март 24, 2018 14:44 Asia/Tashkent
  • тарихий саналар
    тарихий саналар

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил фарвардин ойининг 3-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил ражаб ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил март ойининг 23-чи кунидир.

Бундан 1195 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 244 йил ражаб ойининг ойининг 5-чисида:

Мусулмон луғатшунос олими ва ёзувчиси Ибн Сиккият Аббосийлар мутаваккили дастури билан  шаҳодатга етказилди. Шиа мазҳаб ва эронлик машҳур ёзувчи, ровий, шоир ва олим  Ибн Сиккият Аҳвозий номи билан танилган Абуюсуф Яъқуб бин Исҳоқ Хузий қамарий 186 йитлда Хузистоннинг қишлоқларидан бирида таваллуд топди. Иб Сиккият ҳазрат Имом Ҳодий алайҳиссалом ва ва Имом Жавод алайҳиссаломнинг саҳобаларидан эди. Ибн Сиккият ўзининг шиа мазҳабига тегишли бўлганини ўткир тил билан баён этарди ва шу сабабдан ўз жонидан ҳам айрилди. Бир куни аҳли байт алайҳимсаломлар билан душманлик қиладиган Мутаваккил ундан менинг фарзандларим яхшими ёки имом Али алайҳиссаломнинг уғиллари яхшими деб сўради. Ибн Сиккият жавоб берди. Мен сени ва сенинг фарзандларингни Али алайҳиссаломнинг ходими Қанбар билан ҳам тенг қилмайман.  Мутаваккил ғазабланди ва унинг тилини кесиб ташлашга фармон берди. Унинг қулларини эса энг оғир қийноқларга солиб ўлдиришди. Ибн Сиккият араб шеъри ва луғатининг мутахассиси эди. У ўзидан 20 та асар мерос қолдирган. Улардан “Ислоҳул-Мантиқ вал-Алфоз вал-Аздод” асарини тилга олиш мумкин.       

 

Бундан 969 йил олдин ҳижрий-қамарий 470 йил ражаб ойининг 5-чисида: Қуръон илмларининг олими Ибн Банно оламдан ўтди. Ахлоқ тарихида, ҳадисда ва луғат ва каломдаги муҳаққиқлардан бири бўлган Абуали Абдуллоҳ ибн Банно қуръон илмларининг олими, мусулмон фақиҳ ва муҳаддиси кўп асарларини ўзидан мерос қолдирган. Ибн Банно асарларининг миқдорини150 –жилд яқинига тахмин қилишадиким унинг асарларидан фақат учта нусхаси ёзув шаклида Димишқнинг кутубхонасида сақланган. Ибн Банно 85 ёшида вафот этди.

 

Бундан 96 йил олдин ҳижрий-шамсий 1301 йил фарвардин ойининг 3-чисида:  Қум илмий ҳавзаси Оятуллоҳ Ҳож Сайид Абдулкарим Ҳоирий Яздий томонидан таъсис этилди. Муқаддас Қум шаҳри ислом зуҳур топишининг дастлабки асрларида диний уламоларнинг тарбиялаш, ҳамда маърифат ва билимнинг кенгайтириш маркази сифатида машҳур эди. Имом Ризо алайҳиссаломнинг катта опаси ҳисобланмиш Ҳазрат маъсума саломуллоҳи алайҳо матҳар марқадининг бу муқаддас шаҳрида вужуд топганлиги бу шаҳарнинг аҳамияти ва мавқеини оширди. Бинобарин Қум уламолари диний илмларнинг таълимига янада ривож-равнақ бериш учун Оятуллоҳ Ҳоирий Яздидан кумак сурашди. Ул ҳазрат уларнинг таклифларини қабул қилдилар ва аста-секин билан бу шаҳар ислом ва шиа маданиятининг ривожланиши ва тарқалишининг асосий устунига айланди, айниқса Эрон Ислом Инқилобининг ғалабасидан кейин ул ҳазрат таниқли олимлар ҳузур топиши билан машҳур илмий ҳавзасини ташкил этдилар. Қум илмий ҳавзаси  бугунги кунгача ҳуқуқшунослик, фалсафа, иқтисод,шарҳ, иллоҳиётшунослик ва бошқа исломий фанлар бўйича таниқли ва машҳур олимларни тайёрлаган.

  

Ҳижрий шамсий 1950  йил март ойининг 23-куни, яъни бундан 68 йил олдин Халқаро об-ҳавони ӯрганиш ташкилоти таъсис этилди. Бу ташкилот БМТга қарашли бӯлиб, дунёдаги об-ҳавони ӯрганувчи барча муассасалар у  билан ҳамкорлик қилишади.  Халқаро об-ҳавони ӯрганиш ташкилотини таъсис этишдан кӯзда тутилган мақсадлардан бири  қосмосни ӯрганиш, денгизчилик, қишлоқ хӯжалиги ва бошқа соҳаларда  бу ташкилот қӯлга киритган муваффақаятлардан самарали фойдаланишдир. Ҳар йили 23 март куни Халқаро об-ҳавони ӯрганиш куни сифатида нишонланади.