сентябр 22, 2018 15:17 Asia/Tashkent
  • Иймон зиёси

Ҳолливудча яшаш тарзидан исломий маънавиятгача

          Ҳолливуд Американинг ғарбий қисмидаги Лос-Анжелос  шаҳрининг махсус минтақасидир. Бу ерда йиллар давомида Американинг фисқ-фужур, зӯравонлик ва енгилтак ҳаёт тарзини тарғиб қилувчи  кинолари суратга олинади. Табиийки, бундай филмларни яратувчи актёрлар муҳитида фисқ-фасод, ахлоқсизлик ва гиёҳванд моддалар истеъмолини учратиш мумкин. Афсуски, машҳур бӯлиш илинжида кӯплаб ёшлар Ҳолливудга интилишади. Улар бордию, шуҳрат кулиб боққан тақдирда ҳам жуда кӯп инсоний хислатларини қӯлдан беришларига тӯғри келишини ҳали билишмайди. Америкалик ёзувчи Брэнди  Нойт "Ҳолливуднинг қӯрқинчли қатламлари" китобида ёзади: Узоқдан Ҳолливуд кӯзни қамаштирадиган шуҳрат ва бойликка эга санъатдир. Аммо унга яқинлашган сари  зулумотли, совуқ, шармандалик ва ғайриахлоқий муносабатларга дуч келасиз.

Кино танқидчиси ва ёзувчи Пётр Кюф Ҳолливуддаги фисқ-фужурни муфассалроқ шарҳлаб, ёзади: Ҳолливуд инсонларга, хусусан аёлларга нисбатан бир товар сифатида қараладиган макондир. Бояқиш аёллар шуҳратни қӯлга киритиш учун келажакларини ва ҳатто жисм ва руҳларининг қадриятларини сотишга мажбурдирлар.

Ххххххххххххххххх

Жимми Браун ҳам ёшлигида Американинг  Висконсин штатидаги туғилган ӯлкасини тарк айлаб машҳур бӯлиш илинжида Ҳолливудга юзланган қизлардан бири эди. У бу минтақада яшаган йиллари секин-аста бошқа ӯзига ӯхшаган қизларни ютиб юборган ахлоқсизлик ботқоғига ботиб борарди. Машҳур кишилар билан мулоқот қилар, тунги зиёфатларда қатнашарди.

Жимми Ҳоливудга келишдан олдин калисога қатнайдиган диндор қиз эди. Кӯплаб масеҳийлар каби ӯз динининг айрим расм-русумларидан шубҳа-гумонда эди. У бу мавридда шундай дейди: "Роҳиблар билан суҳбат қилиб, улардан далил-исбот талаб қилардим.Аммо улар фақатгина бир гапни такрорлашарди: сен Инжилни диққат билан ӯқишинг керак. Мен доимо иймонга тӯғри келадиган мантиқни қидирардим. Аммо исбот-далилли мантиқ, хурофот эмас. Афсонавий рамз ва тамсилларни  қабул қилишга мойил эмас эдим.

Ҳоливудда ҳам хонум Браун динний ақидалари гирдобида эди. Аммо муҳим бир ҳодиса унинг ҳаётини батамом ӯзгартириб юборди. Гап шундаки, танишларидан бири унга Қуръон китоби ҳадя қилади ва Браун хоним бу улуғ самовий китобнинг мутолааасига киришади.  У Қуръон руҳиятига Инжилдан кӯра кӯпроқ таъсир қилаётганини пайқаб қолади. Бундан ташқари у мусулмонларнинг Илоҳий китобидан ӯзини қийнаб юрган кӯпгина саволларга жавоб топганди. "Ӯзимга-ӯзим тасалли берардим, --дейди Браун хоним,-- сабр қил, бугунгача ҳеч ким жавоб беролмаган барча саволларингга бундан (яъни Қуръондан)  жавоб оласан".

Шундай қилиб Қуръони карим ӯзининг чуқур мантиққа асосланган ҳидоят қилувчи оятлари билан яна бир инсонни сарсон-саргардонликдан қутқариб қолди.

Хххххххххххххххххххххх

Жимми Браун ислом дини ҳақида тӯлиқроқ маълумот олиш учун масжидга борди. Масжид имоми уни яхши кутиб олиб, саволларига батафсил жавоб берди. Шундан кейин Жимми Ҳоливудча пуч ва бемаъни ҳаётдан узоқлаша бошлади, зеро, у кино шуҳратидан кӯра юксак  ва залворли бир мақсад сари отланган эди. Браун хоним бу мавриддаги ҳиссиётларини қуйидагича шарҳлайди: "Лос-Анжелосча ҳаёт тарзи энди назаримда ахмоқликдан бошқа нарса эмасди. Бу одамлар муҳитида яшашни, уларнинг йӯлидан юришни  сира-сира истамасдим."

Дарвоқеъ Жимининг ишини ҳижрат деб аташ мумкин. Ҳижрат деб ислом таълимотида ӯз динини муҳофаза қилиш мақсадида фисқ-фужур ва гуноҳ авж олган жойдан бошқа минтақага кӯчиб ӯтиш тушунилади.  Аллоҳ таъоло Нисо муборак сурасининг 100-ояти каримасида буюради: Ким Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилса, ер юзида кўпгина паноҳгоҳлар ва кенгчилик топади. Ким уйидан Аллоҳ ва Расулга ҳижрат қилиб чиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушади. Ва Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмли зотдир. (Ушбу оятда ҳижрат қилишга тарғиб–қизиқтириш бор. Бу улуғ ишга кишиларни маънавий жиҳатдан тайёрлаш, кўнгилларига келиши мумкин бўлган баъзи хаёлларни кўтариш бор. Xижрат дину диёнатни деб ватанни тарк этишдир. Кишилар ўзларича, ватандан узоқда бўлган шахс хавф-хатарда қолади, ризқи рўзи қийилади, деган фикрда бўладилар. Бу эса, мусулмонликка ҳеч тўғри келмайдиган нотўғри фикрдир. Аллоҳ таоло ҳеч қачон Ўзининг йўлида ҳижрат қилган бандасини чорасиз ҳолда ташлаб қўймайди. Унга хавф-хатарлардан асрайдиган паноҳгоҳлар ато қилади ва ризқини кенг қилиб қўяди. Кўпгина кишилар ҳижратдан кейин олий даражаларга, кенг ризқларга эришгани тажрибадан маълум. Одамларни ҳижратдан тўсиб турадиган нарсалардан бири ўлимдан қўрқишдир. Аслида эса, аввал ўтган оятларда таъкидланганидек, ўлим жой танламайди. Вақти-соати етганда, муҳожир ҳам, муқим ҳам ўлаверади. Аммо у ўлим билан бу ўлимнинг фарқи бор. Муҳожирликда ўлишнинг бахтига нима етсин!) (100)

Жимми Браун ҳар лаҳзада гуноҳ қилишнинг заминалари мавжуд бӯлган Ҳолливуддан кетди. У Аллоҳнинг охирги динини мусулмонлар ӯртасида ӯрганиш ва унинг арконларини бажариш учун Мароккога ҳижрат қилди.  

 

Ёрлиқ