сентябр 02, 2018 11:01 Asia/Tashkent

Аммо ислом дини тинчликсевар, инсонпарвар ва мантиқли диндир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!

“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.                                                  

Австралянинг фуқароси Жулия Маклоти шундай фикр билдиради: “Мен ҳамиша ислом динига эътиқод қилардим ва ислом дини аёлларга зулм қилмаслиги ва уларнинг таянчи бўлишига ишонардим. Ислом дини ҳақида кўп мутолаа қилдим ва мен унинг бир жузъи бўлишимга тушуниб етдим. Мен исломнинг аёлга нисбатан яхши муносабатда бўлишини ҳурмат-эҳтиром этаман. Ислом аёлга нисбатан бир қийматбаҳо олмосга муносабат  қилгандек, муносабат қилади. ”

Австралия кенг ва кам жамиятга эга мамлакатлардан биридир. Англия томонидан  18 аср охирида бу мамлакатни кашф этиш  ва мустаклакага айлантирганидан сўнг ўнминг йиллар собиқага эга бўлган ушбу мамлакатнинг маҳаллий халқини ноинсоний оммавий қирғин қилиш бошланди ва ушбу мамлакатдаги маҳаллий аҳолийсининг сони шиддат билан камайди.

Инглизларнинг содир этган фақат битта жиноятлари юз йил давом этган ва бу йиллар давомида бу мамлакатнинг фарзандларини ўз ота-оналаридан ажратиб уларни ятимхоналарда сақларди.

Айрим муҳожирларни таъсир остида қолдирган бундай ирқий камситиш фазосида тинчликсевар ва адолатли ислом динига юз қаратиш айни муддао бўлди.

Ислом динига қарши таблиғотлар турли йўл-йуриқ ва услублар билан давом этаётган бўлсада, аммо бу буюк самовий динга юз қаратиш ошиб бормоқда. Чунончи 2001 йилдан бошлаб 2011 йилгача Австралия жамиятининг мусулмонлари икки бароварга ошган. Бу ўртада Австралянинг янги мусулмон бўлгарларнинг анжумани ўз ҳисоботида бу мамлакатнинг исломга юз қаратган учдан икки қисми аёлларга тегишли деб тахмин қилади.

“Янги мусулмон бӯлган аёл  Жесика Саван Шимолий Австралияда туғилган ва оммавий ахборот воситаларининг фаъол намояндаларидан биридир. Агарчи унинг эри Майкл бӯлиб мусулмон бӯлган бӯлсада, аммо Жескиканинг ислом динининг ҳаққонийлиги ва умумийлигига тушуниб етишига  тадқиқот олиб бориши олти йил давом этди . “

Мазкур сӯҳбатда бошқа янги мусулмон бӯлган Стефани Женнер ҳам ҳозир бӯлган эди. Чечак ваксинасини кашф этган унинг бобоси Эдвард Женнернинг ӯлимидан икки аср ӯтгач   афзал дин унвонида исломни қабул қилди.

Аммо Жулиянинг ислом дини билан ошно бӯлиши оддий бир синчковликдан бошланди. У бир дӯконда мусулмонлар истеъмол этадиган ҳалол гӯшт ҳақида сӯради. Унинг бу синчковлиги  келажак турмуш ӯтоғи Ливанлик шахс билан танишиши сабабига айланди.

Жулия шундай деб айтади: “Мен ортодокс оилада вояга етдим, аммо зеҳнимда пайдо бӯлган саволларга жавоб топмасдим. “

Шунинг учун у зудлик билан ислом динига юз қаратди.

Жон Пер Алба ушбу сӯҳбатда иштирок этган ягона эркак эди. У ҳам ӯз динини яхши таништирган мусулмон бир аёл билан танишганидан сӯнг самовий охирги дин ислом билан яқиндан ошно бӯлди. Жон шундай деб айтади: “Мен масеҳий бӯлсамда, аммо черковга бормасдим. Менинг кӯпроқ бу ҳақда ўйлашимга бу аёл сабаб бӯлди. “

У ислом дини ҳақида тадқиқот олиб боришни бошлади ва охир-оқибат ислом динини қабул қилди.

Янги мусулмон бӯлган тӯрт нафар ушбу австралиялик шахс ислом динига эришиш учун турли тажрибаларни ӯз бошларидан ӯтказишди. Охири инсон яратувчи ислом динини ухравий ва дунёвий саодатга эришишнинг ягона йӯли деб билишди.

Масалан Стефани Женнер олдин ирқпарастлигини ва турли ахлоқсиз жойларга борганини тан олади. Аммо у ислом динини қабул қилишидан кейин, на фақат ислом динининг қонунлари, жумладан ҳижобни риоят этарди, балки бошқа эркакларга қӯл бериб саломлашдан ӯзини тийярди.

У шундай деб айтади: “Мусулмонлар ҳаётининг мақсади ӯтган кунга кӯра яхшироқ шахс бӯлишдан иборат. “

Шу тартиб билан Женер хонимга ислом дини катта таъсир етказиб олий максадларни унга армуғон этди.

Янги мусулмон бӯлганлар, айниқса Ғарб мамлакатларида катта бир мушкулот билан юзмаюз бӯлишади. Ва бу ҳам бӯлса оммавий ахборот воситаларининг исломга қарши кенг кӯламдаги таблиғот олиб боришларидир. Бу асоссиз таблиғотлар кӯп одамларга таъсир етказади ва уларнинг зеҳнларида мусулмонларга нисбатан салбий фикр пайдо бӯлади. Бундай шароитда исломга мойиллик зоҳир этиш ва бу динни тӯғри ҳаёт йӯли унвонида танлаш жуда мушкил ва хатарли  йӯлдир. Оммавий ахборот воситалари ислом динини душманлик ва қуполлик дини деб тавсиф этишади ва йӯлдан чалғинган такфирий террористлар ҳақида таблиғот олиб бориб шу йӯл орқали барча мусулмонлар хатарли ва террорист деб кӯрсатишади. Шу сабабдан Ғарб мамлакатларида, айниқса Австралияда исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик фазоси ҳукмрон бӯлган.

Аммо ислом дини тинчликсевар, инсонпарвар ва мантиқли диндир. Одатда ислом дини тинч ва тотув ҳаётда кенг ривож-равнақ топади. Чунки мустаҳкам мантиқ ва пойдиворга эгадир. Ҳар бир мусулмон бундай  шароитда ӯз динини яхши тарғиб эта олади ва далил ва фактлар билан мушкулотларга жавоб бера олади. Бунга қӯшимча ислом таълимотлари ақлга таянишига қӯшимча инсоний фитратлар билан мувофиқдир.

Қуръон Наҳл сурасининг 125 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. (Аввало, даъват «Аллоҳнинг йўлига» бўлмоғи керак . Баъзи шахсларга, гуруҳларга эмас,холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак. Иккинчидан, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савиясини эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим. Учинчидан, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш учун чиройли гапларни топиб гапириш зарур. Уларни нафратлантирмаслик лозим. Тўртинчидан, кишилар билан «гўзал услубда мунозара қилиш» керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб бориши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмасдан, унинг табъига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган усталик билан мунозара олиб бориши лозим. Бешинчидан, даъватчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.)”