июл 18, 2016 04:54 Asia/Tashkent

Англия астрономи Уилям Ҳершел галактика моҳиятини кашф этди

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба,    ҳижрий-шамсий 1395 йил  тир    ойининг 28-си, ҳижрий-қамарий  1437 йил шаввол ойининг 13-си ва милодий  ҳисоб билан 2016 йил 18 июль.

Бугундан 234 йил олдин, милодий 1782 йилнинг 18 июлида инглис астрономи Уилям Ҳершел галактика моҳиятини кашф этди. У ўзи ясаган телескоп  билан  юлдузларни кузатади ва  галактикада мавжуд сомон йўлини кўплаб юлдузлардан иборат эканлигини ва қуёш системаси ҳам унинг жуда  кичик бир қисми эканлигини исботлайди ҳамда ушбу системадаги барча  жисмлар фазода биргаликда ҳаракат қилишини таькидлайди. Ҳершел, шунингдек, Уранус сайёрасини кашф этган. У милодий 1822 йилда 84 ёшида вафот этган.

Бугунги кундан 69 йил олдин, яъни милодий 1947 йилнинг 18 июль  ойида  Англия мустамлакачилигига қарши Ҳиндистон халқининг узоқ муддатли курашларидан кейин ушбу мамлакат парламенти Ҳиндистон мустақиллик қонунини тасдиқлашга мажбур бўлди. Европаликларнинг Ҳиндистондаги нуфузи ва ҳукмронлиги 16 асрда бошланган эди. 18 асрда Франция ва Англия ўртасида Ҳиндистонни мустамлака қилиш ва ғорат этиш рақобатлари кескинлашади. Ушбу рақобатларда Англия ғолиб чиқади. Шундан кейин Англия Ҳиндистон халқига босимлар ўтказишни ва ушбу мамлакат бойликларини толон-торож қилишни кучайтиради. Уларнинг ушбу амаллари маҳаллий халқнинг кўплаб қаршиликлари билан ҳам юзмаюз бўлади. Йигирманчи асрнинг бошларида Англияга қарши ҳиндуларнинг салбий муқовамати Маҳатма Ганди раҳбарлигида янги кўламга эга бўлади. Натижада Англия Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб зарарлар кўрган бўлсада, Ҳиндистон мустамлакачилигидан қўл тортади. Ушбу ҳолда Англия ҳукумати ҳиндулар ва мусулмонлар ўртасида вужудга келтирган ихтилофлар  оқибатида Ҳиндистон икки мамлакат, яъни Ҳиндистон ва Покистонга бўлинади.

Бундан 36 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1359 йилнинг 28 тир ойида эронлик адиб ва олим Жалолиддин Ҳумоий  оламдан ўтади. У шамсий 1278 йилда Эрон марказида жойлашган Исфаҳон шаҳрида  фозил бир оилада таваллуд топган. Устод Ҳумоий беш ёшда бўлган даврида бошланғич таълимни отасидан ўрганади ва фиқҳда ижтиҳод даражасига етади. У, жумладан, адабиёт, фалсафа, усул ва астрономияни маҳорат билан ўрганади. У таҳсил олиш йиллари ва ундан кейинги даврларда кўплаб шогирдларни тарбиялаган. У сермаҳсул олим бўлиш, таълим бериш билан биргаликда кўплаб китоблар ёзган. ”Эрон адабиёти тарихи”, “Адабий санъатлар”, “Валаднома маснавийси” шулар жумласидандир. Устод Ҳумоий Эрон университетлари ва мактаблари учун адабиёт ва исломий маориф бобида ҳам кўплаб дарслик китоблар ёзган.

Қадрли тингловчилар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.