Иймон зиёси
Исломни парҳизколик йӯли деб танлаган инсонлар , одатда бу иллоҳий динга нисбатан ӯзига хос бир ҳодиса унвонида ушбу динга боғлиқ бӯлиб қолишади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Янги мусулмон бӯлган шотландиялик янги мусулмон бӯлган Мая Валасехоним шундай фикр билдиради: “Ислом дини менинг бор давлатимдир. Ислом менга ҳаётнинг маъносини англатади. Менга нима нарса ҳақиқат ва қайсиси нотӯғри эканлигини тушунтиради. Менга ягона Худонинг борлиги ва унга тоат-ибодат қилишим, ҳамда инсонийликни маънолаб беришини тушунтирди.”
Исломни парҳизколик йӯли деб танлаган инсонлар , одатда бу иллоҳий динга нисбатан ӯзига хос бир ҳодиса унвонида ушбу динга боғлиқ бӯлиб қолишади. Улардан кӯплари Қуръонни уқиш, айримлари Пайғамбари Акрам (с) сиратлари билан ошно бӯлиш, янги мусулмон бӯлган кӯплари мусулмон дӯстлари билан мулоқот қилишлари, айримлари эса муборак рамазон ойининг малакутий фазоси орқали ислом динига юз қаратишади.
Мая Валласе Рамазон муборак ойининг маънавий ва руҳоний фазоси ва рӯза тутган дӯстлари таъсири остида биринчи маротаба ислом динининг таровати ва гӯзаллигини ҳис этган шахслар жумласидандир. У мазҳабий бӯлмаган оилада тӯғилиб вояга етди ва дин билан бирон-бир алоқаси йӯқ эди. Мактабда ӯқаётган пайтида турли динларда борлиқ ҳақида юзага келган саволларига жавоб топиш учун имкон борича тадқиқот олиб бориб мутолаа этди. Аммо зеҳнидаги саволларига жавоб топмади. Албатта, унинг мактабида исломий маълумотга эга бӯлган уқитувчи йӯқлиги сабабли Мая ислом ҳақида изланиш олиб бормади. У Ғарб оммавий ахборот воситаларининг олиб борадиган таблиғотлари боис мусулмонларни террорист деб биларди.
Хонум Валлас ишни бошлаганида, иш муҳитида бир неча нафар покистонлик мусулмонлар билан ошно бӯлди. Уларнинг хулқ-атвори ва хатти –ҳаракатларидан нотӯғри тасаввурларда эга эканлигини тушунди ва улар ҳурмат-эҳтиромга лойиқ бӯлган тинчликсевар одамлар бӯлишларини тушунди. Муборак Рамазон ойи кириб келган эди ва Маянинг дӯстлари рӯза тутган эдилар.
Ифторлик пайтида улардан бири ӯз ифторлигини Маяга беради. Унинг бу хатти-ҳаракатидан Мая хижолат тортади.
У бу ҳақда шундай дейди: “Мен учун таъсирчан лаҳзалар эди, чунки кун давомида мен уларга аҳамият бермасдим. Аммо улар эса ӯз овқатларини менга бериб ифторликларини мен билан очишарди. Нима учун мусулмонлар бундай қилишлари менинг синчковлигимни вужудга келтирарди. Улар ӯзлари оч қолиб овқатларини эса менга беришарди.”
Албатта, динга эътиқод қилмайдиган Валлас мусулмонлар рӯза тутишларининг фалсафасини дарк этмасликка ҳақли эди. Оламни яратган ягона Худонинг дастурларига, ҳаттоки қийинчиликлар билан бӯлса, амал қилиш на қадар ширин эканлигини билмасди.
Пайғамбари Акрам (с) рӯзанинг ажр мукофоти ҳақида шундай марҳамат этадилар: “Рӯза тутган шахсга парвардигори каримнинг ӯзи жаннатнинг ичимлиги ва овқатларидан баҳраманд этади.”
Юқорида зикр этилган кичик ана ушбу ҳодиса Маянинг зеҳнини исломга банд қилиб қӯяди. Зеҳнидаги саволларини ӯз дӯстларидан сураб олиши, табиий бир ҳол эди. Улар ҳам имкон қадар унга кумак беришарди. Шотландиялик бу шахснинг диққат –эътиборини ӯзига жалб этган нарса уларнинг Қуръони карим ва ҳадисга таянишлари эди.
У шундай деб айтади: “Мени ӯзига жалб этган нарса уларнинг камтарин эканликлари ва мағрур эмасликлари эди. Улар мен биламан деб ғурурланмасдилар, балким буни Қуъон айтади, ёки суннат шундай белгилайди, ҳадисга келтирилилади деб айтишарди. Улар фақат далил келтиришарди ва саволаримга жавоб беришарди. Мени бирон фикрни қабул қилиш учун мажбур қилмасди. “
Исломга кўпгина юз қаратларга ўхшаб Мая Валлас ўз сафарининг асосий қисмини динсиз ва эътиқодсиз бўлишдан бошлаб ислом динини қабул қилмагунича Қуръон кумаки билан бошлаган эди. Маянинг дўстлари Қуръоннинг осон таржумасини унга тақдим этдилар ва Мая исломнинг бу буюк мужизасини пайғамбарлар ривоятларидан бошлаб уқиди ва бу муқаддас китобга боғлаб қолди.
Энди Мая муҳажжаба аёлга айланиб қолди. Мая ислом ҳақида ўз ҳис-туйғуларни шундай баён этади: “Ислом дини менинг бор давлатимдир. Ислом менга ҳаётнинг маъносини англатади. Менга нима нарса ҳақиқат ва қайсиси нотӯғри эканлигини тушунтиради. Менга ягона Худонинг борлиги ва унга тоат-ибодат қилишим, ҳамда инсонийликни менга маънолаб беришини тушунтирди.”