март 31, 2018 11:15 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил фарвардин ойининг 11-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил ражаб ойининг 13-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 31-март.

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил фарвардин    ойининг 11-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил ражаб    ойининг 13-си ва милодий ҳисоб билан 2018  йил  31-март.

Бугунги сана амирулмўминин  Имом Али (а) ҳазратларининг валодат кунлари билан тўғри келади. Ушбу сана муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз.

Бундан 1462 йил муқаддам, ҳижратдан  олдинги 23- йилнинг 13-ражаб ойида  Ислом пайғамбари (с)нинг амаквачалари, куёвлари ва ўринбосарлари  ҳазрат Али бин Абу Толиб (а) Каъба  уйида дунёга келганлар.

Бундан 1462 йил муқаддам, ҳижратдан  олдинги 23 йилнинг 13-ражаб ойида  Ислом пайғамбари (с)нинг амаквачалари, куёвлари ва ўринбосарлари  ҳазрат Али бин Абу Толиб (а) Каъба  уйида дунёга келган.

Ул ҳазратнинг оналари Фотима бинт Асад ва оталари Абу Толиб  эдилар. Али ҳазратлари болалик чоғидан бошлаб  Ислом пайғамбари (с) нинг  тарбия ва таълимларини олганлар. Ҳижратнинг иккинчи йили охирларида Худо расули (с)нинг қизларига уйланганлар.

Ислом ибтидосидан   бошлаб, ҳазрат Али алайҳиссалом Расулуллоҳ (с)нинг   ёнларида эдилар. Даъват пайти хоҳ хуфёна , хоҳ ошкора бўлсин   Макка ёки Мадинада   ҳар қандай фидокорликка тайёр эдилар. Ислом  тараққиёти       йўлида   хизмат ва   мужоҳадат қилиб, мислсиз жасоратлар   кўрсатдилар.

      Ҳазрат Али (а)    биринчи бўлиб иймон   келтирдилар ва ул ҳазрат болаликдан    яктопараст эдилар.

Ўша    замон одамлари   каби    бутпарастлик қилмаган эдилар.

       Исломни қабул қилишда  илғор бўлиш ўзига хос фазилатга эга эди. Бу фазилатни Қуръони   карим таъкидлаб, "Исломни   қабул қилишда   бошқалардан   илгари   бўлганлар   Аллоҳ таъолонинг   наздида   олий мартабага   эгалар", деб буюради.

Бугунги кундан 422 йил олдин, милодий 1596 йилнинг 31-март ойида франциялик  етук файласуф, математик ва физик Рене Декарт таваллуд топган.У фалсафа ва математикага доир билимларни  чуқур ўрганиб,  ушбу соҳаларда  устозлик даражасига  етади.  Декарт бир муддат дунё бўйлаб сайёҳат қилади  ва Голландияда  муайян бир вақтгача  илмий тадқиқотлар  олиб боради.  У математика фанини бошқа фанлардан кўра  мукаммалроқ деб ҳисобларди. Декартнинг фалсафа илмига кўрсатган таъсири каттадир ва  баъзилар уни янги  фалсафанинг отаси деган  лақабни  беришган.  Декарт  фалсафа  билан бирга  физика соҳасида ҳам  кенг тадқиқотларни амалга оширади. 

Рене Декарт табиатан қизиққон бўлса-да, баҳс ва тортишувлар чоғида доимо ўзини муносиб тута билган. У биринчи бўлиб «Эфир» атамасини ва у ҳақидаги ғояни фан оламига олиб кирди. «Фикрлаяпман, демак мавжудман», — деган нақлни ҳам Декарт ўйлаб топган. Шунингдек, у биринчи бўлиб, камалакнинг пайдо бўлиш сабаблари ва унинг табиатини тушунтириб берди.

Декарт 1650 йилнинг 11 февралида етти кун давом этган аёвсиз безгак хуружидан сўнг вафот этади.

Бизгача Рене Декартнинг қуйидаги асарлари етиб келган: «Ақлни бошқариш қоидалари», «Коинот ёки олам ҳақида мушоҳадалар», «Фалсафа ибтидоси», «Услуб ҳақида мушоҳадалар», «Ҳандаса» ва бошқалар.

Бугунги кундан 1160 йил олдин, яъни  ҳижрий- қамарий 279 йилнинг 13- ражаб ойида етук муҳаддис, ровий  ва кучли  хотирага эга ҳамда   Абу Исо Тирмизий номи билан машҳур бўлган Абу Исо Тирмизий Муҳаммад бин Исо оламдан ўтган.

Унинг беназир хотираси бошқаларни ҳайратга солган ва Имом Бухорийнинг хос шогирдларидан эди. Унинг “Саҳиҳи Тирмизий” номли китоби  суннат аҳли учун биринчи даражали манба ҳисобланади. Бу буюк зот 70 ёшида вафот этган. 

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.