айтдилар: Мусулмонларни қалъа дарвозасига олиб бориб қалъадагиларни ушбу уч йўллардан бирини танлашга даъват этгин. Ўз жонлари ва молларини сақлаш учун исломни қабул қилсалар, ёки ўз юртларида осойишталик билан яшаш учун мусулмонларнинг назоратини қабул қилсалар. Агар бу айтган сўзларимни қабул қилмасалар ва уруш мақсадида бўлсалар, уша вақтда уларнинг қалъаларига ҳужум қилгин.
Р) Али (а) отга минди ва Пайғамбар (с)-нинг бўйруқини бажаришга тайёргарлик кўрди.
Пайғамбар (с) ўз сўзларига қўшимча қилиб Али (а)-га айтдилар: Агар аллоҳ таоло бир кишини сен орқали ислом динига ҳидоят этса яхшиси аллоҳ йўлида қизилранг туяларни хайр-эҳсон қилгин.
Р) Али (а) жангчиларнинг раҳбари унвонида ушбу икки яҳудийлар қалъаларини нишонга олиб уларга ҳужум қилишди.