Америка президенти Дональд Трамнинг қудрат бошига келганидан кейин мусулмонларга қарши ҳужумларнинг кенгайиши
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда Америка президенти Дональд Трамнинг қудрат бошига келганидан кейин мусулмонларга қарши ҳужумларнинг кенгайиши мавзўси ҳақида сўҳбатлашамиз.
Америка президенти Дональд Трампнинг сиёсатлари шароитни мусулмонлар учун 11 сентябрда юзага келган ҳодисалардан ҳам оғирлаштириб қуйган. Бу сиёсатлар ушбу мамлакатда исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик жараёнларининг кенгайиши сабабига айланган. Эф Би Эй жиноий маълумотлар бўлимининг янги тадқиқотлар натижасига кўра, Трампнинг қудрат бошига келганидан кейин мусулмонлар 11 сентябр ҳужумларидан кейинги мусулмонларга қараганда кўпроқ ҳужумларга юзмаюз бўлишган. Пью тадқиқот муассасасининг тарқатган маълумотларига кўра, Охирги икки йил давомида мусулмонларга қарши ҳужумларнинг сони шиддат билан кучайган ҳатто 11 сентябрь ойида амалга оширилган террористик терактлардан кейин исломга зидд ҳужумларнинг авж олганидан ҳам юқори кўрсатгичларга эга бўлган. Бу тадқиқотларга кўра, Дональд Трампнинг кўпинча террористик амалиётлар ҳақида суханронлик қилиши Америкада нафратланишлардан келиб чиққан жиноятларнинг кенгайиши сабабига айланган. Америка Аҳмадия исломий жамиятнинг наттоқи Қосим Рошид Ньюз-Вик нашрияси билан қилган ўз сўҳбатида шундай деб айтди: “Нафратланиш ва мусулмонларга қарши қупол муносибат қилишда Америка президентининг айтган сўзларидан келиб чиққан жиноятлар ўртасида бевосита алоқа бор. ” У шундай қўшимча қилади: “Ислом доим Америка жамиятининг бир қисми бўлиб келган. Аммо ҳозирги кунда шундай ривоятлар тарқалган ким, Америкада мусулмонлар хорижий ёки бегона ҳисобланишади.” Пью тадқиқот марказининг 2014 йилда ўтказган маълумотига кўра, Америка халқининг 62 фоизи мусулмонлардан хаварлари йўқ. Ҳолбуки, мусулмонларни билиш ёки улар ҳақида маълумотга эга бўлмоқ Америка халқида ислом билан душманликни вужудга келтирмасди.
“Жанубда қашшоқлик ҳуқуқларининг маркази” берган маълумотларига кўра, охирги икки йил давомида нафратланишдан келиб чиққан жиноятларнинг кўзга ташланадиган даражада кенгайиши Дональд Трампнинг ирқпарастлик ва бегоналардан қурқитиш кампанияси билан бевосита боғлиқдир. Бу тадқиқотга кўра, умумий қилиб олганда Америкада 2016 йилда нафратланишдан келиб чиққан 307 –та исломга қарши сайъ-ҳаракатлар юзага келган. Бу шундан далолат берадиким, ўтган икки йилга қиёслаганда бундай сайъ-ҳаракатлар 19 фоизга кўпайган.
Исломдан қурқитиш ва исломга нисбатан бадбинлик таблиғоти олиб бориш кўрашлари ва шунингдек Америка хавфсизлигини таъминлаш иддаоси билан унинг Оқ уйга кирганидан кейин Дональд Трампнинг стратегик сиёсати ҳисобланади. Унинг асосий сиёсатлари терроризм билан қарши кўраш олиб бориш баҳонаси билан исломий бир нечита мамлакатлар фуқароларининг ушбу ўлкага келишларига чеклов қуйишдан иборатдир. Дональд Трамп Америкага киришларини ман этган мамлакатларнинг халқлари охирги йиллар давомида Америкада ҳеч қандай террористик амалиётлар ўтказганлари йўқ. Аксинча Арабистоннинг фуқаролари ҳеч қандай чекловсиз Америкага бориб келишади. Ҳолбуки 11 сентябр ҳодисаларидаги 19 та омил ва самолётни уғирлаганлардан 15 нафари арабистонлик эдилар. Трамп сайлов ?олди рақобатлари давомида шу нуқтани таъкидлаб ўтган эдиким, ИШИД террорчи гуруҳи Абама, Клинтон ва Арабистон кўмаклари билан вужудга келган террористик гуруҳдир. Трамп Оқ уйга кирганидан кейин энг йирик қурол-яроқ бўйича шартномаларни Арабистон билан имзолади ва ?риёздаги Саъудия Арабистони подшосининг қасрида шоҳзодалар билан бирга қилич рақсига тушди. Бу сайъ-ҳаракат шундан далолат берадиким, Оқ Уйда ким ҳоким бўлади фарқи йўқ. Чунки Арабистон ваҳобизм ва терроризм унвонида Американинг Ўрта Шарқ бўйича сиёсатларида махсус ўринни эгаллайди. Арабистон подшолари ҳам Америка ва европалик давлатларга таяниб экстремизм ва терроризмни ривожлантиришдан ҳеч қандай ўзини тиймайди. Чунончи Ишид террорчи гуруҳи ҳам Ол-Саъуд режимининг фарзандликка қабул қилган охирги боласига ўхшайди. Албатта ИШИД террорчи гуруҳи Америка, Англия ва сионистик режимнинг ҳимоятисиз тез суратда ривожланиш ва Ироқ ва сурия сарзаминларидан кўп қисмини ишғол этиш имконига эга бўлмасди. Америка ИШИД террорчи ва такфирий гуруҳидан ҳимоят қилиши билан ҳам ислом чеҳрасига катта зарба берди ва ҳамда Ироқ ва Сурияни тақсимлаш шунингдек Қудс ишғолгар режими баробарида муқовимат маркази билан қарши кўраш олиб боришга кўмак берди. Америка ҳақиқатан ҳам ИШИД террорстик ва такфирий гуруҳининг вужудга келишдан икки томонлама фойдаланарди. Аммо Ироқ ва Сурия халқи ва армияси ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партиясининг устуворлик кўрсатишлари ва муқовимат қилишлари ҳамда Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳидоят ва ҳимоят этиши билан Арабистон ва унинг Ғарб ҳомийларини мағлубиятга юзмаюз этди.