Иймон зиёси
Доно ва меҳрубон яратгувчига эътиқод қилмоқ инсон фитратида ҳам мавжуддир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
«Иймон зиёси” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Америкалик янги мусулмон бўлган Эмили Карик шундай деб айтади: “Албатта мукаммал бўлиш учун мен узоқ йўл кезишим лозим бўлади. Аммо шунга англаб етдимки, ҳақиқий хурсандчилик ва қувонч ҳосил қилиш Худонинг ризоятидадир. Дунёдан ҳосил бўлган қувонч ва хурсандчилик вақтинчаликдир.”
Доно ва меҳрубон яратгувчига эътиқод қилмоқ инсон фитратида ҳам мавжуддир. Болиқни бутунлайин ўз иҳотасига олган қудратли ва ҳаким парвардигор уни энг яхши шакл ва аниқ тизимда вужудга келтирган ва уни бошқаради. Айрим одамлар ўзларидаги ички художўйлик нидоларига жавоб беришади ва бу мислсиз холиққа тоат-ибодат қилишади. Айрим одамлар эса ўз йўлларини йўқотиб ўзларининг асосий яратувчиси ўрнига бошқа мавжудотга сиғинишади. Аммо бир гуруҳ одамлар эса иддао қилишадиким, усулан Худонинг ўзи йўқ ва олам яратгувчисиз яратилган ва бошқарилади. Бу дунёдан кейин бошқа бир дунё вужудга келади. Америкалик ёш қиз Эмили Карик охири ўзининг худога нисбатан бўлган фитратининг нидосига жавоб берган шахслардан биридир.
Хонум Эмили Карик Худога ишонмаслик далили ҳақида шундай айтади: “Мен католик бўлган оилада дунёга келдим. Албатта фақат номи католик бўлган оилада дунёга келдим. Ота-онам мазҳабий эмасдилар. Улар ҳатто мени сувга чуқинтирмаган эдилар. Бас агар сиз бу мазҳабий маросимни ижро этмаган бўлсангиз расмий равишда масеҳий ҳам эмассиз. Натижада исломни қабул қилишдан олдин Худосиз эдим.” Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Эмили ота-онасининг диний эътиқодсизлиги уни ҳам Худога ишонмасликка ундаган эди. Бу мавзў ота-оналар фарзандлари, айниқса ўспирин ва болаларнинг эътиқодларига қай даражада тасир етказишларидан далолат беради. Бу америкалий хонум ҳар бир инсоннинг зеҳнини банд этадиган саволларга юзмаюз бўлди. Аммо Худо ва қиёматга мункир бўлганлар бу саволларга жавоб бера олишмайди. У бу ҳақда шундай деб айтади: "Ростини айтсам, махсус мазҳабга эга бўлишни истамасдим. Яъни бунга эҳтиёж йўқ деб уйлардим. Аммо нима учун биз дунёга келганмиз, яшашнинг маъноси нима, хуб яшадик ва ўлдик ҳам ундан кейин нима бўлади ва қаерга борамиз деган айрим саволлар менинг зеҳнимни банд қилиб қуйган эди."
Иллоҳий динлар, айниқса ислом дини бу саволлар ва бошқа бунга ўхшаган саволларга далил билан жавоб беради. Хонум Карик исломий асил таълимотлардан бу саволларга қониқадиган жавоб олиш учун имконият топган эди. У бу ҳақда шундай шарҳ-изоҳ беради: “Уша вақти мен масеҳийлик билан ҳеч қандай алоқам йўқ эди. Мен ислом китоблари ва унинг манбаларини ўрганишни бошлаганимда менда бўлган саволларнинг жавобини топдим. Менинг барча саволларимга жавоб бор эди. Шундай қанчаки олдинга ҳаракат қилсам, саволларимга жавоб топардим ва йиғлардим. Нима учун йиғлаётганимни ҳам билмасдим. Шунчаки йиғлардим.” Бу вақтда Эмили Карик худосизлик чўл биёбонида чанқоқ қолган одамга ўхшардиким, исломнинг қийматли ва бой маърифатининг мусаффо ва зулол бўлоқига етган эди. Жавоби йўқ деб тасаввур этган ўз саволарига жавоб топишнинг лаззати ва иштиёқи ва дунёнинг ҳақиқатига эришиш уни тасир остига қарор берди.
