март 29, 2018 12:23 Asia/Tashkent

Милодий 2018 йил март ойининг 27 куни ва ҳижрий-шамсий йил билан 1397 йил фарвардин ойининг 7 куни Театр халқаро куни ҳамда Эронда театр ҳунарининг миллий куни билан туғри келади.

Милодий 2018 йил март ойининг 27 куни ва ҳижрий-шамсий йил билан 1397 йил фарвардин ойининг 7 куни Театр халқаро куни ҳамда Эронда театр ҳунарининг миллий куни билан туғри келади.

Инсон маънавиятини тарбиялашда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро санъат инсонни маънавий  жиҳатдан бойитади, ижодий қобилятини ривожлантиради, эзгулик сари етаклайди. 27 март- Халқаро театр куни 1961 йили ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида таёсис этилган эди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр саньати ҳодимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Эрон театри ҳам ўзининг 150 -чи йиллигини тажриба этмоқда ва ўзининг ушбу қисқа умри давомида ўзининг маҳорати, истеъдоди ва қудрати шунингдек ёрқин ижодкорлигини намойиш этди. Эроннинг театр соҳасида фаолият олиб борадиган санъаткорлар йиллар давомида бу кунни катта руҳия билан кутиб олишади ва Наврўз айёмлари таътилотларини эътиборга олган ҳолда бу маросим ва тантаналарнинг аксарияти дам олиш кунлари охирга етганидан кейин ўтказилади. Аммо театр халқаро куни билан эронликларнинг миллий байрами унвонида Наврўзнинг бир вақтнинг ўзида туғри келиши катта хурсандчилик ва ҳамдилликни вужудга келтирди. Наврўз - яъни янги кун ва театр эса доим янгиланиш ҳолатида қарор олган ҳунар, санъатнинг яратилиши ва ижод этилиши ҳисобланади. Миллий байрам юраклар баҳори ва табиатнинг жон бағишловчи айёмлари билан бирга бошланади.    

Театр инсонлар орасида ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликни вужудга келтириш йўлидир. Театр чиройли ва гўё тил билан инсоний ормонлар ва тинчликни амалда татбиқ этишнинг йўлидир. Наврўз эса махсус удумлар ва маросимларни барпо этиш билан ушбу сарзаминнинг ўтмиш тарихида Эрон халқининг ормонларини эсга келтиради. Баҳор байрами ва Янги йил байрами билан яна бир маротаба барчангизни табриклаб, дастурмиз давомида халқаро театр куни муносибати билан дунё театрининг ҳунармандлари томонидан йўллаган паёмларига бир назар ташлаймиз.

 Милодий 1961 йилдан бошлаб ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти таклифи билан бу куннинг йиллик паёми театр арсасида фаолият олиб борадиган санъаткор ва мутафаккирлари томонидан ёзилади ва дунё бўйлаб тарқатилади.  Жон Кокту, Артур Миллер, Пабло Неруда ва Августо Бавол бундан олдинги йиллар давомида театр халқаро куни учун паём содир этган санъаткорлар жумласидан ҳисобланишади. Театр халқаро  ташкилоти бу йил Юнеско ташкилоти томонидан таклиф этилган бешта минтақадан театр санъати арсасида фаолият олиб борадиган беш нафар санъаткорни танлади ва уларнинг паёмларини бир вақтнинг ўзида нашр этди. 2018 йил театр халқаро куни паёмларини содир этган санъаткорлар ва ёзувчилар Ҳиндустонлик Рам Гупал Бужож, ливанлик Мая Забиб, англиялик Саймон Мак Берни, мексикалик Сабина Барман, Котделвуардан Вара Лойкингдан иборат эди.

Ҳиндустон мамлакатининг Деҳли театри миллий мадрасасининг собиқ раҳбари ва университетнинг ўқитувчиси ҳамда театр режиссери Рам Гупал Бужож Осиё Тинч океани минтақасининг намояндаси унвонида ўзининг паёмида шундай деб ёзади: “Барча эвалюцион достонлардан кейин фақат қисқа бир шаклда шуни биламизки, ҳаётнинг барча шакллари абадий қолиш учун ҳаракат қилади. Ҳаёт имкон вужудга келиши билан замон ва макондан ташқари жовидон қолиш учун мойиллик зоҳир этади....Оммавий ахборот воситалари, илм ва технологиялар бизни қудратли бир шайтонга айлантириб қуйган. Бинобарин бугунги кундаги бўҳронлар театр шаклининг инқирози эмас, балки мазмун-мундарижа, хавотирланишлар ва баён этишнинг бўҳронидир. Биз энди ер курраси ва ундан кейин театрни нажот бериш учун бугунги инсониятга мурожаат этишимиз даркор. Санъаткорнинг ҳунари ва тирик ижро этиладиган театр намойишлари амалий тарзда бошланғич мактаблар ўқувчиларининг ихтиёрига қарор олиши лозим. Ишончим комилки, бундай авлод ҳаёт ва табиат ҳақиқатига жиддийроқ муносабатда бўлишади.”

2018 йилги халқаро театр кунининг иккинчи паёмини Ливан театр кампаниясининг асосчиси, ёзувчи, актер ва театр режиссери Мая Забиб Араб мамлакатларининг намояндаси унвонида йўллади. У ўз паёмида шундай ёзади: “Театр алоқа ўрнатиш лаҳзаси ҳисобланади. Ер юзидаги ҳеч қайси бошқа фаолиятлардан бирида учрамайдиган ва такрорланмайдиган мулоқот ва муносибатдир. Одамларнинг гуруҳ бўлиб оддийгина амал қилишлари  ҳисобланадиким, муштарак бир тажрибада иштирок этиш учун бир замон ва бир маконда тўпланишни ихтиёр этишган. Ўз инсоний алоқаларини қайта тиклаш, ихтилоф ва фарқиятлар ўрнига ўхшашликларни кашф этиш учун одамларни бир жамият бўлиш ва ўз андешаларини ўртага қуйишга даъват этишдир. Театр тахайюлот ва достонларни намойиш этиш қудрати орқали бирбиримизни ва дунёни кўриш учун бизга янги йўл очиб беради. Чидаб бўлмас жоҳиллик ўртасида муштарак тафаккур қилиш учун фазони яратади...”  

27 мартни улуғлаш учинчи паёми Анлияда икки композицияли теартга асос солган актер Саймон Мак Берни томонидан ёзилган. У ўз паёмида шундай деб ёзади:”Кўп одамлар борки, театрни истамаймиз ёки буни ўзгартира олмаймиз деб айтишади. Аммо театр эса яшайверади. Театр бир қароргоҳ ҳатто айтишим мумкинки, бир бошпанаҳ ҳисобланади. Бу ерда одамлар тўпланиб бир зумда жамиятни ташкил этишади. Бу ишни доим қилиб келганмиз. Барча театрлар инсоний биринчи жамият ҳисобланадиким, 50 нафардан бошлаб 14 минг нафаргача бўлган одамлар  йиғилишади.”

Ҳақиқатан ҳам ҳеч бир санъат театр ўрнини босолмайди. Чунки театрда томошабин бир тўп истеъдодли кишилар билан бирваракайига жонли мулоқотда бўлади. Саҳна асарининг таъсири жуда кучли. Театр санъати ҳаётни, воқеа-ҳодисаларни, турли курашлар ва зиддиятларни, ички кечинмаларни драматик хатти-ҳаракатларда, актёр ижроси орқали акс эттиради.