апрел 09, 2018 14:34 Asia/Tashkent

Яратувчининг тадбир ва ҳикматлари нишоналаридан бири, бу Ул зотнинг инсонни она қорнида муайян шаклда яратишидир. Ҳомила аввалида ҳеч бир сурат ва шаклга эга бӯлмай, вақт ӯтиши билан аста-секин шаклланаверади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Кӯплаб одамлар ӯз ҳаётларида жавоб топмаган саволларга дуч келишлари мумкин. Оддий бир кишидан олиб, то олим ва мутафаккиргача ҳаётда шундай ҳолатга учраганки уни ӯша вазият ҳақида чуқур ӯйлашга мажбур бӯлган.

Яратилиш ҳам айнан шу мавзулардан бӯлиб, бу мавзу аввалдан кӯплаб одамлар диққатини ӯзига жалб этиб келмоқда. Яралган мавжудотлардан Яратувчи нишонасини кӯриш самовий динларда ӯз таъбирини топган масалалардан бӯлиб, ислом динида яратилиш, коинот ва унинг сир-синоати ҳақида фикр юритишга буюрилган.

Бугунги дастуримизда инсон аталмиш энг олий ва комил мавжудот ҳақида суҳбатлашамиз. Исломий ривоятларда ҳам ҳар ким ӯзини таниса, Худони танийди деб такидланган.

 Яратувчининг тадбир ва ҳикматлари нишоналаридан бири, бу Ул зотнинг инсонни она қорнида муайян шаклда яратишидир. Ҳомила аввалида ҳеч бир сурат ва шаклга эга бӯлмай, вақт ӯтиши билан аста-секин шаклланаверади. Худди бир гуруҳ рассомлар кеча-кундуз унинг устида ишлаб, қисқа бир муддатда кичик бир заррадан ажойиб бир санъат асари яратишганидек туюлади.  Холиқи олам инсон аталмиш мавжуднинг яратилишида ҳайратланарли ҳолда ӯзининг қудратини намойишга қӯйган.

Бугунги кунда ҳам эмбриология соҳаси мутахассислари диққатини ҳам инсон шаклланиши марҳалалари ӯзига жалб этган бӯлиб, Қуръони каримнинг бу мавзудаги ҳақиқатларини тан олишган. Барча тирик мавжудот организми ҳужайралардан ташкил топгани ҳаммага маълум. Инсон бадани тизилиши ҳам энг кичик воҳид, яъни ҳужайралардан иборат. Аммо инсон баданининг ана шу кичик воҳиди, яъни ҳужайраларнинг тизилишида ҳам ажойиб илоҳий ҳикмат бор.

Одам организми турли тўқима ва органлари ҳужайраларининг шакли турлича, яъни, шарсимон, дуксимон, овал, юлдузсимон ва ҳоказо шаклларда бўлади. Ҳужайраларнинг ҳажми ҳам турличадир, уларнинг ҳажми 5-10 микрондан 100 микронгача ва ундан катта бўлиши ҳам мумкин. Барча тўқима ва аъзолар ҳужайраларининг умумий ту-зилиши ўхшаш бўлади. Ҳар бир тўқима ва аъзонинг ҳужайралари маълум вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Масалан, безларнинг ҳужайраси фермет ёки гормон ишлаб чиқаради. Миянинг ҳужайраси нерв ҳужайраларининг таъсирларини қабул қилиш, уларни анализ ва синтез қилиш, шунингдек, ишчи органларда ҳаракатларни бошқариш вазифасини бажаради. Албатта бизнинг ҳар биримиз болалигимиздан баъзи бир ҳодисаларни эсда сақлаганмиз. Инсоннинг нарсаларни эсда сақлаши қобилияти, яъни хотираси  ҳақида бирор маротаба ӯйлаганмисиз.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Хотиранинг физиологик асослари бош мия ярим шарлари қобигида муваққат нерв боғланишларининг ҳосил бўлиши, мустаҳкамланиши ва кейинчалик активлашуви( жонланиши) дир.

Идрок этиш — бу сезги органларининг рецептор қисмига бевосита таъсир этиш орқали атрофдаги нарсаларни, воқеа-ҳодисаларни онгда акс эттирилиши ва англаб етилишидир. Сезиш жараёни билан биргаликда ҳис қилиш инсоннинг ташқи дунёда бевосигa ҳиссий мўлжалини таъминлайди. Ҳис қилиш билим ва тафаккурнинг мухим босқичидир ва доимо у ёки бу даражада фикрлаш, хотира, диққат билан боғлиқдир. Инсон бош мияси энг муҳим ва ҳали тўлиқ ўрганилмаган тана аъзоси ҳисобланади. Кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида олимлар инсон бош мияси ҳақида янгидан янги маълумотларни “кашф” этишмоқда. Маълумки, бош мия инсон организми фаолиятини бошқариб турадиган марказий бошқарув органи ҳисобланади ва барча ҳатти-ҳаракатлар, физиологик ва руҳий жараёнлар, сезги-ҳиссиётлармиз бош мия фаолиятига боғлиқ.

Бош мия организмнинг барча фаолиятини бошқариб турувчи марказий бошқарув органидир. Бизнинг ҳаракатларимиз, аъзолар фаолияти, моддалар алмашинуви, фикрлашимиз, сезгиларимиз, ҳиссиётларимиз, хоҳиш иродамиз барчаси бош мия фаолиятига боғлиқ . Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан устун қилиб яратди, бу устунлик унинг онглилигидадир. Ана шу онг бош мия фаолияти туфайлидир.

Ҳурматли тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.