Эмилий Карик нима учун мусулмон бўлди ва самовий ушбу динга юз қаратди? Бу можаронинг бошланиши мактабда таҳсил олаётган охирги йилига бориб тарқалади. У бу ҳақда шундай деб фикр билдиради: “Ўрта мактабнинг охирги синфида ўқиётган вақтимда синфимизда мусулмон бўлган бир синфдошим билан ошно бўлдим. Ҳеч қандай синчковликка берилмасдан фақат исломни ўрганишни хоҳладим. Уша вақтда улар мухолиф жинс билан алоқа ўрнатиш, чучқа гўшти ва спиртли ичимликларни ичишга ҳақлари йўқлигини билардим. Бу нарса мени ўзига жалб этарди. Кейин синфдошимнинг таклифи билан маҳалламизда бўлган китобфурушлик дўконига бордим ва ислом ҳақида ёзилган бир китобни сотиб олдим. Китобни мутолаа этганимдан кейин Ютубда ислом дини ҳақидаги видеоларни тамоша қилишни бошладим ва ҳафта давомида мусулмонлар ташкил этадиган йиғилишларда иштирок этишни бошладим.”
Албатта табийики, ҳатто Худога ишонмайдиган бир киши қийинчилик билан бир динни қабул қилади, бу ҳам бўлса халқнинг аксарияти насроний бўлган Америка каби жамиятда. Шу сабабдан Эмилий икки йил ислом ҳақида тадқиқот олиб бордим деб айтади. Албатта ислом ҳам ушбу диннинг таълимотлари ҳақида изланиш ва тадқиқот олиб боришга даъват этади ва илм, ақл ва тадқиқот олиб боришга махсус эътибор қаратади.
Хонум Карик аста-секинлик билан ўз фитратининг нидоси асосида исломга мойиллик зоҳир этди. Чунки мантиқ ва ақл билан исломни исботлаш мумкинлигига қўшимча, иллоҳий ушбу дин инсоннинг Худога бўлган фитрати билан ҳам туғри келади. У ислом дини ҳақида олиб борган изланишларининг жараёни ҳақида шундай айтади: “Гўё ислом билан енгилликни ҳис этардим. Ажабланарли томони шундаки, ислом динини ўрганишни бошлаганимда бунга ишонишим ҳақида ҳам фикр қилмасдим. Аммо ажойиб бир тарзда мени юрагимга йўл топди ва бу туғри эканлигини билардим. ” Эмили Карик ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳаёти ва Қуръонни мутолаа этиш билан шуғулланди ва ажойиб бир хулосага келди: “Қуръон ҳам энг олий китобдир. Ислом дини Пайғамбари (с)-нинг ҳаёти ҳам қизиқарлидир. Менинг олиб борган тадқиқотларимга кўра, бу шахс мен ўз зеҳнимда тажжасум эта оладиган энг комил ва энг яхши шахсиятлардан ҳисобланади. Шу сабабдан ислом дини мендан яхши исон яратишини билардим.”
Шу тартиб билан хонум Эмили Карик мусулмон бўлиш қарорига келди. Мусулмон бўлмаган ҳар бир кишининг ислом дини қабул қилиш лаҳзаси ҳаяжонли ва муҳим ҳодиса ҳисобланади. Хонум Карик бу лаҳзалар ҳақида шундай деб айтади: “Бизнинг уйимиз яқинида бир масжид бор. Бу масжид жума жамоат намозининг имоми отамнинг дўстларидан эди. Масжидга бордим. Бу лаҳзаларни шарҳ-изоҳ бериш мен учун оғирдир. Мен шаҳодат беришимни ҳамма кўтаётган эдилар. Мен ҳам тўрган эдим. Шаҳодатайн нима эканлиги ва нима дейишни ҳам билардим. Аммо товушим қалтирарди ва бу жумлаларни айтаётганимда нима учун йиғлаётганимни билмасдим. Назаримда вақт ўз жойига тўхтаганга ўхшарди. Бу лаҳзалар ўтганидан кейин буйнимда кўтариб юрган оғир бир юк тушгангандек бўлди. У ерда ҳозир бўлган аёллар мени қучоқлаб табриклашди. Ҳатто улар ҳам йиғлардилар. ”