август 27, 2016 04:54 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 6- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 27-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 6- чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил зилқаъда ойининг 24-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август  ойининг 27-чи кунидир.

                           

Бундан 1237 йил олдин, ҳижрий –қамарий 200 чи йил зийлқаъда ойининг 24 чисида:

 Ҳазрат Имом Ризо (а) Мадина шаҳридан чиқиб, қадимий Эроннинг шимол- шарқида жойлашган Марв шаҳрига сафарини бошладилар. Аббосийлар сулосасининг 7 чи халифаси- Маъмуннинг босимлари ва мажбур қилиши билан Имом Ризо (а) қадимий Хуросоннинг ушбу шаҳрига сафар қилдилар. Зеро Маъмун Ҳазрат Имом Ризо алайҳисалом нуфузидан хавотирга тушиб, шу восита билан Ул ҳазратни ўз назорати остида олишни назарга тутганди. Маъмун Марв шаҳрида Ҳазрат Имом Ризо (а) га  ўз валиаҳди бўлишларини таклиф қилди. Маъмун бу таклифи билан ўзини Ҳазрат пайғамбаримиз аҳл байтлари алайҳимсаломларга дуст ва тарафдор қилиб кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо Ҳазрат Имом Ризо (а)  турли шароитларда нафақат Бани Аббос ҳукумати билан ҳамкорлик қилмади, балки бу ҳукуматни ноқонуний ва золим эканлигини фош этишни бошладилар. Ул Ҳазрат Маъмун ҳукуматининг нотўғри сиёсатлари ва зулм истибдодини фош этарди. Ниҳоят Маъмун Имом Ризо (а)-нинг шўҳратлари , обру -эътиборлари ва нуфузларига ҳасад қилиб, ҳижрий-қамарий 203 чи йилда Ул Ҳазратни заҳарлантириб, шаҳодатга етказди.

 

Бундан 1128 йил олдин ҳижрий қамарий 309 йил зилқаъда ойнинг 24-чисида:  

Эроннинг суфийлари ва шоирларидан бири Ҳусайн Бин Мансур Ҳаллож ўлим  жазосига маҳкум этилди. У ҳижрий қамарий 244 йилда Эроннинг жанубидаги Байзо шаҳрида таваллуд топди ва диний илмларни ўрганишни бошлади ва 12 ёшлигигача  Қуръонни ёдлади.  Ҳаллож ёшлигидан бошлаб суфийликнинг расм-русумларини ўрганди ва Эроннинг Шуштар шаҳри , Ироқнинг Басра ва Бағдод шаҳарларида  шундай  устодларини топдики уларнинг  ҳар бири бир неча сабаблар орқали уни рад этишди. Шу ҳол билан у суфийчилик ибодати  ва сайри сулукини давом этди ва Эроннинг  айрим шаҳарлари,  Мовароуннаҳр, Ҳиндистон  ва ҳаттоки Хитойга  халқини ўзининг динига даъват этиш учун сафар қилди. Ҳаллож ҳ.қ  290 йилда учинчи маротаба ҳаж маросимини бажо  келтиришга борди. Шунингдек ўзининг қайтишида шундай сўзларни айтдиким айрим уламолар ва ҳаттоки суфийлар нуқтаи назарига кўра бу сўзлар  нотўғри ва куфр ҳисобланарди. Ҳалложнинг тарафдорлари кўпайиши ва Бағдодда Аббосийлар қаршисида низоъ ижод этиши учун у таъқиб остига қарор олди ва бир неча маротиба муҳокима этилиб қилдириб қамоққа олинди. Аммо сиёсий мазмунга эга бўлган  сўнги муҳокимада уни жазо ўлимига маҳкум этишди.

Бундан 242 йил олдин шу куни, милодий 1770 йил 27 августда немис файласуфи, немис классик фалсафаси ва романтизм фалсафасининг асосчиси Георг Вилгелм Фридрих Гегел дунёга келди. У бир неча университетда дарс бериши ва китоб ёзишига қарамасдан қашшоқ эди. Милодий 1806 йилда Германиянинг Наполеон томонидан босиб олинишидан сўнг Гегел франсуз генералининг характерини ёқтирди. Гегел тарихни бир неча босқичга ажратди ва Худо тарихнинг йўналишини белгилайдиганига ишонарди. Шунингдек, бу файласуф "ҳар нарсанинг ичида унинг мухолифи мавжуд ва бу иккаласининг зиддиятидан янги ҳодиса ё вазият вужудга келади" деган назарияни илгари сурди. Гегел ўз назариясини ёритиш учун "Руҳ феноменологияси", "Мантиқ илми" ва " Фалсафий илмлар энциклопедияси" каби китобларни ёзди. У милодий 1831 йилда оламдан ўтди.