Илмий янгиликлар сари
Сўнгги йилларда молекуляр биолог ва шифокорлар саратон, аллергия, диабет ва бошқа бедаво касалликларга қарши курашда иммунотерапияга алоҳида эътибор қаратишмоқда. У ўз моҳиятига кўра жуда оддий – олимлар инсон иммунитетини саратон ҳужайраларига қарши йўналтиришга ҳаракат қилишмоқда, бунинг учун турли антижисмлар, тирик микроблар ва қатор бошқа ноодатий "ўлжалар"дан фойдаланилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Яқинда эронлик мутахассислар, Эрон Теҳрон Тиббиёт фанлари Университети мутахассислари саратон касаллигини иммун ҳужайраларини фаоллаштириш орқали муолажа этиш имконига эришишди.
Сўнгги йилларда молекуляр биолог ва шифокорлар саратон, аллергия, диабет ва бошқа бедаво касалликларга қарши курашда иммунотерапияга алоҳида эътибор қаратишмоқда. У ўз моҳиятига кўра жуда оддий – олимлар инсон иммунитетини саратон ҳужайраларига қарши йўналтиришга ҳаракат қилишмоқда, бунинг учун турли антижисмлар, тирик микроблар ва қатор бошқа ноодатий "ўлжалар"дан фойдаланилади.
Бугунга келиб иммунотерапиянинг клиник синовлардан муваффақиятли ўтган ва қатор мамлакатларнинг назорат органлари томонидан тасдиқланган бир неча тури мавжуд.
Сунъий айрисимон без ёрдамида соғлом ҳужайраларга тегмай, фақат саратон ҳужайраларига ҳужум қилувчи иммун ҳужайралари, яъни лимфоцитларни олиш мумкин.
Иммунитетнинг асосий вазифаларидан бири саратон ҳужайраларини эрта аниқлаб, унга қарши муносиб курашишдир. Саратон ҳужайраларини иммунитет улар қобиғидаги махсус белгилар орқалигина таниб олиб курашади, ўз навбатида саратон ҳужайралари ҳам бу белгиларни кўрсатмасликка ва иммунитетга ўзини сездирмасликка интилади.
Онкология олдида турган улкан муаммолардан бири ҳам айнан шу. Иммунитет соғлом ҳужайралардан саратон ҳужайраларини фаол ажрата билмаслигидир. Кейинги вақтларда онкологияда саратон касаллигини даволашнинг янги усулини ўйлаб топишга бир қатор уринишлар бўлди. Улар орасида энг кўзга кўринарли ишлардан бири сифатида иммун ҳужайралар саратон ҳужайраларини танишига ёрдам берувчи иммунологик усулни кўрсатиш мумкин.
Фанга маълумки, организмга тушган зарар келтирувчи микроб, вирус ва ёт таначаларни таниб олиб, уларни йўқ қилиш вазифасини, асосан, т-лимфоцит номли ҳужайралар бажаради. Аммо инсон танасидаги табиий т- лимфоцитлар, кўпинча, саратон ҳужайраларини ажрата билмаслиги туфайли саратон касаллиги ривожланиб боради. Энди олимлар биотехнология ёрдамида саратон ҳужайраларига ўта сезгир бўлган т-лимфоцитлар яратмоқда. Бу т-лимфоцитлар саратон ҳужайралари маркерларини тезда аниқлаб, бошқа иммун ҳужайраларини саратон ҳужайраларини ўлдириш учун “чақириб келиш” хусусиятига эга бўлади. Саратон касаллиги тўсатдан пайдо бўлмайди. Умуман ҳар бир касалликнинг бошланиш ва ривожланиш жараёни бўлганидек, саратон касал-лигида ҳам шу жараён мавжуд.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Кўпинча саратон касаллик нишонаси деб аталиб, сурункали кеча-диган патологик ўзгаришлардан сўнг ривожланади, шунингдек, тери, меъда, бачадон бўйнида-ги узоқ вақт битмайдиган, яралар, полиплар, сут безлари фиброадиноматози ва ҳоказолар оқиба-тида ҳам пайдо бўлади. Аммо шу касалликлардан кейин албатта саратон касаллиги ривожланади, деб бўлмайди.
Агар саратон касаллигига сабаб бўладиган организмдаги носозликлар ўз вақтида узил-кесил даволанса, бу хавфли касалликнинг олдини олиш мумкин.
Саратон касаллигининг характерли хусусиятларидан бири шуки, тўқимада ўсимта ҳосил бўлиб ривожлангандан кейингина касаллик белгилари юзага чиқади ва танадаги ўсимта ўсаётган аъзонинг функцияси кескин бузилади.
Саратон касаллиги бошланаётганда, у тананинг қайси қисмида ривожланаётганидан қатъи назар, қаттиқ оғриқ бермайди. Баъзи ҳолларда бемор оғриқни сезмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун бемор врачга кеч мурожаат қилади. Шу туфайли ҳам касаллик анча улғайиб кетади ва уни даволаш жараёни қийин кечади. Барибир, ҳар қандай шароитда организмда бирон ўзгариш ҳосил бўлса, дарҳол шифокорга учрашиш лозим, шундагина саратон касаллигининг олдини олиш, агар у бошланган бўлса, даволаш мумкин.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.