Биз билан Эронга келинг
Турбати Ҳайдария тумани
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азизлар, ўтган эшиттиришимизда Хуросон вилоятининг Кошмар минтақасида мавжуд айрим тарихий ёдгорликлар билан танишган эдик.
Кошмар жоме масжиди шаҳар марказида жойлашган ва унда ёзилган катибага кўра, қамарий 1213 йилда Қожор шоҳи Фатҳалихоннинг салтанатга етиш даври билан бир вақтда қурилган. Масжиднинг биноси оддий тарзда қурилган бўлсада, аммо шукуҳли кўринади. Ушбу масжид катта ҳовли ва ҳовли атрофида қурилган айвонлар ва ҳужралардан иборатдир. Бинонинг айвони ва масжиддаги меҳроб чиройли плиткалар безатилган.
Саййид Ҳамза бин Мусо бин Жаъфар (а) мақбараси ҳам Кошмар шаҳрининг диққатга сазовор ва зиёрат қилинадиган жойларидан ҳисобланади. Мазкур мақбара ҳам шаҳарнинг марказида жойлашган.Сағана ва мақбарага эга ушбу бинонинг масоҳати 2000 квадрат метрни ташкил этади. Катта боғ ёнида қурилган ушбу бино чиройли айвонлар, миноралар ва арклардан иборатдир. Мавжуд маълумотларга биноан мазкур макон Сафавия даврида бунёд этилган ва турли даврлар давомида таъмирланган.
Кошмар шимолидан беш километрлик узоқликда Имомзода Ҳамза (а) ва Имом Ризо (а)нинг биродарлари Саййид Муртазо (а)нинг мақбараси жойлашган. Ўтмишдан қолган тарихий ҳужжатларда маълум бўлишича, Саййид Муртазо (а) ҳижрий учиничи асрда умавийлар томонидан мазкур маконда шаҳодатга етказилган ва ўша ерда дафн этилган. Бугунги кунда ушбу зиёратгоҳ 1800 метр масоҳатга эга бўлиб, асосий бинодан ташқари мовий гунбаз ва коши (плиткалар) билан безатилган айвондан иборатдир. Мақбаранинг ҳозирги биноси қамарий 1399 йилда қурилган.
Кошмар туманининг муҳим биноларидан бири Саййид Ҳасан Мударриснинг мақбарасидир. У Эроннинг етук диний ва сиёсий шахсиятларидан эди. Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударрис шамсий 1249 йилда Исфаҳон вилоятида жойлашган Ардастон қишлоқларининг бирида таваллуд топган. У 16 ёшидан бошлаб диний фанларни Исфаҳон шаҳрида ўзлаштиради ва сўнгра Нажаф шаҳрига бориб, диний ҳавзада 7 йил таҳсил олганидан кейин Исфаҳонга қайтади. У тезда сиёсий фаолиятларни бошлайди ва кейинчалик мамлакат парламенти аъзоси ҳам бўлади. У кўзга кўринган олим сифатида парламент аъзоси бўлган эди ва яна олтинчи маротаба парламент аъзоси сифатида сайланган эди ва ушбу даврларда Ризохон Паҳлавийнинг мустабид режимига қарши мантиқий ва маъқул йўллар билан фикрини баён этарди. У нафақат сиёсатни диндан айро билмасди ва Англиянинг мустамлакачилик сиёсатларига ҳамда унга қарам бўлган Ризохон Паҳлавийнинг режимига қарши ҳам курашарди.
Мударриснинг шоҳга қарши тутган мавқеси Ризохонни ғазаблантирган эди ва шоҳ таҳдид ва террор қилиш хатари билан Мударрисни йўлидан қайтармоқчи бўлади. Бироқ Мударрис ўзи танлаган йўлдан қайтмасди. Шунда шоҳ яккалатиб қўйиш учун Мударрисни Машҳаднинг узоқ қишлоқларига сургун қилади ва сўнгра уни Кошмарга юбориб, ўша ерда уни қамоққа олади.
Мударрис истибдодга қарши курашишга ва исломий ақидаларига ҳамон содиқ қолган эди. Шу сабабдан Ризохон 1316 йилнинг рамазон ойида уни қатлга етказиш фармонини беради. Унинг хавфсизлик ходимлари Мударрисни Кошмар қамоқхонасида шаҳодатга етказишади. Унинг мақбараси сафавийлар давридаги меъморчилик санъати асосида қурилган бўлиб, мовий гунбаз, катта хона ва тўрт айвондан ташкил топган ва одамларнинг зиёратгоҳига айланган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Айтиш лозимки, Кошмар тумани муносиб об-ҳавога эга бўлгани боис гўзал табиий манзараларга ҳам бойдир. “Кўҳи Сурх” туристик минтақаси бунга яхши мисол бўла олади. Мазкур минтақа турли иқлим ва баландликлари туфайли хилма-хил ўсимликлар ва шифобахш гиёҳлар билан тўлиб-тошган. Унда жойлашган ва хос тарзда қурилган чиройли қишлоқлар ҳам ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига жалб этиши мумкин.
Хуросоний Разавийнинг бошқа муҳим туманларидан бири Турбати Ҳайдария ҳисобланади. Ушбу туман ҳудудлари шарқ томонидан Тойбод, Турбати Жом ва Раштхор туманлари ғарб томонидан Кошмар ва шимол томонидан Машҳад, Нишопур, Фураймон ва жануб томонидан Меҳвалот тумани билан чекланган. Турбати Ҳайдария туманининг тарихи Исломдан олдинги даврлар, яъни Ашконийлар ҳукмронлиги даврига бориб тақалади ва ўша замонларда “Зова” дея аталган. Ҳижрий олтинчи асрда машҳур ориф Қутбиддин Ҳайдар вафот топганидан кейин мазкур минтақа унинг номи билан аталган. Турбати Ҳайдария минтақасининг шаҳар ҳаёт тарзи ва шаҳар сифатида танилганининг тарихи эса кўпроқ Савафия даври билан боғлиқдир. Турбати Ҳайдария шаҳрининг ривож ва равнақ топиши икки юз йил олдин қожория асрида Исҳоқхон Қароий ҳокимияти даврига тўғри келади.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.