август 27, 2016 09:16 Asia/Tashkent

Рисолат, Жумҳурии исломи ва Қудс газеталари

 Рисолат, Жумҳурии исломи ва Қудс газеталари

Рисолат газетаси шундай ёзади, фаластинлик манбалар  сионистик режим якшанба куни кечаси ва душанба кунинг бомдод вақтида Ғазза секторига ер ва ҳаво орқали 60 маротаба ҳужум қилди,-деб эълон қилди. Мазкур ҳужумлардан сионистик режимнинг мақсадини шундай хулоса этиш мумкинким, бу режимнинг энг муҳим мақсадларидан бири бу келишувга келиш музокараларида савдолашиш қудратини оширишдир.

Фаластин мухторият ташкилоти ва синистик режим ўртасидаги музокараларнинг яқин қолганини эътиборга олган ҳолда Натаниёҳу ушбу музокараларда тўлиқ қуллари билан қадам қуйиш пайидадир ва Маҳмуд Аббосдан кўпроқ имтиёз олишни истайди. Иккинчи далил бу қандай бўлмасин муқовимат гуруҳларини синовдан ўтказиш ва уларни қурқутиш ва ваҳимага солишни мақсад қилган. Бошқа томондан айрим мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Натаниёҳунинг мақсадлари учинчи интифоза ва ишғолий сарзаминлардаги  оқибатлари ва сабабидан бўзилган ва у Либерманнинг кўмаки билан бундай ҳужумларни амалга ошириш билан оммавий афкорнинг босими остидан қандайдир ўзини қутқариш учун ҳаракат қилмоқда.  Ва ниҳоят айтиш мумкинким, айтилган барча далилалар ва сионистик режимнинг қийинчиликлари ва минтақанинг оғир вазъиятини эътиборга олган ҳолда, ҳозирги шароитда Ғазза секторига қарши сионистлар томонидан янги урушни бошлаш мумкин эмас ва эҳтимол бу режим ўзининг чекланган мақсадларини амалга ошириш учун бундай ҳужумлар билан паноҳ топади.     

                                   *****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг сиёсий таҳлилида шундай ёзади, Сурияда ўзгаришларнинг жараёни кундан кунга террористларнинг зарари ва муқовимат фронтининг манфаати ҳамда Сурия қонуний давлатининг қудратини мустаҳкамлаш ва ушбу мамлакатнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш жиҳатида ҳаракат қилмоқда. Энди Сурияда Сурия, Эрон, Ҳизбуллоҳ партияси, Россия ва Хитой давлатидан бир ҳақиқий коалиция ташкил этилганким, ушбу мамлакатга барқарорликни қайтариш ва терроризмни йўқ қилиб ташлашда таъсирчан рол уйнайди. Назоратчилар аксариятининг тан олишига кўра, мазкур коалиция ҳақиқий бир долзарб бирлашиш ҳисобланадиким, терроризм билан қарши кўрашишда таъсирчан муҳим рол уйнайди. Қатъийлик билан терроризм жабҳасини мағлубиятга юзмаюз этиш ва Сурия армиясининг ғалаба қозониши террористлар ҳомийларининг қароргоҳидаги аъзолар ўз бирдамликларини қулдан бой беришган ва таҳлукага юзмаюз бўлишган . Бу ўзгаришлар мажмўаси шундан далолат берадиким, террористларнинг комилан мағлуб бўлишлари ва Сурияда ососйишталик ва барқарорликнинг қайтиши бошқа замонларга қараганда кучлироқ бўлган.   

                                   *****

Қудс газетаси Яман баробарида Россиянинг сиёсати ҳақида шундай ёзади, яманликлар охирги ойлар давомида саъудияликлар билан тўқнашишда кўзга ташланадиган мувафаққиятларни қулга киритишди. Ол-Саъуд Санъода Зайдийлар ва уларга иттифоқчи бўлган томонларнинг ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш ва ҳатто бевосита тўқнашувларни ижод этиш учун катта харажотлар ва сайъ-ҳаракатларни сарфлади. Саъудияликлар шунингдек ахмоқликча бегуноҳ халқни бомбардимон қилишади ва мактаблардан бирига қилган охирги ҳужумлар оқибатида яманлик унлаб болаларнинг ҳалок бўлишлари бундай ҳаракатнинг охирги намунасидир. Бундай шароитда тажрибага эга бўлган ва бундан олдин Масква билан яқин алоқада бўлган сиёсатчи  Абдуллоҳ Солеҳ Россиядан Яманга келишни хоҳлайди ва руслар эса Яман баробарида эҳтиёткорлик сиёсатларини олиб боришади.

Сурия ва Ироқда  ҳоким бўлган шароит ва ҳатто Украинада вужудга келаётган ҳодисаларга эътибор қаратиш шуни англатадиким, руслар Ғарб баробарида ўзларининг қаршилик кўрсатишларини давом этиш учун жиддий бир имтиёзли картани қулга киритиш пайидадирлар. Бу янги имтиёз улар учун катта қадр-қийматга эгадир.         

      

                                    *****

Муҳтарам тингловчилар Эрон матбуотига бир назар дастурига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Мен эса сиз билан хайрлашаман. Меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!