Иймон зиёси
Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай деб марҳамат этадилар: “Менинг аҳли байтим осмон юлдузлари осмон аҳли учун хавфсизлик мояси бўлганларидек ер аҳли учун хавфсизлик мояси ҳисобланишади.”
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Янги мусулмон бўлган рус фуқароси Дмитрий Карташев шундай деб фикр билдиради: "Агар Имом Маҳди (а)-ни бир кун кўрсам, бор вужудимни ул ҳазратга бағишлайман ва ул ҳазрат амр қилган ҳар бир нарсани бажаришга тайёрман деб айтаман."
Россия турли дин ва мазҳабларнинг намояндалари яшайдиган энг йирик мамлакатдир. 1991 йилда Совет Иттифоқининг парчаланишидан олдин тақволи одамлар ўз эътиқодларини яширишга ва ўзларини коммунист кўрсатишга мажбур эдилар. Коммунистик тизими пачаланишидан сўнг, турли дин ва динларнинг издошлари ўз динларининг таълимотларига амал қилиш ва фаъолият олиб бориш учун имкониятга эга бўлишди. Россияда православ насронийларнинг издошлари бошқа динлардан кўра кўпроқдир, аммо мусулмонлар ҳам назарга ташланадиган даражада ҳаёт кечиришади. Россия халқининг тахминан 15 фоизи ислом динига эргашадилар ва тобора уларнинг сони ортиб бормоқда. Россияда бу буюк самовий дин кучли мантиқдан баҳраманд бўлиши ҳамда ақл ва фитратнинг бирбири билан туғри келиши туфайли жуда кўп кишиларни ўзига жалб қилди. Дмитрий Карташов ўзоқ вақт давомида олиб борилган изланишлар натижасида ислом динида парҳизкорлик ва осойишталикни тонган кишилардан биридир.
У ўзининг тадқиқотлари ҳақида шундай дейди:”Мен дин ҳақида кўп китобларни мутолаа этдим ва масеҳийлик дини ҳақида ҳам кўп изланишлар олиб бордим. Кўп мутолаа этганимдан кейин шунга тушуниб етдимки, месеҳийлик динида шундай масалалар борки, менда бўлган эҳтиёжларни қониқтира олмайди. Шу сабабдан мукаммалроқ дин пайида эдим.”
Ислом дини Россияда иккинчи дин ҳисобланади. Табиийки, Карташов ҳам ушбу самовий дин ҳақида мутолаа этиш пайига тушди. Шунингдек кўп мусулмон бўлганлардек у ҳам исломни ўрганишни мусулмонларнинг самовий китоблари ва уларнинг буюк маъжизалари, яъни Қуръони каримни ўрганишни бошлади. Иллоҳий ушбу китобнинг жозибали ва бой мазмун-мундарижаси ҳамда нуроний оятлари Дмитрий Карташовни ўз тасири остига қолдирди. Бу ҳақда Карташовнинг ўзи шундай деб айтади: “Қуръони каримни мутолаа этдим. Ушбу самовий китобни ўқиганимда шунга англаб етдимки, Қуръон ҳақиқатдир ва инсонга ҳақталаблик руҳиясини бағишлайди. Икки йил давомида мутолаа этганимдан кейин охири исломни қабул қилдим.”
Янги мусулмонлар, айниқса масеҳийларни ўзига жалб этадиган муҳим нуқта шундан иборатки, Худонинг яккаву ягоналигини қатъийлик билан таъкид қилишидир. Каташов бу масалага ишора этиб шундай фикр билдиради: “Қуръони карим тавҳид ҳақида муҳим ва аниқ нуқталарга эга бўлишини тушундим. Масеҳийлик ҳақида мутолаа этаганимда, ота, уғил ва муқаддас руҳдан мақсад нима экани ва Исо Худонинг уғли эканлигини қаердан олиб келишганини тушунмадим.Ҳолбуки Қуръони карим аниқ айтадики, Худо ягонадир ва бу масала эса мен учун жуда муҳим эди.” Қуръон бир Худодан кўпроқ Худо борлигини табоҳлик ва фасодлик деб билади. Чунки агар бундай бўлганида Худоларнинг ҳар бири ўз ихтиёрлари ва нуфузларини кенгайтиришга ҳаракат қилишарди ва жаҳон тизимининг муназзамлиги ва мутаносиблиги бўзиларди. Бунга қўшимча бошқа Худолар томонидан қудрати ва иродаси чекланиб қолган Худо инсонлардек қудрати чекланиб қолади ва натижада у ноқис бўлиб қолиб бошқаларнинг ҳомийси ва холиқи бўла олмайди. Ягона, меҳрибон ва қудратли Худога ислом динининг эътиқод қилиши тавҳид сурасида яхши баён этилган.
Карташов исломни фақат иллоҳий ушбу динда топиладиган меҳрибон ва буюк Худо томон мустақим йўл деб билади.
Албатта Дмитрий Карташов исломий мазҳаблар ҳақида ҳам изланишлар олиб борди. У қилган тадқиқотлари ҳақида шундай шарҳ-изоҳ беради: “Шиа ва сунний мазҳаблари ҳақида кўп мутолаа этдим. Охири шиа мазҳабининг ҳақ эканлигини тушундим. Чунки шиа мазҳабининг ақидаси аниқ эди. Мен шиа мазҳабини қабул қилишмнинг муҳим томони имомат эди. Шиа мазҳабида 12 имом бор ва пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ўзлари бу ҳақда ҳадислари бор.” Чунончи у шундай деб айтади: “Ислом пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам кўп ҳадисларида ўзларидан кейинги ўринбосарни 12 имомлар алайҳимсаломлар деб таништирганлар ва ул ҳазратларнинг номларини зикр этишган.
Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай деб марҳамат этадилар: “Менинг аҳли байтим осмон юлдузлари осмон аҳли учун хавфсизлик мояси бўлганларидек ер аҳли учун хавфсизлик мояси ҳисобланишади.” Карташов Ҳазрат Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг тасири остида ислом динини қабул қилишини “Имом Маҳдий ажжалаллоҳу тоало фаражаҳу шарифнинг зуҳур топиши билан дунё адолатдан тўлади ва бор зулм ва сиқишлар охирга етади. Ул ҳазратнинг шахсияти ва хусусиятлари менинг исломни қабул қилишим учун катта тасир етказди. Чунки ҳозирги шароитда шиаларнинг пешвоси бир маъсум эканлигини тушндим ва самовий ушбу пешво зуҳур топишини кутишимиз керак ва Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф зуҳур топади деб ишонишимиз керак,-деб баён этади.