апрел 09, 2018 14:29 Asia/Tashkent

Қуръони каримнинг яратилиш ҳақида фикр юритишга буюриши сабаби унинг бутун борлиқ ҳақида тадқиқ этиб, улкан ҳақиқатга қӯл топиши ва шу билан бирга Парвардигори олам қудратига англаб бориши учундир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши илк сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Кӯплаб одамлар ӯз ҳаётларида жавоб топмаган саволларга дуч келишлари мумкин. Оддий бир кишидан олиб, то олим ва мутафаккиргача ҳаётда шундай ҳолатга учраганки уни ӯша вазият ҳақида чуқур ӯйлашга мажбур бӯлган.

Яратилиш ҳам айнан шу мавзулардан бӯлиб, бу мавзу аввалдан кӯплаб одамлар диққатини ӯзига жалб этиб келмоқда. Яралган мавжудотлардан Яратувчи нишонасини кӯриш самовий динларда ӯз таъбирини топган масалалардан бӯлиб, ислом динида яратилиш, коинот ва унинг сир-синоати ҳақида фикр юритишга буюрилган.

Қуръони каримнинг яратилиш ҳақида фикр юритишга буюриши сабаби унинг бутун борлиқ ҳақида тадқиқ этиб, улкан ҳақиқатга қӯл топиши ва шу билан бирга Парвардигори олам қудратига англаб бориши учундир.

Инсон ҳаёт, коинот ва инсон ҳақидаги ҳамда буларнинг дунё ҳаётидан илгариги Вужудга ва дунё ҳаётидан кейинги Ҳаётга алоқадорлиги ҳақидаги фикр билан уйғонади. Инсон ҳаёт ҳақидаги тушунчаларига кўра ҳаётдаги турмуш тарзини шакллантиради. Масалан, инсоннинг ўзи ёқтирадиган шахс ҳақидаги тушунчалари унинг ушбу шахсга нисбатан қўллайдиган муомала тарзини шакллантиради. Шунингдек, унинг ўзи ёқтирмайдиган шахс ҳақидаги тушунчалари ҳам бу шахсга нисбатан қўллайдиган муомала тарзини белгилайди. Ўзи танимайдиган, у ҳақда ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган бошқа бир шахсга нисбатан қўллайдиган муомалада ҳам инсондаги тушунчалар асосий ўринни эгаллайди.

Демак, инсоннинг яшаш тарзи унинг тушунчаларига боғлиқдир. Тушунчаларни ўзгартиришнинг ягона йўли дунё ҳаёти ҳақидаги фикрни вужудга келтиришдир, токи шу фикр ёрдамида дунё ҳаёти ҳақидаги энг тўғри тушунчалар вужудга келсин. Коинот, инсон, ҳаёт, бу дунё ҳаётидан илгариги Вужуд ва бу дунё ҳаётидан кейинги ҳаёт ҳақидаги ҳамда коинот, инсон ва ҳаётнинг мазкур Вужуд ва ҳаётга боғлиқлиги ҳақидаги фикр вужудга келтирилгандан кейингина бу дунё ҳаёти ҳақидаги фикр натижа бера оладиган шаклда бир нуқтага боғланади ва марказлашади. Бундай иш коинот, инсон ва ҳаётдан ташқаридаги, буларнинг доирасига кирмайдиган нарсалар ҳақида умумий фикрни бериш билан амалга оширилади. Чунки ушбу умумий фикр фикрий пойдевор бўлиб, ҳаёт ҳақидаги барча фикрлар унинг устига қурилади. Бу Яратувчи ҳамма жонли ва жонсиз мавжудотларни йўқдан бор қилган. У Вожибул-вужуд (яъни, бор бўлиши зарур) зотдир. У бошқа тарафидан яратилган эмас. Агар У бошқа тарафидан яратилган бўлса, яратувчи бўлмас эди. Унинг яратувчилик сифатига эга бўлишининг ўзиёқ бошқа тарафидан яратилмаган ва Вожибул-вужуд бўлишини тақозо этади. Чунки ҳамма нарса мавжуд бўлишида Унга суянади. У эса мавжуд бўлишда ҳеч нарсага суянмайди. Барча нарсаларнинг яратган Яратувчиси бўлиши зарурлигига келсак, буни қуйида тушуниб олиш мумкин.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Ақл идрок қиладиган нарсалар инсон, ҳаёт ва коинотдан иборат. Бу нарсалар эса чеклангандир. Бинобарин, уларнинг ҳар бири ожиз, нуқсонли ва ўзидан бошқага муҳтождир: Инсон чеклангандир, чунки у ҳар бир соҳада ошиб ўтиб кета олмайдиган қандайдир чегарага бориб тўхтайди. Шунга кўра у чеклангандир. Ҳаёт чеклангандир, чунки у фақат айрим-айрим мавжудотларда намоён бўлади.

Мана шунинг учун ҳар бир инсон ўз имонини фикр юритиш, изланиш ва ибрат назаридан келиб чиқадиган имон даражасига кўтармоғи даркор. У Аллоҳ Таолога имон келтириш бобида ақл-идрокни мутлақ ҳакам қилиб олмоғи зарур. Қуръони Карим хилма-хил сураларда коинотга назар солиб, ундаги қонуниятларни ўрганиб чиқиб, уни йўқдан бор қилган Яратувчига имон келтириш учун йўл топишга қаратилган даъватни юз марталаб такрорлайди. Бу даъватларнинг барчаси инсоннинг ақлий қувватларига қаратилган бўлиб, уни чуқур фикр юритишга чақиради. Инсоннинг имони ақл ва далил асосида вужудга келишини хоҳлайди. Бу даъватлар инсонни ота-боболарининг ақидаларини улар ҳақида фикр юритмай, текшириб кўрмай, уларнинг ҳақиқат эканига ишонч ҳосил қилмай туриб кўр-кўрона қабул қилишдан эҳтиёт бўлишга чақиради.

Ҳурматли тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.